Архив

Ўзбекистон — БАА футбол учрашуви сабаб «Бунёдкор» стадиони яқинидаги кўчаларда ҳаракат чекланади
15 октябр 2024, 13:59

Ўзбекистон — БАА футбол учрашуви сабаб «Бунёдкор» стадиони яқинидаги кўчаларда ҳаракат чекланади

Футбол бўйича Ўзбекистон ва БАА учрашуви сабаб соат 22:00 гача Тошкентнинг Чилонзор, Чўпонота ва Бунёдкор кўчасининг бир қисмида транспорт ҳаракати чекланади.

Афғонистон томонидан «Термиз» чегараолди савдо марказидаги концертларни бекор қилиш бўйича ҳеч қандай сўров олинмаган — ТИВ
15 октябр 2024, 12:42

Афғонистон томонидан «Термиз» чегараолди савдо марказидаги концертларни бекор қилиш бўйича ҳеч қандай сўров олинмаган — ТИВ

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги Афғонистон муваққат ҳукуматидан чегара яқинидаги «Термиз» халқаро савдо марказида концертлар ва мусиқа жўрлигидаги тадбирларни бекор қилиш бўйича ҳеч қандай мурожаат олмаганини маълум қилди.

Сирдарёда уч кишини ўлдирган собиқ ИИБ ходими умрбодга қамалди
15 октябр 2024, 12:22

Сирдарёда уч кишини ўлдирган собиқ ИИБ ходими умрбодга қамалди

Сирдарё туманида 2024 йилнинг апрель ойида бир оиланинг уч аъзосини ўлдириб, жасадларни ёқиб юборган собиқ ИИБ ходимига нисбатан суд ҳукми эълон қилинди. Унга нисбатан умрбод озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.

Тошкентдаги Бобур кўчасининг бир қисмида автомобиллар ҳаракати қисман чекланади
15 октябр 2024, 11:59

Тошкентдаги Бобур кўчасининг бир қисмида автомобиллар ҳаракати қисман чекланади

Яккасарой туманидаги Бобур кўчасининг бир қисмида автомобиллар ҳаракати чекланади. Автотранспорт оқими бир ойга тўрт чизиқли йўлдан фақат иккитасига йўналтирилади. Бу пайтда ер ости электр узатиш кабель тармоқлари ўтказилади.

Ойбек Элмуратов Фармацевтика агентлиги директори ўринбосари бўлди
15 октябр 2024, 10:54

Ойбек Элмуратов Фармацевтика агентлиги директори ўринбосари бўлди

Шу вақтгача Хорижий инвестицияларни жалб этиш агентлиги директори в.б. лавозимида ишлаган Ойбек Элмуратов Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги директорига ўринбосар этиб тайинланди.

«Менинг боғчам» лойиҳасининг овоз бериш жараёни бошланди
15 октябр 2024, 10:42

«Менинг боғчам» лойиҳасининг овоз бериш жараёни бошланди

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги «Менинг боғчам» лойиҳасининг овоз бериш жараёни бошланганини эълон қилди. Овоз бериш босқичи 25 октябрь куни соат 10:00 га қадар давом этади.

Қашқадарёда Labo ҳайдовчиси маст фуқарони уриб юбориб, пахта даласига ташлаб кетди. Пиёда вафот этди
15 октябр 2024, 10:11

Қашқадарёда Labo ҳайдовчиси маст фуқарони уриб юбориб, пахта даласига ташлаб кетди. Пиёда вафот этди

Қарши туманида Labo ҳайдовчиси маст пиёдани уриб юбориб, уни пахта даласига ташлаб кетди. Оқибатда фуқаро тез тиббий ёрдам кўрсатилмагани сабабли вафот этди. Ҳайдовчи процессуал тартибда ушланди ва қамоқ эҳтиёт чораси қўлланди.

Венгриянинг Лакителек шаҳрида Алишер Навоий бюсти ўрнатилди
15 октябр 2024, 09:56

Венгриянинг Лакителек шаҳрида Алишер Навоий бюсти ўрнатилди

Венгриянинг Лакителек шаҳрида Алишер Навоий бюсти очилди. У венгриялик ҳайкалтарош Дёрджи Лантос томонидан тайёрланган.

Авиация музейини очиш ғояси муаллифи Ўзбекистон президентига мурожаат қилди
15 октябр 2024, 08:31

Авиация музейини очиш ғояси муаллифи Ўзбекистон президентига мурожаат қилди

11 йилдан бери Тошкентда Авиация музейини очиш ғоясини илгари сураётган Аброр Сатимов Ўзбекистон президентига очиқ хат ёзди. Унинг айтишича, ўтган даврда турли идораларга қилинган мурожаатлар натижа бермаган. Айни дамда, мамлакат бўйлаб сочилиб кетган самолётлар аста-секин бузилиб, вайрон бўляпти.

14 октябрь куни эълон қилинган энг муҳим янгиликлар дайжести
14 октябр 2024, 22:35

14 октябрь куни эълон қилинган энг муҳим янгиликлар дайжести

Халқаро космос шартномасига қўшилган Ўзбекистон, парламент сайловида синовдан ўтказиладиган электрон овоз бериш, Тошкент вилоятида қурилиши бошланган лойиҳалар, рекорд даражада ошган доллар курси ва бошқалар — «Газета.uz»нинг кунлик дайжестида.

Наманганда тадбиркор 1,2 млрд сўмлик электрдан ноқонуний фойдалангани аниқланди
14 октябр 2024, 21:50

Наманганда тадбиркор 1,2 млрд сўмлик электрдан ноқонуний фойдалангани аниқланди

Наманган вилояти Косонсой туманида тадбиркорлик субъектига тегишли сув тақсимлаш иншооти тармоққа ўзбошимчалик билан уланиши оқибатида 1,2 млрд сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланилгани маълум бўлди. Ҳужжатлар тегишли органларга юборилди.

Президент Тошкент вилоятида 2 млрд долларлик 9 та лойиҳа қурилиши ва фаолиятига старт берди
14 октябр 2024, 21:40

Президент Тошкент вилоятида 2 млрд долларлик 9 та лойиҳа қурилиши ва фаолиятига старт берди

Шавкат Мирзиёев Тошкент вилоятида 2 млрд доллар эвазига амалга ошириладиган 9 та лойиҳа, жумладан, махсус саноат технопарки, озиқ овқат ва ўғит тайёрлаш корхоналари, ҚЭС, ГЭСлар, энергия сақлаш тизимларини қуриш ва ишга тушириш ишларига старт берди.

Жиззах ССБга янги раҳбар тайинланди
14 октябр 2024, 20:52

Жиззах ССБга янги раҳбар тайинланди

Соғлиқни сақлаш вазири буйруғи билан Жиззах вилояти ССБга янги бошлиқ тайинланди. Махмарасул Умаров бунгача СЭС вилоят бошқармаси раҳбари бўлиб ишлаган.

Тошкентда қарийб 44 минг долларлик қалбаки дорилар савдоси тўхтатиб қолинди
14 октябр 2024, 20:40

Тошкентда қарийб 44 минг долларлик қалбаки дорилар савдоси тўхтатиб қолинди

Тошкент шаҳри Чилонзор туманида икки фуқаро умумий қиймати салкам 44 минг долларлик 4000 қути қалбаки дори воситаларини сотаётган вақтда қўлга олинди. Ҳолат юзасидан жиноий иш очилди.

Долларнинг расмий курси илк бор 12 800 сўмдан ошди
14 октябр 2024, 20:17

Долларнинг расмий курси илк бор 12 800 сўмдан ошди

Ўзбекистон Марказий банкининг АҚШ долларининг сўмга нисбатан курси илк бор 12 800 сўмдан ошди. Йил бошидан буён миллий валюта 3,76 фоизга қадрсизланди.

Президент Янгийўлдаги «Тинчлик» КСЗ фаолияти билан танишди
14 октябр 2024, 19:42

Президент Янгийўлдаги «Тинчлик» КСЗ фаолияти билан танишди

Президент Тошкент вилоятига ташрифи давомида Янгийўл туманидаги «Тинчлик» кичик саноат зонасида бўлди ва у ердаги корхоналар фаолияти билан танишди. У маҳсулот зарур бўлган тармоқлар билан кооперацияни ривожлантириш бўйича кўрсатмалар берди.

Тошкентда ноқулай об-ҳаво сабаб юқори кучланишли электр қурилмасида ёнғин юзага келди
14 октябр 2024, 19:08

Тошкентда ноқулай об-ҳаво сабаб юқори кучланишли электр қурилмасида ёнғин юзага келди

Тошкент шаҳрида ноқулай об-ҳаво, ёмғир ёғиши ва дарахт шохлари синиши оқибатида Водил-1 тармоғига қарашли электр узатиш қурилмасида авария юз берди. Электр таъминотидаги 1 соатлик узилишдан сўнг носозлик бартараф этилди.

Кўчки, сел, сув тошқини ва қор кўчиши содир бўлганда нима қилиш керак?
14 октябр 2024, 17:56

Кўчки, сел, сув тошқини ва қор кўчиши содир бўлганда нима қилиш керак?

БМТТД, ФВВ ва Ўзгидромет томонидан тайёрланган инфографика Ўзбекистоннинг табиий офат хавфи юқори бўлган ҳудудлари аҳолисига хавф туғилганда ҳаракатланишда ёрдам беради.

Янги пайдо бўлган чиқинди зоналари аэрокосмик технологиялар ёрдамида аниқланади
14 октябр 2024, 17:50

Янги пайдо бўлган чиқинди зоналари аэрокосмик технологиялар ёрдамида аниқланади

Президент фармони билан иқтисодиёт тармоқларида аэрокосмик технологиялар жорий этилади. Ҳужжат билан давлат космик мониторингининг устувор йўналишлари белгиланди.

«Ўз уйимизда БААни ҳозирча мағлуб этмаганмиз. Бу анъанага чек қўйишга ҳаракат қиламиз» — мураббий Владо Радманович
14 октябр 2024, 17:41

«Ўз уйимизда БААни ҳозирча мағлуб этмаганмиз. Бу анъанага чек қўйишга ҳаракат қиламиз» — мураббий Владо Радманович

Футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси 15 октябрда БААга қарши ўйнайди. Шу вақтгача терма жамоа ўз уйида рақибни мағлуб этолмаган. Мураббий Владо Радманович бўлажак ўйинда жамоа салбий анъанага чек қўйиш ниятида эканини айтди. Футболчилар тайёр, ижобий натижа учун майдонга тушамиз, деди у.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг