Архив

Ўзбекистон паррандачилик маҳсулотлари экспортини 2 карра оширмоқчи
21 январь 2025, 23:05

Ўзбекистон паррандачилик маҳсулотлари экспортини 2 карра оширмоқчи

Президентга паррандачиликни ривожлантириш чора-тадбирлари тақдимот қилинди. Жорий йилда 1 млн тонна парранда гўшти, 10,5 млрд тухум етиштириш, экспортни 2 карра ошириб, 180 млн долларга етказиш кўзда тутилган. Бу учун, хусусан, кам қувватдаги ёки тўхтаб қолган корхоналар молиявий соғломлаштирилади.

«Ўзбекэкспертиза»га янги раҳбар тайинланди
21 январь 2025, 22:33

«Ўзбекэкспертиза»га янги раҳбар тайинланди

Акром Василов «Ўзбекэкспертиза» бош директори в.в.б. этиб тайинланди. У бунга қадар «Марказсаноатэкспорт» давлат-акционерлик ташқи савдо компанияси ҳамда «Ўзсаноатэкспорт»да турли лавозимларда ишлаган.

Тошкентда Япония кўмагида Неврология ва инсульт маркази ташкил этилади
21 январь 2025, 22:14

Тошкентда Япония кўмагида Неврология ва инсульт маркази ташкил этилади

Япония Ўзбекистонга Тошкентда Неврология ва инсульт маркази қуриш ва жиҳозлаш, шунингдек, Самарқанд ва Бухородаги тиббиёт муассасаларини ускуналар билан таъминлаш учун 147,3 миллион доллар миқдорида кредит ажратди.

2024 йилда Ўзбекистонга газ импорти 2,4 баравар, экспорти 18,4% ўсди (қиймат жиҳатдан)
21 январь 2025, 22:00

2024 йилда Ўзбекистонга газ импорти 2,4 баравар, экспорти 18,4% ўсди (қиймат жиҳатдан)

2024 йилда Ўзбекистон яна газни экспортдан кўра кўпроқ импорт қилди ва соф импортёр мақомини сақлаб қолди. Импорт қиймат жиҳатдан 2,4 баробар — $1,68 миллиардгача ўсди. Экспорт ҳам ошди — $627,6 миллионгача ёки 18,4%. Хитой эса Ўзбекистон газини $726,26 миллионга сотиб олганини маълум қилди.

Тошкентда «ГАЗель» уриб юборган пиёда ҳалок бўлди
21 январь 2025, 21:22

Тошкентда «ГАЗель» уриб юборган пиёда ҳалок бўлди

Тошкентнинг Мирзо Улуғбек туманида «ГАЗель» белгиланмаган жойдан ўтаётган пиёдани уриб кетди, оқибатда у ҳалок бўлди. Машина бошқарувни йўқотиб, BYD ва Matiz билан ҳам тўқнашди. Аҳоли мазкур ҳудудда пиёдалар ўтиш жойи йўқлигини таъкидламоқда ва масъуллардан ҳаракат хавфсизлигини яхшилашни сўрамоқда.

Ўзбекистон президенти Болудаги курортда ёнғин юз бергани бўйича Туркия етакчисига таъзия йўллади
21 январь 2025, 20:50

Ўзбекистон президенти Болудаги курортда ёнғин юз бергани бўйича Туркия етакчисига таъзия йўллади

Ўзбекистон президенти Туркиянинг Болу провинциясидаги курорт меҳмонхонасида ёнғин чиққани ва камида 66 киши ҳалок бўлгани юзасидан мамлакат етакчисига таъзия йўллади.

Абдусалом Азизов Ўзбекистон футбол ассоциацияси раҳбари лавозимини тарк этди
21 январь 2025, 19:52

Абдусалом Азизов Ўзбекистон футбол ассоциацияси раҳбари лавозимини тарк этди

Давлат хавфсизлик хизматининг собиқ раҳбари Абдусалом Азизов Ўзбекистон футбол ассоциацияси президенти лавозимини тарк этди. Равшан Эрматов ЎФА раҳбари вазифасини бажарувчи этиб тайинланди.

Туркиядаги ёнғинда ҳалок бўлганлар сони 66 тага етди
21 январь 2025, 18:42

Туркиядаги ёнғинда ҳалок бўлганлар сони 66 тага етди

Туркияда тоғ-чанғи курортидаги меҳмонхонада чиққан ёнғин қурбонлари сони 66 тага етди, 51 киши жароҳатлангани маълум бўлди. Тергов доирасида 4 киши, жумладан, бизнес эгаси ҳам қўлга олинган.

Сотувчилар товарни етказиб бериш муддатидан кечиктиргани учун пеня тўлаши мумкин
21 январь 2025, 18:08

Сотувчилар товарни етказиб бериш муддатидан кечиктиргани учун пеня тўлаши мумкин

Товарларни ўз вақтида етказиб бермагани учун сотувчиларга пеня жорий этиш тўғрисидаги қонун лойиҳаси депутатлар томонидан биринчи ўқишда қабул қилинди. «Миллий тикланиш» фракцияси аъзоси бу меъёр электр, газ ва сув таъминотидаги узилишларга ҳам татбиқ этиладими, дея сўради.

Бухорода саксовул кесиб, уни олиб қочиб кетаётганлар инспекторлар машинасига зарар етказди
21 январь 2025, 17:43

Бухорода саксовул кесиб, уни олиб қочиб кетаётганлар инспекторлар машинасига зарар етказди

Олот туманида ноқонуний саксовул кесиб, олиб қочмоқчи бўлганлар ушланди. Таъқиб қилиш вақтида улар инспекторларнинг машинасига қасддан шикаст етказган. Суд уларга 41,6 млн сўм жарима жазоси тайинлади. Машинага етказилган зарар ҳам қопланди.

Миллий гвардия ходимлари фуқароларга ўзини таништириши мажбурий бўлиши белгиланмоқда
21 январь 2025, 17:22

Миллий гвардия ходимлари фуқароларга ўзини таништириши мажбурий бўлиши белгиланмоқда

Депутатлар биринчи ўқишда Миллий гвардия ҳарбий хизматчилари фуқарога мурожаат қилганда ўзини таништириши, шунингдек, унинг ҳуқуқ ва мажбуриятларини тушунтириши шартлиги тўғрисидаги қонун лойиҳасини қабул қилди.

Шавкат Мирзиёев Дональд Трампни табриклаб, уни Ўзбекистонга таклиф қилди
21 январь 2025, 16:54

Шавкат Мирзиёев Дональд Трампни табриклаб, уни Ўзбекистонга таклиф қилди

Ўзбекистон президенти Дональд Трампни АҚШ президенти лавозимга киришгани билан табриклаб, мактуб йўллади. Мактубда Шавкат Мирзиёев Дональд Трампни ташриф билан Ўзбекистонга келишга таклиф этди.

Туркиядаги тоғ-чанғи курорти меҳмонхонасида чиққан ёнғинда 10 киши ҳалок бўлди
21 январь 2025, 16:41

Туркиядаги тоғ-чанғи курорти меҳмонхонасида чиққан ёнғинда 10 киши ҳалок бўлди

Туркиядаги Карталкая тоғ-чанғи курортида меҳмонхонада ёнғин чиқиши оқибатда 10 киши ҳалок бўлди, 32 киши жароҳатланди. Ҳодиса вақтида бинода 234 нафар меҳмон бўлган. Ёнғин сабаби ҳозирча номаълум.

1 мартдан аҳолини касб-ҳунарга ўқитишни онлайн назорат қилиш тизими йўлга қўйилади
21 январь 2025, 15:58

1 мартдан аҳолини касб-ҳунарга ўқитишни онлайн назорат қилиш тизими йўлга қўйилади

Касбий кўникмалар марказларида 2025 йил 1 мартдан аҳолини касб-ҳунарга ўқитиш ва бандлигини таъминлаш жараёнларини рақамли назорат қилиш тизими йўлга қўйилади. 1 апрелдан эса 12 та янги касб йўналишлари бўйича ўқув курслари ташкил этилади.

Тошкентдаги «Янги Қўйлиқ» бозорида картошка ой бошидан буён 37−85 фоизга қимматлади. Вазирлик изоҳ берди
21 январь 2025, 15:42

Тошкентдаги «Янги Қўйлиқ» бозорида картошка ой бошидан буён 37−85 фоизга қимматлади. Вазирлик изоҳ берди

3−21 январь кунлари Тошкентдаги «Янги Қўйлиқ» (Food City) бозорида картошка 37−85 фоизга қимматлади. Нархларнинг ошиши Қозоғистоннинг ушбу маҳсулот экспортини тақиқлаши фонида рўй бермоқда. Қишлоқ хўжалиги вазирлиги зарур картошка захираси шакллантирилиб, ички бозорга чиқарилаётганини маълум қилди.

Суғурталовчилар рейтингини аниқлаш тартиби белгиланди
21 январь 2025, 15:19

Суғурталовчилар рейтингини аниқлаш тартиби белгиланди

Адлия вазирлигида суғурталовчилар рейтингини аниқлаш ва юритиш тартиби тўғрисидаги низом рўйхатдан ўтказилди. Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги мазкур соҳада ваколатли давлат органи этиб белгиланди.

Ўзбекистонда дарахтлар эккан айрим фуқароларга субсидия берилади
21 январь 2025, 14:53

Ўзбекистонда дарахтлар эккан айрим фуқароларга субсидия берилади

Ўзбекистонда 1 июлдан «Экофаол фуқаро» платформасига ўзи эккан дарахти тўғрисида маълумотлар киритган камбағал оилалар аъзоларига ўрмон фонди ерларида экилган ҳар 100 та дарахт учун БҲМнинг 1 баравари миқдорида субсидия ажратилади.

Шахсни тергов ҳибсхонасига жойлаштиришдан аввал тиббий кўрикдан ўтказиш мажбурий бўлади
21 январь 2025, 12:28

Шахсни тергов ҳибсхонасига жойлаштиришдан аввал тиббий кўрикдан ўтказиш мажбурий бўлади

Қонунчилик палатаси депутатлари жиноят ишини юритиш чоғида шахсни қийноққа солиш ҳолатларининг олдини олишга қаратилган қонун лойиҳасини қабул қилди. Унга кўра, шахсни тергов ҳибсхонасига жойлаштиришдан олдин уни тергов ҳибсхонасининг ўзида мажбурий тиббий кўрикдан ўтказиш тартиби белгиланмоқда.

Камбағал оилалар аъзоларига қишлоқ хўжалиги кооперативлари устав фондига улуш сифатида киритиш учун субсидия ажратилади
21 январь 2025, 11:57

Камбағал оилалар аъзоларига қишлоқ хўжалиги кооперативлари устав фондига улуш сифатида киритиш учун субсидия ажратилади

Камбағал оилалар реестрига киритилган оилалар аъзоларига қишлоқ хўжалиги кооперативлари устав фондига улуш сифатида киритиш учун БҲМнинг 10 бараваригача миқдорда субсидиялар ажратилади.

Камбағал оилалар аъзоларини касб-ҳунарга ўқитиш харажатларини қоплаб бериш бўйича ваучер тизими жорий этилади
21 январь 2025, 11:42

Камбағал оилалар аъзоларини касб-ҳунарга ўқитиш харажатларини қоплаб бериш бўйича ваучер тизими жорий этилади

Самарқанд вилояти ва Тошкент шаҳрида 2025 йил 1 февралдан синов тариқасида камбағал оилалар аъзоларини касб-ҳунарга ўқитиш харажатларини қоплаб бериш бўйича ваучер тизими жорий қилинади. Лойиҳа 1 майгача бутун республика бўйлаб татбиқ этилиши режалаштирилган.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг