Архив

Эронда оппозицион журналист Рухолла Зам қатл этилди
13 декабрь 2020, 12:09

Эронда оппозицион журналист Рухолла Зам қатл этилди

2017−2018 йилларда Эронда бўлиб ўтган намойишларни фаол ёритган Amad News янгиликлар портали раҳбари, оппозицион журналист Рухолла Зам қатл этилди.

Мактабларда қишки таътил 25 декабрдан бошланади
12 декабрь 2020, 23:21

Мактабларда қишки таътил 25 декабрдан бошланади

Халқ таълими вазирлиги қишқи таътил бошланғич синфлар учун 25 декабрь, юқори синфлар учун 26 декабрдан бошланишини маълум қилди. Қолаверса, таътилларни ўзгартириш бўйича таклифлар юзасидан ҳам муносабат билдирилди. Айтилишича, мактабларни иситишдан кўра, совутишга кўпроқ электр энергия ресурслари талаб этилади.

Давлат идоралари ходимлари моддий манфаатдорлиги одамларнинг розилигидан келиб чиқиб белгиланади — президент
12 декабрь 2020, 22:49

Давлат идоралари ходимлари моддий манфаатдорлиги одамларнинг розилигидан келиб чиқиб белгиланади — президент

Шавкат Мирзиёев Янгиариқ туманидаги «Yantex Invest» МЧЖ фаолияти билан ҳам танишди. Шу ерда маҳаллабай ишлаш бўйича янги тизимни йўлга қўйиш масалалари муҳокама қилинди. «Энди давлат идоралари ходимларининг моддий манфаатдорлиги одамларнинг розилигидан келиб чиқиб белгиланадиган тизим қиламиз», — деди президент.

Президент Хоразмга ташрифини Хонқадаги инновацион иссиқхонадан бошлади
12 декабрь 2020, 22:22

Президент Хоразмга ташрифини Хонқадаги инновацион иссиқхонадан бошлади

Президент Шавкат Мирзиёев Хоразм вилоятига ташриф буюриб, Хонқа туманидаги йил давомида ҳосил олиш имкониятига эга инновацион иссиқхона фаолияти билан танишди. «Хоразм қишлоқ хўжалигининг келажаги шу», — деди давлат раҳбари ва қўшимча сифатида ҳар бир иссиқхонанинг лабораторияси, ўз бренди бўлиши кераклигини таъкидлади.

Юнусобод туманида аёл кишининг мурдаси топилди
12 декабрь 2020, 18:24

Юнусобод туманида аёл кишининг мурдаси топилди

Тошкентнинг Юнусобод туманида аёл кишининг мурдаси қотиллик аломатлари билан топилди. Ҳозирда тезкор тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Пойтахт автобус бекатлари дўконларсиз бўлади
12 декабрь 2020, 15:13

Пойтахт автобус бекатлари дўконларсиз бўлади

Тошкентдаги автобус бекатларини ягона концепция асосида янгилаш режалаштирилмоқда. Бекатларда электрон табло, WI-FI, кузатув камераси, замонавий дизайндаги ўриндиқлар, мобил қурилмалар қувватлаш манбалари, пандуслар ўрнатилиши кўзда тутилган. Бекатларда дўконлар бўлмаслиги ҳам маълум қилинди.

Бухоро прокурори Жасур Фозилов мурожаати юзасидан Бош прокуратура баёнот берди
12 декабрь 2020, 13:19

Бухоро прокурори Жасур Фозилов мурожаати юзасидан Бош прокуратура баёнот берди

Бухоро шаҳар прокурори Жасур Фозилов Шавкат Мирзиёев ва президент администрацияси раҳбарига видеомурожаат билан чиқиб, бош прокурорга алоқадар жиноятларни фош этмоқчилиги, унинг Mega Bukhara савдо мажмуаси қурилишига бевосита алоқадорлигини таъкидлади. Шунингдек, мазкур объект қурилишига кетган ҳаражат 1 трлн сўмга етиши ва халқнинг ёнидан қопланаётганини айтди. Бош прокуратура ҳолат бўйича баёнот билан чиқди.

Россиядан ўзбекистонликларни олиб келиш учун қўшимча поезд қатновлари амалга оширилади
12 декабрь 2020, 11:19

Россиядан ўзбекистонликларни олиб келиш учун қўшимча поезд қатновлари амалга оширилади

Россияда қолиб кетган Ўзбекистон фуқароларини мамлакатга олиб келиш мақсадида 14, 21 ва 28 декабрь кунлари Москвадан Тошкентга махсус поездлар қатнови йўлга қўйилади.

Шавкат Мирзиёев Хоразмга жўнаб кетди
12 декабрь 2020, 11:15

Шавкат Мирзиёев Хоразмга жўнаб кетди

Президент Шавкат Мирзиёев ислоҳотларнинг маҳаллабай тизимда йўлга қўйилгани ва уларнинг одамлар ҳаётидаги ифодасини кўриш учун Хоразм вилоятига жўнаб кетди.

Нималарни олдиндан тайёрлаб қўйиш мумкин
12 декабрь 2020, 10:30

Нималарни олдиндан тайёрлаб қўйиш мумкин

Zira.uz дан олдиндан тайёрлаб, музлатиб қўйса бўладиган егуликлар жамланмаси.

АҚШда коронавирусга қарши Pfizer вакцинасини қўллашга рухсат берилди
12 декабрь 2020, 10:03

АҚШда коронавирусга қарши Pfizer вакцинасини қўллашга рухсат берилди

АҚШ Озиқ-овқат ва дори-дармон маъмурияти коронавирусга қарши Pfizer-BionTech вакцинасини фавқулодда қўллашга рухсат берди. Йил якунига қадар 20 миллион аҳоли эмланиши кутилмоқда. Биринчи навбатда тиббиёт ходимлари ва қариялар уйларида яшовчилар ва ишловчилар эмланади.

Жаҳон янгиликлари дайжести
11 декабрь 2020, 19:33

Жаҳон янгиликлари дайжести

Озарбайжонда ҳарбий ҳолатнинг бекор қилиниши, АҚШ сиёсий бошпана бериш қоидаларини кескин кучайтириши ва бошқа янгиликлар — «Газета.uz»нинг жаҳон янгиликлари дайжестида.

Ёшлар иттифоқидан пулини ололмаётган тадбиркор очлик эълон қилмоқчи
11 декабрь 2020, 18:53 1

Ёшлар иттифоқидан пулини ололмаётган тадбиркор очлик эълон қилмоқчи

Ижтимоий тармоқларда тадбиркорнинг Ёшлар иттифоқи учун Жиззахда 14 млрд сўмдан кўпроққа бино қургани ва шу пулнинг 9 млрд сўмини олмагани ҳақидаги хабарлар тарқалди. У шунингдек, 15 декабрь куни иттифоқ марказий кенгаши биноси олдида очлик эълон қилишини айтди. Ёшлар иттифоқи ушбу ҳолат юзасидан муносабат билдириб, қарздорлик 5,6 млрд сўм эканини қайд этди.

16 ёшга тўлганлар ID-карта олаётганда солиқ тўловчилар ва жамғариб бориладиган пенсия рўйхатига ҳам киритилади
11 декабрь 2020, 18:48 1

16 ёшга тўлганлар ID-карта олаётганда солиқ тўловчилар ва жамғариб бориладиган пенсия рўйхатига ҳам киритилади

16 ёшга тўлган фуқароларга ID-карта бериш уларни солиқ тўловчилар рўйхатига киритиш ҳамда жамғариб бориладиган пенсия тизимида ҳисобга қўйиш билан бир вақтнинг ўзида амалга оширилиши режалаштирилмоқда.

Навоийда 13 мингдан ортиқ ёввойи ҳайвонлар ноқонуний овланишига имконият яратилгани аниқланди
11 декабрь 2020, 18:27

Навоийда 13 мингдан ортиқ ёввойи ҳайвонлар ноқонуний овланишига имконият яратилгани аниқланди

Навоий вилоятида ов мавсумида мумкин бўлган квотадан ташқари 13 минг бошдан ортиқ ёввойи ҳайвонлар ноқонуний овланишига имконият яратилгани аниқланди. Ўтган йили 1 707 ҳолатда ноқонуний ов амалга оширилиб, вақтида чоралар кўрилмаганлиги ҳам маълум бўлди.

Йил бошидан 80 нафар ўзбекистонлик ис гази ва газ чақнашидан вафот этган
11 декабрь 2020, 18:15

Йил бошидан 80 нафар ўзбекистонлик ис гази ва газ чақнашидан вафот этган

Йил бошидан бери ис газидан захарланиб 61 нафар фуқаро, газ чақнаши оқибатида эса 19 нафар фуқаро вафот этганлиги қайд этилди.

Дам олиш кунлари ҳаво ҳарорати деярли ўзгармайди
11 декабрь 2020, 16:44

Дам олиш кунлари ҳаво ҳарорати деярли ўзгармайди

Дам олиш кунлари юқори циклонли булутли массив аста-секин Ўзбекистоннинг қолган ҳудудларига силжийди. Шу кунларда ҳаво ҳарорати деярли ўзгармайди, кечалари 2−7 даража совуқ, кундуз кунлари 0−5 дарада илиқ атрофида, баъзи жойларда 2 даража совуққача бўлади.

Ўзбекистонда интернет фойдаланувчилари сони 22,1 миллиондан ошди
11 декабрь 2020, 16:33

Ўзбекистонда интернет фойдаланувчилари сони 22,1 миллиондан ошди

Ўзбекистонда интернет хизматидан фойдаланувчилар сони — 22,1 миллиондан ошди. Шундан мобил интернет фойдаланувчилари сони — 19 миллионни ташкил этмоқда. Мамлакат бўйича аҳоли пунктларининг мобил алоқа билан қамраб олиниши даражаси 97 фоизни, мобил интернет қамрови эса 87 фоизни ташкил этди. Декабрь ойи бошида мактабларнинг 70% ва соғлиқни сақлаш муассасаларининг 78% интернетга уланган.

Ўзбекистон давлат ташқи қарзи йил бошига нисбатан 18% га ошган
11 декабрь 2020, 15:17

Ўзбекистон давлат ташқи қарзи йил бошига нисбатан 18% га ошган

Молия вазирлигининг маълум қилишича, Ўзбекистон давлат ташқи қарзи 2,8 млрд долларга ёки йил бошига нисбатан 18 фоизга ошиб, 1 октябрь ҳолатига 18,5 млрд долларга ёки ЯИМга нисбатан 32,8 фоизга етган. Давлат ички қарзи эса дастлабки ҳисоб-китобларга кўра 23,6 трлн сўмни (2,3 млрд доллар) ёки ЯИМга нисбатан 4 фоизни ташкил этди.

Давлат ташкилотлари томонидан айрим маълумотномаларни сўраш бекор қилиниши мумкин
11 декабрь 2020, 14:36

Давлат ташкилотлари томонидан айрим маълумотномаларни сўраш бекор қилиниши мумкин

2021 йил 1 апрелдан давлат ва хўжалик бошқарув органлари, маҳаллий ҳокимиятлар томонидан судланганлик, манзил-маълумот ахбороти, фуқаронинг номида шахсий уй-жой борлиги ёки йўқлиги, солиқ қарзи бор ёки йўқлиги, никоҳ ёки ажрашганлик ва бошқа фактларни тасдиқловчи маълумотномаларни сўрашни бекор қилиш таклиф қилинмоқда.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг