10−15 октябрь кунлари Шаҳрисабз ва Хива шаҳарларида ҳаво шарлари фестивали ўтказилди. «Мусаффо осмон» шиори остида бўлиб ўтган тадбирда жами 20 та ҳаво шари учирилди. Улар 500 метрдан 900 метргача бўлган баландликка кўтарилди. Фестивалда чет элдан келган аэронавт спортчилар ҳам қатнашди. Фото.
Пенсия жамғармаси маълумотларига кўра, ҳозирда республикада 97 нафар 2-жаҳон уруши фахрийлари пенсия олмоқда. Уларнинг деярли ярми аёллардир. Энг кўп уруш фахрийси Тошкент шаҳри ва вилоятида рўйхатга олинган.
Олий таълимни жадал кенгайтириш ва STEM-таълимни ривожлантириш — Ўзбекистоннинг улкан инсон капиталидан самарали фойдаланиш зарурияти, деди Сенат раиси Танзила Нарбаева Парламентлараро иттифоқ Ассамблеяси доирасидаги дебатларда.
Россиянинг Иркутск ва Омск вилояти губернаторлари айрим соҳаларда меҳнат мигрантларини патент билан ишга жалб қилишни тақиқловчи фармон чиқарди. Бунга ўрмон хўжалиги, дори воситалари ишлаб чиқариш, такси, таълим, соғлиқни сақлаш, савдо ва бошқа соҳалар киради. Ўзгаришлар 2025 йилдан кучга киради.
«Ўзсаноатқурилишматериаллари» уюшмасининг беш қаватли биноси 100,4 млрд сўмга сотилди. Аукциондаги ягона таклиф фасад-парда ва эшик тизимларини етказиб берувчи компания томонидан тақдим этилди.
Президент Тошкент вилоятига ташрифи чоғида хорижда ишлаётган ўзбекистонликлар ҳақида гапирди. «Агар улар 1500−2000 доллар олса, бу нур устига аъло нур, биз уларга кўмакчи бўламиз. Лекин ундан кам ойлик олса, ўзимизда шароит яратиб ишлатсак, ўйлайманки, адолатли тизим бўлади», — деди Шавкат Мирзиёев.
Қозоғистоннинг Манғистау вилоятида автомобиллар тўқнашуви оқибатида 6 нафар Ўзбекистон фуқароси вафот этди, яна тўрт киши касалхонага ётқизилди.
АҚШ Исроил ҳукумати 30 кун ичида Ғазо секторидаги гуманитар вазиятни яхшилаш чораларини кўрмаса, Исроилни ҳарбий қўллаб-қувватлашни чеклаши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирди.
Андижоннинг Улуғнор туманида Spark ҳайдовчиси рулда ухлаб қолиши оқибатида Damas билан тўқнашиб, ЙТҲ содир этди. Машиналар ёниб кетди, ҳодиса оқибатида 2 киши ҳалок бўлди, яна 2 киши касалхонага ётқизилди.
Пойтахтнинг Яшнобод туманида метрополитен ходимларига ижтимоий уйлар қурилмоқда. Президент қарорига кўра, бунёд этилаётган тўртта 7 қаватли уйларда 416 та хонадон бўлади. «Уйсиз ходимлар, яъни асосан, тизимда кўп йилдан бери ишлаб келаётган ва ёш оилаларга берилади», — деди метрополитен расмийси.
Ўзбекистоннинг Қозон шаҳридаги бош консулхонаси ватандошларни хорижий давлатлар ҳудудида жиноий жавобгарлик белгиланган ҳарбий ҳаракатларда иштирок этишдан огоҳлантирди.
Ангрен, Олмалиқ, Оҳангарон, Пискент ва Оҳангарон туманларида «саноат учбурчаги» дастури амалга оширилади, деди Ўзбекистон президенти. Унинг сўзларига кўра, туманлар ўртасида кооперация ва кластер асосида ишлаб чиқариш транспорт харажатлари ва маҳсулот таннархини қисқартириш имконини беради.
Президент қарори билан рақамли стартаплар дастури иштирокчиларига венчур жамғарма томонидан гаров таъминотисиз, асосий ставкадан 4 фоизлик пункт юқори ставкада 300 миллион сўмгача миқдорда стартап лойиҳаларга қарз маблағларини ажратиш белгиланди.
Ўзбекистон терма жамоаси футболчиси Отабек Шукуров Эрон ва БААга қарши ўйинлардан сўнг бўлган танқидларга муносабат билдирди. «Биз фақат натижа учун ўйнаймиз, чиройли футбол учун эмас. Чиройли футбол ўйнаганмиз, [ўшанда] мен ўзим икки марта Жаҳон чемпионати йўлланмасини ютқизганман», — деди Шукуров.
Сешанба куни футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси ЖЧ-2026 саралашининг учинчи босқичидан ўрин олган навбатдаги ўйинда БААни кичик ҳисобда мағлуб этди. «Газета.uz» фотомухбирлари Евгений Сорочин ва Мурод Юсуф ўйиннинг эътиборга молик лаҳзаларини суратларга муҳрлади.
Тошкент шаҳрида истиқомат қилувчи фуқаро бир нечта манзилларда синтетик гиёҳванд воситалар тайёрлаш билан шуғуллангани аниқланди. Тезкор тадбир давомида лабораториялардан қарийб 15 кг миқдордаги наркотик воситалар мусодара қилинди.
«Ўзатом» агентлиги директорининг маълум қилишича, атом станцияларини қуриш учун 14 та потенциал майдонча дастлабки тарзда баҳолаб чиқилган. «Республиканинг турли ҳудудларида кичик реакторларни янада ривожлантириш учун ушбу майдонларни батафсил ўрганиш режалаштирилган», — деди у.
Uzum миллий рақамли экотизими ва Финтех ассоциацияси аёллар тадбиркорлигини қўллаб-қувватлаш ва e-тижорат соҳасида тадбиркорликнинг иқтисодий ривожланишини мустаҳкамлаш бўйича қўшма фаолиятни режалаштирмоқда.
Ташқи ишлар вазири ўринбосари Раҳматулла Нуримбетов Ўзбекистоннинг Швециядаги янги элчиси бўлди.
ДХХ Тошкентда XIX ва XX асрларга оид 100 та «Николай» олтин тангаларини 67 минг долларга сотишга уринганларни қўлга олди. Ушбу тангалар маданий бойлик ҳисобланади ва тарихий аҳамиятга эга. Уларга нисбатан жиноят иши қўзғатилди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг