Архив

1 мартдан нималар ўзгаради?
26 февраль 2021, 18:15

1 мартдан нималар ўзгаради?

Икки қаватдан юқори бўлган уйларни экспертизасиз қуришнинг тақиқланиши, аҳолининг минимал истеъмол харажатлари, Ўзбекистон фуқаролари учун туристик йиғим, алиментларни ундиришнинг янги тизими — 1 мартдан мамлакат қонунчилигида қандай ўзгаришлар бўлади?

Долларнинг расмий курси яна арзонлади
26 февраль 2021, 16:35

Долларнинг расмий курси яна арзонлади

Долларнинг расмий курси 13 сўмга арзонлади ва жами 10 525 сўм этиб белгиланди. Евро ва рубль курслари ҳам бироз пасайди.

«Аудиторлик фаолияти тўғрисида”ги қонун янги таҳрирда қабул қилинди
26 февраль 2021, 16:33

«Аудиторлик фаолияти тўғрисида"ги қонун янги таҳрирда қабул қилинди

Президент янги таҳрирдаги «Аудиторлик фаолияти тўғрисида"ги қонунга имзо чекди. Унга мувофиқ, аудиторлик фаолият лицензияланадиган фаолият турлари таркибидан чиқарилди. Энди ушбу фаолият фақат Аудитнинг халқаро стандартлари асосида амалга оширилади.

Наманган вилояти ҳокимининг вақтинчалик уйи тайёр бўлмоқда
26 февраль 2021, 15:52 1

Наманган вилояти ҳокимининг вақтинчалик уйи тайёр бўлмоқда

Наманган вилояти ҳокими президент танқид қилган «Бунёдкор» маҳалласида яшашини маълум қилган эди. Ҳозирда ушбу ҳудудда контейнер ўрнатилиб, унинг атрофи девор билан ўралди. Бундан ташқари, уй ҳовлисида фуқароларни қабул қилиш, суҳбатлашиш, мурожаатларини тинглаш учун махсус айвон ҳам барпо этилмоқда.

«Ҳозир парламент батамом мустақил» — Танзила Нарбаева
26 февраль 2021, 15:06

«Ҳозир парламент батамом мустақил» — Танзила Нарбаева

«Парламент Президентнинг айтганини қилади деган гап аввалги вақт учун тўғри келар эди, аввалги вақтдаги дунёқараш бу» — дейди Сенат раиси Танзила Нарбаева. Унинг сўзларига кўра, парламент ҳозир тўлиқ мустақил ва унга ҳеч ким босим ўтказмайди.

Европа Иттифоқида вакцинация сертификатлари жорий қилинади
26 февраль 2021, 15:06

Европа Иттифоқида вакцинация сертификатлари жорий қилинади

Европа Иттифоқи мамлакатлари электрон эмлаш сертификатларини жорий этиш тўғрисида келишиб олдилар. Амалга оширилган эмланишни тасдиқловчи сертификат учинчи мамлакатлар томонидан ЕИга кириш учун асос бўлиши мумкин.

Дам олиш кунлари ҳаво илиқлашади
26 февраль 2021, 14:54

Дам олиш кунлари ҳаво илиқлашади

Жума кунидан бошлаб совуқ ҳаво массалари республика ҳудудидан чиқишни бошлади. Дам олиш кунлари ҳавонинг илиши давом этади ва якшанба кунига келиб ҳаво ҳарорати 7−12° илиқгача кўтарилади.

2020 йилда Омбудсманга қарийб 15 мингта мурожаат келиб тушди
26 февраль 2021, 14:25

2020 йилда Омбудсманга қарийб 15 мингта мурожаат келиб тушди

Ўтган йили Инсон ҳуқуқлари бўйича вакил салкам 15 мингта мурожаатни қабул қилди ва унинг 4486 тасини кўриб чиқишни ўз назоратига олди. Омбудсманнинг 274 та мурожаатига вазирлик ва идоралар ўз вақтида жавоб бермаган. Бола омбудсмани йил давомида 85 та мурожаатни олган ва бола ҳуқуқларини ҳимоя қилиш мақсадида 8 марта судларда қатнашган.

АҚШ Байден буйруғи билан Сурияга авиация орқали зарба берди
26 февраль 2021, 13:02

АҚШ Байден буйруғи билан Сурияга авиация орқали зарба берди

АҚШ Суриядаги бинога авиация орқали зарба берди. Ракета орқали зарба бериш буйруғини президент Жо Байден берган.

Spotify Ўзбекистонда ҳам ишлашни бошлади
26 февраль 2021, 12:07

Spotify Ўзбекистонда ҳам ишлашни бошлади

Spotify мусиқий стриминг хизмати Ўзбекистонда ҳам фаолият юрита бошлади. Хизматдан ҳам бепул, ҳам пуллик асосда фойдаланиш мумкин.

Қонун ҳужжатларини коррупцияга қарши экспертиза қилиш тартиби белгиланди
26 февраль 2021, 12:01

Қонун ҳужжатларини коррупцияга қарши экспертиза қилиш тартиби белгиланди

Адлия вазирлиги қонун ҳужжатларининг коррупцияга қарши экспертизасини ўтказиш тартибини тасдиқлади. Жараёнга жамоатчилик жалб қилинади — фуқаролар regulation.gov.uz порталида чеклист тўлдириб норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари бўйича ўз фикрларини билдиришлари мумкин.

Сирдарёда 2 ойлик фарзандини 3 минг долларга сотмоқчи бўлган аёл ушланди
26 февраль 2021, 10:38

Сирдарёда 2 ойлик фарзандини 3 минг долларга сотмоқчи бўлган аёл ушланди

Сирдарё вилоятида аёл вояга етмаган 2 ойлик чақалоғини 3 минг АҚШ долларига сотмоқчи бўлган. Фарзандини тадбир иштирокчисига сотган вақтида, келишилган пуллар билан ушланди.

Фарғонадаги ЙТҲ оқибатида 2 нафар аёл вафот этди
26 февраль 2021, 09:29

Фарғонадаги ЙТҲ оқибатида 2 нафар аёл вафот этди

Фарғона вилоятида «Lасetti-2» автомашинаси «Matiz» билан тўқнашиб, ЙТҲ содир этди. Ҳодиса оқибатида «Matiz» даги икки йўловчи вафот этди. Машина ҳайдовчилари тан жароҳатлари билан шифохонага ётқизилган.

Тошкент яқинида дендропарк ва Олимпия шаҳарчаси қурилади
25 февраль 2021, 23:58 2

Тошкент яқинида дендропарк ва Олимпия шаҳарчаси қурилади

Янги аэродром яқинида фақат дарахтзор, бута ва гуллардан иборат дендропарк (155 гектар), шунингдек, унинг ёнида Олимпия шаҳарчаси (160 гектар) қурилиши режалаштирилмоқда. Чирчиқ дарёсининг қирғоқларида ҳам парк (270 гектар) бунёд этилиши кўзда тутилган.

Ўзбекистонда халқаро кўргазма ва ярмаркаларни ўтказишга рухсат берилди
25 февраль 2021, 23:16

Ўзбекистонда халқаро кўргазма ва ярмаркаларни ўтказишга рухсат берилди

Республика махсус комиссиясининг қарорига асосан 20 февралдан Ўзбекистонда халқаро кўргазма ва ярмаркаларни ўтказишга рухсат берилди. Ташкилотчиларга санитария-эпидемиология хизмати ходимларини шартнома асосида жалб қилиш, экспозициялар орасида 3 метр масофани таъминлаш каби талаблар қўйилмоқда.

Тошкентда 400 дан ортиқ авария ҳолатидаги уйлар бузиб ташланади (аниқлаштирилди)
25 февраль 2021, 22:54

Тошкентда 400 дан ортиқ авария ҳолатидаги уйлар бузиб ташланади (аниқлаштирилди)

Тошкентнинг Янгиҳаёт туманида жойлашган 400 дан ортиқ авария ҳолатидаги уйлар бузилади, дея маълум қилди туман ҳокими Ҳаёт Иноғомов. Шунингдек, ёғоч уйларнинг бузилиши ҳам бошланади. Ҳокимнинг сўзларига кўра, бу йили шунингдек, иккита мактабни очиш, иккита поликлиника қуриш, туман тез ёрдам хизматини ташкил этиш ва бошқа лойиҳаларни амалга ошириш режа қилинган.

Жаҳон янгиликлари дайжести
25 февраль 2021, 20:42

Жаҳон янгиликлари дайжести

АҚШда айрим тоифадаги чет элликларга қўйилган тақиқларнинг бекор қилиниши, Ҳиндистон ва Покистон ўт очишни тўхтатишга келишиб олганлари, Aвстралияда Google ва Facebook’нинг маҳаллий янгиликлар учун пул тўлаши ва бошқа янгиликлар — «Газета.uz»нинг жаҳон янгиликлари дайжестида.

Хитой қашшоқлик устидан тўлиқ ғалабага эришганини эълон қилди
25 февраль 2021, 19:27

Хитой қашшоқлик устидан тўлиқ ғалабага эришганини эълон қилди

Хитой раҳбари Си Цзиньпин мамлакатда қашшоқлик тўлиқ бартараф этилганини эълон қилди. Ҳукумат сўнгги 8 йил ичида бунинг учун жами 246 млрд доллар сарфлаб, деярли 100 млн аҳолини қашшоқлик даражасидан олиб чиқди.

Қишлоқ хўжалиги вазирига янги ўринбосар тайинланди
25 февраль 2021, 19:20

Қишлоқ хўжалиги вазирига янги ўринбосар тайинланди

Қаҳрамон Йўлдошев Қишлоқ хўжалиги вазирининг аграр соҳани жадал рақамлаштириш, қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат хавфсизлиги соҳаларига замонавий ахборот тизимлари ва дастурий маҳсулотларни жорий этиш масалалари бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди. Бунгача у Ахборот технологияларини ривожлантириш вазирининг аграр соҳани рақамлаштириш бўйича ахборот технологияларини ривожлантириш бўйича ўринбосари лавозимида ишлаётган эди.

Арманистон қуролли кучлари Никол Пашиняндан истеъфо беришини талаб қилишди
25 февраль 2021, 18:23

Арманистон қуролли кучлари Никол Пашиняндан истеъфо беришини талаб қилишди

Арманистон қуролли кучлари бош штаби мамлакат бош вазири Никол Пашинян ва ҳукуматнинг истеъфо беришини талаб қилмоқда. Никол Пашинян ушбу ҳаракатни «ҳарбий тўнтариш қилишга уриниш» деб атади.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг