Жанубий Корея раҳбарининг давлат ходимлари билан боғлиқ коррупция можароси учун узр сўрагани, Украинада Қримни деоккупация қилиш стратегиясининг тайёрлангани, Хитой ҳукуматининг Alibaba’дан медиа активлар портфелини қисқартиришни талаб қилгани ва бошқа янгиликлар — «Газета.uz»нинг жаҳон янгиликлари дайжестида.
Президент Садир Жапаров Қирғизистон сиёсий беқарорлик натижасида завод-фабрикалар қура олмаган бир пайтда Ўзбекистон 40−50 йил олдинга илгарилаб кетганини таъкидлади. У томонларда чегара масаласида жиддий келишмовчиликлар йўқлигини ҳам қайд этиб ўтди.
Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати Тошкент шаҳар бошқармаси раҳбари Малика Қудратхўжаева «учта туманда карантин қоидаларига масъулиятсизлик билан ёндашиш касалликнинг кенг тарқалишига олиб келган» деди. У карантин талабларини бузганлиги тўғрисида мисоллар келтирди ва Соғлиқни сақлаш вазирлиги статистикасида кўрсатилмаган беморлардан бирининг ўлими ҳақида хабар берди.
Ўзбекистонда коронавирусга чалиниш ҳолатлари сўнгги кунларда сезиларда равишда ошди. Жумладан, 14 март куни жами 111 та, 15 март куни 65 та янги ҳолат қайд этилган. Шу сабаб чекловлар қисман қайта тиклана бошлади. Twitter тармоғи фойдаланувчилари эса бунга ўз муносабатини билдирди. Хушнудбек Худойбердиев «эрта-индин 650 мингта вакцина келишини» айтган бўлса, бошқа бир фойдаланувчи буни «вакцинани сотишга тайёргарлик шекилли», дея ҳазилга йўйган.
17 март тунда Ўзбекистонга Ҳиндистондан умумий миқдори деярли 2 млн долларга тенг бўлган 660 минг доза Covishield вакцинаси (лицензия бўйича Ҳиндистонда ишлаб чиқарилган AstraZeneca вакцинасининг маҳаллий номи) етиб келади. Вакцина Ўзбекистонга COVAX дастури доирасида бепул етказиб берилади.
Тошкент шаҳар ҳокимлиги ва унинг тизимидаги барча бошқарма ва ташкилотлар, туман ҳокимликларида йиғилиш ва мажлислар ташкил этиш ҳамда ўтказиш вақтинчалик тақиқланди.
Тошкентда оммавий маданий тадбирлар ва тўйларда карантин талабларига риоя этилиши бўйича назорат кучайтирилади. Агар вазият 1 апрелдан ёмонлашса, улар вақтинча тақиқланиши ҳам мумкин.
16 март куни Россиянинг Shimco Group ва Словакиянинг Chirana компаниялари Ўзбекистонда ўпкани сунъий вентиляция қилиш аппаратларини ишлаб чиқариш корхонасини ишга туширди.
Коронавирусга қарши кураш бўйича пойтахт штабининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Унда қурилиш объектларида ва таксиларда карантин чекловларига риоя этилиши устидан назоратни кучайтириш бўйича чора-тадбирлар тасдиқланди.
Долларнинг расми курси 7 сўмга қимматлади ва жами 10 536 сўм этиб белгиланди. Шунингдек, евро ва рубль курслари ҳам бироз кўтарилди.
Ўзбекистонда коронавирус пандемияси муносабати билан жорий этилган ниқобли тартиб бекор қилинмаган. Карантинли шароитда ниқобсиз бўлганлик учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 5 бараваригача (1 млн 225 минг сўм) миқдорда жарима солинади, деб огоҳлантирди Адлия вазирлиги матбуот котиби.
Ўзбекистонда жисмоний шахсларга тегишли жами енгил автомобиллар сони 2,7 млн ни ташкил этмоқда. 2021 йилнинг 1 январь ҳолатига кўра, ҳар 100 нафар доимий аҳолига ўртача 8 та енгил автомобиль тўғри келмоқда.
Марказий банк Алишер Навоий таваллудининг 580 йиллигига бағишланган 50 минг сўмлик ва 100 минг сўмлик олтин эсдалик тангалари ва сувенирлар тўпламларини чиқарди.
Ўзбекистон футбол ассоциацияси тартиб-интизом қўмитасининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Унга кўра, бир неча расмийларга нисбатан интизомий чоралар қўлланилди. Жумладан, «Турон» бош жамоаси бош мураббийи ҳамда клуб президенти жазоланди.
Тошкентлик аёл Навоий вилоятида туғилган 23 ёшли қизни аввалига, пойтахтга ишга олиб келиб, кейинчалик Туркияга олиб кетгани аниқланди. Навоий вилояти ИИБ ходимлари ўтказган суриштирув натижасида аёл ўз қарзини тўлаш учун қизни Туркияда яшовчи шахсга сотиб юборгани маълум бўлди. Унга нисбатан жиноят иши очилди.
Президент «Экологик аудит тўғрисида"ги қонунни имзолади. Унга кўра, атроф-муҳитга таъсири кам бўлган субъектлар ихтиёрий, таъсир кўрсатиш хавфи ўрта ёки кўплари эса ҳар йили аудитдан ўтказилади. Текширув якуни бўйича аудит хулосаси тузилади.
18 мартдан бошлаб Қозоғистон пойтахтида карантин эълон қилинди. Карантин қоидаларига кўра, шаҳарда оммавий тадбирлар ўтказиш ва уларда қатнашиш тақиқланади.
Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларидаги Гиссарак ва Тўполон тўғонлари хавфсизлигини баҳолаш учун АҚШдан ҳарбий муҳандислар корпусининг экспертлар гуруҳи Ўзбекистонга келди.
Германия, Франция, Италия ва Испания AstraZeneca вакцинасидан фойдаланишни тўхтатди. Бундан ташқари, мазкур вакцинанинг қўлланилиши Индонезия, Конго Демократик Республикаси, Таиланд, Жанубий Африка томонидан ҳам тўхтатилди. ЖССТ препаратнинг хавфсизлиги билан боғлиқ масалаларни кўриб чиқишини маълум қилди.
Қуйи палата депутати кўчаларда одамларнинг қоидабузарликларни телефонга суратга олиши ва бунинг эвазига рағбатлантирилиши юзасидан ўз фикр-мулоҳазаларини билдирди. «Уларга 10−15 минг сўм бераяптими, эртага 100 минг сўм бериб, ватанингни сот, деса ҳам сотворишга тайёрлар кўп экан. Бу жуда ёмон», — деди у. Кушербаев қоидабузарларни аниқлашдан олдин инфратузилмани яхшилаб қўйишга кераклигини қўшимча қилди.
Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг