Шавкат Мирзиёев Сурхондарё вилоятида 100 минг киши ишсиз экани ва 80 минг нафари чет элга эканликларини айтиб, «ҳокимлар бўйинбоғини ечиб қўйиб, ҳафтада бир кун фуқаролар орасида юриши кераклигини» таъкидлади. «Тошкент кўмак бериши керак, лекин вилоятлар ўзини аравасини ўзи тортиши керак», — деди давлат раҳбари.
Ўзбекистонда 3-босқичда тўлиқ эмланганлар сони 1282 нафарга етди. Шунингдек, сўнгги кун ичида 346 нафар бемор касалликдан соғайиб, Ўзбекистонда соғайиш кўрсаткичи 96 фоизни ташкил этмоқда.
ТИВ польшалик журналист Агнешка Пикулицка томонидан «Ўзбекистон Республикаси қонунчилигининг бузилиши ҳолатлари қайд этилганлиги» сабабли унинг аккредитациясини узайтирмасликка қарор қилди.
Тошкент метрополитенининг Ҳалқа йўлида поездларнинг тезлиги ҳаво ҳароратининг кескин кўтарилиши сабаб вақтинчалик секинлашади.
«Lyubaya biznes xorosha», «Plati-leti», «S 707» ва бошқа МЧЖлар мансабдор шахсларига нисбатан сохта тадбиркорлик, савдо ёки хизмат кўрсатиш қоидаларини бузиш ҳамда солиқларни тўлашдан бош тортиш каби ҳолатлар юзасидан жиноят иши очилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Ўзбекистон футзал терма жамоаси Жаҳон чемпионатида «B» гуруҳида Россия, Миср ва Гватемала терма жамоалари билан баҳс олиб боради.
Июнь ойининг бошини Ўзбекистон президенти Сурхондарё вилоятига ташрифдан бошлади. Давлат раҳбари кун тартибидан ўрин олган объектлар қаторида 29 гектарлик иссиқхона ва 5 млн долларлик «Шеробод анор импекс» лойиҳаси билан ҳам танишди. Корхона 6 минг тонна қадоқлаш, 2 минг тонна анор шарбати ишлаб чиқариш қувватига эга. Мажмуада жами 300 га яқин иш ўрни яратилган.
Пойтахтдаги Миллий боғ ўрнида Magic City оилавий кўнгилочар боғи очилди. Биринчи босқичда дунёнинг машҳур пойтахтлари шоҳ кўчаларига ўхшаш кўчалар, мусиқий фаввора ва бошқалар очилди. «Янгиланаётган Тошкентга янгиланаётган боғлар, янги ёшлар ярашади», — деди шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев.
Исроилда деярли барча карантин чекловларининг бекор қилиниши, парранда гриппи H10N3 штамми билан касалланиш ҳолатининг илк бор қайд этилгани, Бразилиянинг мамлакат чегаларини ёпаётгани ва бошқа янгиликлар — «Газета.uz»нинг жаҳон янгиликлари дайжестида.
Президентнинг Сурхондарёга ташрифи, боксчиларнинг Осиё чемпионатидаги натижаси, ДХХ томонидан гиёҳвандлик моддаларининг мусодара қилиниши, UzAuto Motors`нинг «шапка тизими» ҳақидаги хабарларга изоҳи — «Газета.uz»нинг 1 июндаги энг муҳим хабарлари дайжестида.
Тошкент ҳокимияти ташкил этган «Технопарк» компанияси кир ювиш машиналари ва тижорий музлаткичлар, мис қувурлари, саноат сув иситкичлари, HPL-панел ва бошқаларни ишлаб чиқаришни йўлга қўяди.
Агробанк ташаббуси билан Ўзбекистонда илк бор бепул фермерлар мактаблари очилди. Мактаблар Тошкент, Андижон, Самарқанд, Термиз, Нукус шаҳарларида ташкил этилган.
Ўзгидромет 31 май кундуз куни учун ҳаво ҳароратининг мутлақ максимуми ёпилгани ҳақида хабар берди. Бухорода 43 даража, Урганчда 42.9 даража максимал ҳаво ҳарорати кузатилди.
UzAuto Motors янги автомобиллари учун кўп минг кишилик навбатлар юзага келди. Тармоқларда «шапка тизими» қайтгани ҳақидаги хабарлар тарқалди. Компания айрим дилерлар микрочиплар бозоридаги вазиятдан фойдаланишга ҳаракат қилаётганини маълум қилиб, ноқонуний ҳаракатлар ҳақида хабар беришга чақирди.
Шавкат Мирзиёев «Ангор Сурхон ғурури» кластери даласида ғалла ўриш комбайнини ҳайдади.
Республикада йўл ҳаракати соҳасидаги муаммоларни комплекс ўрганиш ва амалий муаммоларни бартараф этиш бўйича идоралараро ишчи гуруҳи тузилди. Гуруҳ таркибига Ҳукумат, ички ишлар, транспорт, молия вазирликлари, автомобиль йўллари қўмитаси ва бошқа мутасадди идоралар ва ташкилотларнинг раҳбар ва малакали мутахассислари киритилган.
Июнь ойи давомида барча ҳудудларда «Янги Ўзбекистон ёшлари, бирлашайлик!» шиори остида «Ёшлар ойлиги» ташкил этилади. Ойлик доирасида 4 миллион 300 мингдан зиёд ёшларни қамраб олиш режалаштирилаётганлиги маълум қилинди.
Шавкат Мирзиёев Сурхондарё вилоятидаги анорчиликка ихтисослашган боғлар билан танишди. Вилоятда қишлоқ хўжалигини инновацион йўналтириш бўйича институт ташкил этиш, анор билан бирга лимон, хурмо етиштиришни кўпайтириш юзасидан кўрсатмалар берилди. «Бизда анорчилик бўйича анъана бор, лекин илм йўқ, китоб йўқ, лаборатория йўқ. Анор жайдари усулда етиштириляпти», — деди Шавкат Мирзиёев.
Долларнинг расмий курси 8 сўмга пасайди ва жами 10 559 сўм этиб белгиланди. Шунингдек, рубль курси ҳам пасайди, евро эса бироз кўтарилди.
Тошкент ҳокими Жахонгир Ортиқхўжаев президентга Чирчиқ дарёсининг торайтириш ва янги очилган ҳудудда турли инфратузилма объектларини барпо этишни кўзда тутадиган Daryo bo’yi Business City лойиҳасини тақдим этди. Узунлиги 5 км бўлган (16 км дан) биринчи участкада ишларни 2021 йилда якунлаш режалаштирилган. Лойиҳанинг умумий қиймати 100 миллион долларга баҳоланмоқда.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг