Тармоқларда Жиззахдаги «Наврўз» боғида 5 мингта шар учирилиши ҳақида эълон тарқалди. Экология вазирлиги шарлар ёрилиб, яроқсиз ҳолатга келтирилганини билдирди. Бундай ҳолатларнинг олдини олиш учун вазирлик шарларни Ўзбекистонга олиб киришда божхона тўловларини 10 бараварга оширишни таклиф қилмоқда.
Telegram асосчиси Павел Дуров Ўзбекистонга қилган сафари таассуротлари билан ўртоқлашди. У мамлакатда аҳолининг 70 фоиздан ортиғи ва деярли барча корхоналар фойдаланадиган платформанинг машҳурлигидан фахрланишини таъкидлади.
БМТ бош котиби Антониу Гутерриш расмий ташриф билан Ўзбекистонга келди. Уни бош вазир Абдулла Арипов ва бошқа расмийлар кутиб олди. Ташриф доирасида олий даражадаги музокаралар ўтказилиши, қатор саноат ва ижтимоий соҳа объектларини ҳам бориб кўриш режалаштирилган.
Оммавий тадбирларда фуқароларга реклама, акция кўринишида озиқ-овқат ва буюмларни бепул тарқатиш тақиқланди. Қолаверса, ҳаддан ташқари арзонлаштирилган нархда сотиш орқали жалб қилиш ҳам мумкин эмас. Янги қарор бўйича назоратни Миллий гвардия ва ИИВ амалга оширади.
Қўқон шаҳрида блогер фуқароларга сохта тўппонча ўқталиб, буни видеога олди. Суд унга нисбатан 5 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинлади. Блогер йил бошида ҳам автомобиль йўлида столга ўтирганча овқатланаётгани учун жаримага тортилганди.
Германиянинг Ўзбекистондаги элчиси Тило Клиннер мамлакатдаги дипломатик миссиясини якунламоқда. У мазкур лавозимда 2021 йилдан буён ишлаб келаётганди.
Якшанбага ўтар кечаси Қамчиқ довонида Iveco юк машинаси бетон тўсиққа урилиб, ёниб кетди. Ҳодиса оқибатида жароҳат олганлар йўқ, машиналар икки томонлама хавфсиз ҳаракатланмоқда.
Сентябрь ойида телебошловчи Рамина Ягафарова Тошкентдаги хусусий клиникалардан бирида вафот этди. Экспертиза ўлим сабаби нотўғри даволаш эканлигини кўрсатди. Прокуратура жиноий иш қўзғатишдан бош тортди. Клиника унинг синглисига ҳужжатларни топширмаган ва ССВ оиланинг сўровларига жавоб бермаган.
ДХХ Сурхондарё ва Фарғона вилоятларида Тожикистондан салкам 26 килограмм гиёҳвандлик моддасини олиб келган шахслар аниқланди. Уларга нисбатан жиноят ишлари қўзғатилиб, қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилди.
Ўзгидромет 30 июндан 1 июлгача Сурхондарё, Тошкент, Наманган, Фарғона ва Андижон вилоятининг бир қанча туманларида сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкинлигидан огоҳлантирди. Шунингдек, ёмғир сувлари тўпланиши оқибатида ҳудудларни сув босиши эҳтимоли бор.
Ўзбекистон президенти туркман халқининг миллий етакчиси Гурбангули Бердимуҳамедовни таваллуд куни билан табриклади. Улар телефон мулоқотида Марказий Осиёдаги минтақавий ҳамкорликнинг долзарб жиҳатларини кўриб чиқди.
Меҳмонхона замонавий қулайликларга эга турли тоифадаги 20 та хонани таклиф этади. Меҳмонлар учун ёпиқ ва очиқ ҳовузлар, спа, сауналар ва швед столи ресторани мавжуд.
АҚШда Жо Байден ва Дональд Трамп ўртасидаги илк сайловолди дебати бўлиб ўтди. Номзодлар иқтисод, Украинадаги урушни муҳокама қилишди ва бир-бирларини «энг ёмон президентлар» деб аташди. Томошабинлар республикачини танлашини билдирди, Байденнинг «тушунарсиз» нутқи демократлар орасида ваҳима уйғотди.
БМТ бош котиби Антониу Гутерриш шанба куни Ўзбекистон, Қирғизистон, Қозоғистон, Тожикистон ва Туркманистонга ташрифини бошлайди. 4 июль куни у Остонадаги ШҲТ саммитида нутқ сўзлайди. БМТ раҳбари бундан аввал 2017 йилда минтақага ташриф буюрган.
Давлат хавфсизлик хизмати фаолиятини ташкил этишнинг усуллари, шакллари ва махсус воситалари тўғрисидаги маълумотлар унинг фаолиятида қонунларнинг аниқ ва бир хилда ижро этилиши устидан назоратни амалга оширувчи прокуратура назорати предметидан чиқариб ташланиши режалаштирилмоқда.
Самарқанд вилояти Тойлоқ туманида 6 ёшли болани камар билан калтаклаган эркак руҳий касалликлар шифохонасига ётқизилганди. Унга нисбатан ЖКнинг «Қийнаш» моддаси билан жиноят иши қўзғатилди.
Газ экспорти бўйича Ўзбекистон ва Хитой маълумотларидаги тафовут, Ҳаж вақтида вафот этган ўзбекистонликлар, АЭС қурилиши бўйича ўтказиладиган жамоатчилик эшитуви, Чорсу бозорида юз берган йирик ёнғин ва бошқалар — «Газета.uz»нинг кунлик дайжестида.
Бухоро вилояти Олот туманида фуқаро боғчада фарзанди билан жанжаллашган 5 ёшли болани уриб, жароҳат етказди. Бола шифохонага олиб борилди, эркакка нисбатан текширув бошланди.
Сирдарё туманида Isuzu юк машинаси йўловчи автобусининг орқа қисмига урилди. Оқибатда автобус ичидаги йўловчилардан бири жароҳатлар билан шифохонага ётқизилди.
Техникумларни аъло баҳоларга битирганлар халқаро классификаторга мос келувчи диплом олади. Улар олийгоҳда иккинчи ёки учинчи курсдан бошлаб шартнома асосида ўқишни давом эттириши мумкин бўлади. Президент мактаблари агентлиги ҳузурида Олимпиадаларга тайёрлаш маркази ташкил этилади.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг