Архив

Ўзбекистон ва Қатар таълим соҳасида ҳамкорликни кенгайтирмоқчи
11 май 2024, 11:20

Ўзбекистон ва Қатар таълим соҳасида ҳамкорликни кенгайтирмоқчи

Элчи Ашраф Ходжаев Қатар таълим вазири Бусаина бинт Али Ан-Нуаймий билан учрашди. Улар Қатар университетларида ўзбекистонлик талабалар учун квоталар ажратиш, икки давлат мактаб ва ОТМлари ўртасида алмашинув, қўшма илмий изланишлар олиб бориш каби масалаларни муҳокама қилди.

Тошкент вилоятида 26 ёшли муҳандис ток уришидан ҳалок бўлди
11 май 2024, 11:07

Тошкент вилоятида 26 ёшли муҳандис ток уришидан ҳалок бўлди

Қибрай туманининг Университет ва Салар кўчалари чорраҳасидаги устунга радар ўрнатаётган муҳандисни ток урди. 26 ёшли йигитнинг вафоти юзасидан махсус комиссия тузилди.

Россия Харьков вилоятига янги ҳужум бошлади. Нималар маълум?
11 май 2024, 00:46

Россия Харьков вилоятига янги ҳужум бошлади. Нималар маълум?

Украина Мудофаа вазирлиги Россия қўшинлари Харьков вилояти шимолида мудофаа чизиғини ёриб ўтишга уринганини маълум қилди. Вазирликка кўра, барча ҳужумлар қайтарилган, аммо жанглар давом этмоқда. Чегарадаги қишлоқларда маҳаллий аҳолини эвакуация қилиш бошланди.

Ўзбекистоннинг иккита номинацияси ЮНEСКОнинг «Жаҳон хотираси» рўйхатига киритилди
11 май 2024, 00:22

Ўзбекистоннинг иккита номинацияси ЮНEСКОнинг «Жаҳон хотираси» рўйхатига киритилди

Ўзбекистон томонидан кўрсатилган «Туркистон альбоми (1871−1872)» ва «Худойберган Девоновнинг Хоразм воҳаси фотосуратлари (1879−1937)» ЮНEСКОнинг «Жаҳон хотираси» рўйхатига киритилди.

Венгрия ўзбекистонлик атом энергетикаси мутахассисларини тайёрлашни бошлади
10 май 2024, 23:54

Венгрия ўзбекистонлик атом энергетикаси мутахассисларини тайёрлашни бошлади

Венгрияда Ўзбекистондан келган атом энергетикаси бўйича мутахассисларни тайёрлаш бошланди, деди Венгрия ташқи ишлар ва савдо вазирлиги раҳбари Петер Сийярто. Шунингдек, у қўшма фонд ҳажмини 50 миллиондан 150 миллион еврогача оширишга тайёрлигини маълум қилди.

10 май куни эълон қилинган энг муҳим янгиликлар дайжести
10 май 2024, 22:43

10 май куни эълон қилинган энг муҳим янгиликлар дайжести

Вилоятларда юз берган тошқинлар, иссиқхона хўжаликлари учун имтиёзлар, ипак олишнинг Хитой тажрибаси, боғча тўлови оширилганининг сабаблари ва бошқалар — «Газета.uz»нинг кунлик дайжестида.

Президент — Ўзбекистонда чарм саноати ва ипакчиликни қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида
10 май 2024, 22:14

Президент — Ўзбекистонда чарм саноати ва ипакчиликни қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида

Шавкат Мирзиёев Ўзбекистоннинг икки вилоятида чарм кластерларини ташкил этиш, зотли чорва молларини сотиб олиш учун имтиёзли кредитлар ажратиш, пилланинг харид нархини ошириш ва чарм саноати ҳамда ипакчиликни қўллаб-қувватлаш бўйича бошқа чора-тадбирларни маълум қилди.

Ўзбекистонда қишлоқ хўжалиги иқлим ўзгаришига мослаштирилади
10 май 2024, 21:41

Ўзбекистонда қишлоқ хўжалиги иқлим ўзгаришига мослаштирилади

Президент Ўзбекистонда қишлоқ хўжалигини иқлим ўзгаришига мослаштириш ва унинг иқлимга салбий таъсирини юмшатиш бўйича миллий дастур билан танишди. Унда 1 млн гектар агроэкологик ландшафт ва деградацияга учраган яйловлар ҳолатини яхшилаш, ҳимоя ўрмон зоналарини яратиш ва бошқа чора-тадбирлар бор.

Тошкент вилоятида кадастр ходими калтакланди
10 май 2024, 21:39

Тошкент вилоятида кадастр ходими калтакланди

Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманида хизмат вазифасини бажараётган кадастр ходими калтакланди. Бош прокуратура ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилганини маълум қилди.

Ўзбекистон вилоятларида кучли ёмғир ёғиб, тошқинлар юз берди — видео
10 май 2024, 21:29

Ўзбекистон вилоятларида кучли ёмғир ёғиб, тошқинлар юз берди — видео

10 май куни Ўзбекистоннинг кўплаб ҳудудларида кучли ёмғир ёғиб, сел-сув тошқинлари юз берди. Автомобиль йўллари, экин майдонларини сув босди, дарахтлар қулади. Жала туфайли Қамчиқ довони вақтинча ёпилди. «Газета.uz» ёғингарчилик ва у етказган талафот акс этган видеоларни ҳавола этади.

Иссиқхоналар учун кўмир қозони сотиб олиш харажатларининг 20 фоизини давлат қоплаб беради
10 май 2024, 21:08

Иссиқхоналар учун кўмир қозони сотиб олиш харажатларининг 20 фоизини давлат қоплаб беради

Иссиқхона хўжаликлари самарадорлигини ошириш учун уларга маълум мутахассисларни ёллаш билан боғлиқ харажатларнинг 50 фоизини ва кўмир қозони сотиб олиш харажатларининг 20 фоизигача қисмини қоплаш таклиф этилмоқда.

3 йилдан бери ошмаганди — Мактабгача таълим агентлиги боғча тўлови ошгани ҳақида
10 май 2024, 17:30

3 йилдан бери ошмаганди — Мактабгача таълим агентлиги боғча тўлови ошгани ҳақида

Мактабгача таълим агентлиги давлат боғчаларида тўловлар оширилаётганини изоҳлаб, тарифлар 3 йилдан бери ўзгармагани, шу билан бир вақтда, озиқ-овқат, коммунал хизматлар ва бошқа тўловлар ошганини таъкидлади. Бундан овқатлантиришнинг сифатини яхшилаш ҳам мақсад қилинган, дейди агентлик вакили.

Ўзбекча YouTube — 2024 йил апрелида: «Активист» тугади, «Субъектив» кетди, «Лолазор» қайтди ва кимдир «Соққа» қилишни бошлади
10 май 2024, 17:13

Ўзбекча YouTube — 2024 йил апрелида: «Активист» тугади, «Субъектив» кетди, «Лолазор» қайтди ва кимдир «Соққа» қилишни бошлади

«Газета.uz» таҳририяти YouTube’даги ўзбекистонлик муаллифлар томонидан тайёрланаётган контентнинг ойма-ой сарҳисобини беришда давом этади. Апрель ойида ўзбек YouTube’да иккита катта бурилиш бўлди, танаффусга чиққанлар қайтди ва, ҳар доимгидек, янги лойиҳалар ҳам пайдо бўлди.

Тошкентда Honor of Kings бўйича турнир бўлиб ўтди
10 май 2024, 17:00

Тошкентда Honor of Kings бўйича турнир бўлиб ўтди

5 май куни Next савдо марказида Honor of Kings киберспорт йўналиши бўйича турнир финали бўлиб ўтди. Унда мусобақанинг барча иштирокчиларига янги Infinix Note 40 Pro смартфонлари совға қилинди.

Дам олиш кунлари Тошкентда қаерларга бориш мумкин? (11−12 май)
10 май 2024, 16:51

Дам олиш кунлари Тошкентда қаерларга бориш мумкин? (11−12 май)

Олтита кинопремьера, кофе ва чой фестивали, Озода Нурсаидова концерти, арт-бозор, кактуслар кўргазмаси, ижодий маҳорат дарслари ва дам олиш кунларидаги бошқа тадбирлар — Afisha.uz жамланмасида.

Арманистонда бош вазир Никол Пашинян истеъфосини талаб қилиб намойишлар ўтказилмоқда
10 май 2024, 16:23

Арманистонда бош вазир Никол Пашинян истеъфосини талаб қилиб намойишлар ўтказилмоқда

Ереванда фуқаролик итоатсизлиги акциялари бошланди. Намойишчилар Арманистон бош вазири Никол Пашиняннинг истеъфосини талаб қилиб, Озарбайжонга ҳудудий ён беришларига қарши чиқмоқда.

Энергетика бозорини ривожлантириш ва тартибга солиш агентлиги газ бозорини тартибга солмайди
10 май 2024, 15:58

Энергетика бозорини ривожлантириш ва тартибга солиш агентлиги газ бозорини тартибга солмайди

Ҳукумат Энергетика бозорини ривожлантириш ва тартибга солиш агентлиги тўғрисидаги низомни тасдиқлади. У Вазирлар Маҳкамасига бўйсунади ва газ бозорини тартибга солиш бўйича функцияларга эга бўлмайди.

Самарқандда 15 ёшли қиз она бўлгани юзасидан жиноят иши қўзғатилди
10 май 2024, 15:20

Самарқандда 15 ёшли қиз она бўлгани юзасидан жиноят иши қўзғатилди

Тойлоқ туманида 15 ёшли қиз ўзи билан яқин муносабатда бўлган 18 ёшли йигитдан фарзанд кўрди. Ҳолат юзасидан 16 ёшга тўлмаган шахс билан жинсий алоқа қилиш моддаси бўйича жиноят иши қўзғатилди.

Ўзбекистонда ипак олишнинг муқобил — Хитой тажрибасига асосланган усули йўлга қўйилади
10 май 2024, 14:50

Ўзбекистонда ипак олишнинг муқобил — Хитой тажрибасига асосланган усули йўлга қўйилади

Ўзбекистонда Хитойда бўлгани каби канакунжут қуртини парваришлаб, ундан ипак олиш усули йўлга қўйилади. Президент Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлигига канакунжут ўсимлиги ва қурти уруғларини олиб келиб, синов ишларини бошлашни топширди.

Йил бошидан буён 115 минг ўзбекистонлик меҳнат миграциясидан қайтиб келди
10 май 2024, 14:41

Йил бошидан буён 115 минг ўзбекистонлик меҳнат миграциясидан қайтиб келди

2024 йилнинг январь-март ойларида 58 минг нафар, апрелда 57 минг нафар Ўзбекистон фуқароси меҳнат миграциясидан қайтиб келди. Йил охиригача яна 250−300 минг нафар ўзбекистонлик мамлакатга қайтиши прогноз қилинмоқда. Президент қайтган фуқароларни ишга жойлаштириш юзасидан топшириқ берди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг