АҚШ давлат котиби Трамп маъмурияти АҚШнинг Марказий Осиёга нисбатан янги стратегияси устида иш олиб бораётганини билдирди. У тез орада эълон қилинади.
АҚШ давлат котиби Майкл Помпео Ўзбекистон ташқи ишлар вазири билан ёпиқ эшиклар ортида мулоқот ўтказди. Қўшма баёнот вақтида дипломатлар иқтисодий ҳамкорлик масалаларига катта урғу беришди. Помпео диний эркинлик ва инсон ҳуқуқларига ҳам тўхталди.
WBA ва IBF бўйича жаҳон чемпиони боксчи Муроджон Аҳмадалиевга президент совғалари — Тошкентдан уч хонали квартира ва Tracker автомобили топширилди.
Тест синовларига қадар тегишли фанлардан сертификат олган абитуриентлар имтиҳон топширмасдан ўқишга қабул қилинади.
Ҳафта аввалидаги қисқа муддатли салқин ва ёмғирли об-ҳаводан сўнг ҳарорат яна кўтарила бошлайди ва дам олиш кунлари +20 даражага етади. Бундай об-ҳаво февраль боши учун хос эмаслиги маълум қилинди.
Наманган вилоятида бир кишига чет эл банкларидан кредит олишга ёрдамлашишга ваъда берган ва унга қиймати 1 млн доллар бўлган банкнотани сотишга уринган шахс қўлга олинди.
Лондонда йўловчиларга пичоқ билан ҳужум қилиб, уч кишини жароҳатлаган шахс полиция томонидан отиб ташланди. Кейинроқ унинг терроризмда айбланиб қамалгани ва январь охирида озодликка чиққани маълум бўлди.
Январь ойида инфляция даражаси 0,6 фоизни ташкил этди. Озиқ-овқат маҳсулотлари 1 фоизга, ноозиқ-овқат товарлари 0,2 фоизга, хизматлар 0,3 фоизга қимматлашди.
Бош прокурор Ниғматулла Йўлдошев сўнгги икки йилда 56 минг гектар ер майдони ҳокимликлар томонидан ноқонуний ажратилганини маълум қилди. Жиноий жавобгарликка тортилган мансабдорларнинг 40 фоизи — ер кадастри ходимлари.
Бекободда 20 нафар йўловчиси бўлган Isuzu автобусининг олд ғилдираги ўз-ўзидан тормозланиб қолиши натижасида ағдарилиб кетди. Тўрт киши шифохонага ётқизилди.
Консуллик рўйхатида турувчи Ўзбекистон фуқароларига хорижга чиқиш биометрик паспортини бериш тартиби белгиланди.
Ўзбекистоннинг Хитойдаги элчихонаси парвоз бекор қилинганлиги сабабли Пекин аэропортида қолиб кетган уч нафар ўзбекистонлик талаба билан боғланди.
Жамшид Каримов ИИВ ЙҲХББ бошлиғининг биринчи ўринбосари — Йўл ҳаракати хавфсизлигини мувофиқлаштириш бошқармаси бошлиғи этиб тайинланди.
Шавкат Мирзиёев коронавирус тарқалишининг фожиали оқибатлари сабабли Си Цзиньпинга ҳамдардлик билдирди. У Ўзбекистон касаллик тарқалишига биргаликда қарши курашиш чораларини Хитой билан яқиндан мувофиқлаштиришга тайёрлигини билдирди.
Uzbekistan Airways 4 февралдан Пекин ва Урумчига доимий авиақатновлар вақтинчалик тўхтатилишини маълум қилди.
ИИВ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармасига замонавий ускуна ва анжомлар билан жиҳозланган 138 та автомобиль топширилди.
Метронинг Юнусобод йўналишида содир бўлган фожиа бўйича махсус комиссиянинг қисман хулосаси эълон қилинди. Вафот этганларнинг оилаларига қарийб 262 млн сўм бир марталик нафақа белгиланган.
Сирдарё вилояти Гулистон шаҳридаги автойўлда Cobalt Damas билан тўқнашди. Беш киши ҳалок бўлди, икки киши жароҳатланди.
Ўзбекистонда янги ташкил этилаётган коррупцияга қарши курашиш органи давлат хизматчилари харажатлари ва даромадларининг мувофиқлигини назорат қилади. Президент Шавкат Мирзиёев кичкина бир божхона пости бошлиғининг уйидан 400 минг доллар топилганини маълум қилди.
Сенат раиси Танзила Нарбаева келгусида ҳокимлар маҳаллий депутатлар устидан раҳбарлик қилмаслиги, ижро ҳокимияти ва вакиллик органлари ажратилишини маълум қилди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг