БМТТД ўтказган тадқиқотда таъкидланишича, ота-оналик ҳуқуқидан маҳрум қилиш ва ажрашишдан кейин уй-жойга бўлган ҳуқуқларни таъминлашга оид суд ишларида аёллар кўпинча адвокатларсиз ўзларини ҳимоя қилишга мажбур бўлмоқда. Бу эса улар учун қўшимча молиявий ва ҳуқуқий қийинчиликлар туғдирмоқда.
Туркманистонда Махтумқули форумида иштирок этган Шавкат Мирзиёев, Ўзбекистонда энг кўп сотилаётган машиналар, илк бор еврооблигациялар чиқарган НКМК, 2025 йилда якунланадиган энерготарифлар ислоҳотининг асосий босқичи ва бошқалар — «Газета.uz»нинг кунлик дайжестида.
Футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси сардори Элдор Шомуродов Эронга қарши ўйин ёмон ўтмаганини таъкидлади. «Умуман олганда, икки очко йўқотдик, лекин бу жуда катастрофа деб айта олмайман. Чунки гуруҳда биринчи ўринни сақлаб қолдик», — деди у.
Hyundai Rotem компанияси Ўзбекистонда электропоездлар ишлаб чиқаришни йўлга қўймоқчи. Транспорт вазирлигида бу борада музокаралар бўлиб ўтди. Аввалроқ Корея компанияси билан «Тошкент-Хива» тезюрар йўналиши бўйича олтита поезд етказиб бериш бўйича шартнома тузилган эди.
Наманган вилоятида «Ифода Агро Кимё Ҳимоя» корхонаси гранулали органоминерал ўғитлар ишлаб чиқарувчи заводни ишга туширди. Лойиҳа учун USAID’нинг ўғитлардан самарали фойдаланиш жамғармаси 460 минг доллар миқдорида грант ажратди.
Ўзбекистонда электр энергияси улгуржи бозорига 2027 йилда, газ бозорига эса 2028 йилда тўлиқ ўтиш режалаштирилган, деди бош вазир ўринбосари Жамшид Қўчқоров. «Биз Ўзбекистон қазиб олиш бозорига кўпроқ компаниялар киришини истаймиз», — таъкидлади у.
Навоий кон-металлургия комбинати илк марта, икки траншда 4 ва 7 йил муддатга умумий қиймати 1 млрд долларлик дебют еврооблигацияларни чиқарди. НКМК маблағдан капитал қўйилмалар бўйича дастурларни молиялаштириш, мавжуд қарзни тўлаш ёки муддатидан олдин сўндириш ва бошқа мақсадларда фойдаланмоқчи.
Сайлов арафасида Ўзбекистон «Адолат» социал-демократик партияси адолатли ва барқарор жамият қуришга қаратилган фаол тарғибот кампаниясини олиб бормоқда.
Ашхобод форуми доирасида Ўзбекистон ва Эрон президентлари учрашуви бўлиб ўтди. Томонлар Имтиёзли савдо битими маҳсулотлари рўйхатини кенгайтириш, кооперацияларни қўллаб-қувватлаш муҳимлигини таъкидлади.
2025 йилда электр энергияси ва газ тарифлари ислоҳотининг асосий босқичини якунлаш режалаштирилмоқда, деди Ўзбекистон бош вазири ўринбосари Жамшид Қўчқоров. Унинг сўзларига кўра, бу ҳам аҳоли, ҳам корхоналар томонидан энергия ресурсларидан рационал фойдаланилишига хизмат қилади.
Пойтахтда металл конструкцияли автобус бекатлари ўрнатилиши режалаштирилмоқда. Улар Wi-Fi, USB портлари, реклама баннерлари учун экранлар, фавқулодда чақирув тугмалари ва видеокузатув камераси билан жиҳозланади.
Ўзбекистонда йил бошидан буён маҳаллий ишлаб чиқарувчиларнинг 300 мингдан зиёд автомобили сотилди. UzAuto Motors`нинг бу бозордаги улуши 89,4 фоизни ташкил этмоқда. Машиналари энг кўп сотилаётган брендлар ўртасида Chevrolet`дан кейинги ўринларни Kia, BYD ва Chery эгаллади.
Шавкат Мирзиёев Ашхободда Туркманистон Халқ Маслаҳати раиси Гурбангули Бердимуҳамедов билан учрашди. Унга Махтумқулининг ўзбек тилидаги асарлари тўпламини совға қилди.
Тошкентда еттинчи синф ўқувчилари кўз ўнгида мушук боласини иккинчи қават деразасидан улоқтирган ўқитувчи ишдан бўшатилди. Мактаб директори «ўз хизмат вазифасига масъулиятсизлик билан ёндашгани учун» интизомий жазога тортилди.
Еттита кинопремьера, қўл меҳнати маҳсулотлари ярмаркаси, «Браво» ва Конста концертлари, фотокўргазма, ижодий маҳорат дарслари, театр томошалари, болалар учун кўнгилочар дастурлар, дўконлардаги чегирмалар ва дам олиш кунларидаги бошқа тадбирлар — Afisha.uz жамланмасида.
Президент Шавкат Мирзиёев Ашхободда Махтумқули Фироғий таваллудининг 300 йиллигига бағишланган халқаро форумда иштирок этди. У туркман шоири мероси шарқ шеърияти ва жаҳон адабиётини бойитганини таъкидлади. «Махтумқули ўзбек халқи учун ҳам ғоят ардоқли ва суюкли сиймо», — деди давлат раҳбари.
Рақобат қўмитаси «Наманган мусаффо иқлим» МЧЖга 700 мингдан ортиқ истеъмолчига 11 млрд сўмлик маблағларни қайта ҳисоб-китоб қилиш бўйича мажбурий кўрсатма берди.
Шанба куни Ўзбекистоннинг айрим жойларида, якшанба куни катта қисмида ёмғир ёғади, тоғли ҳудудларда у қорга айланади. Ҳарорат кечаси +10…+15, кундузи +17…+25 даража атрофида бўлади.
Тошкент шаҳрида октябрь ойи бошида 32 нафар гиёҳвандлик воситаларини яшириш йўли билан тарқатувчи шахс қўлга олинди. Уларга нисбатан жиноят ишлари қўзғатилиб, қамоққа олиш эҳтиёт чораси қўлланган.
2024 йилги тинчлик бўйича Нобель мукофоти Япониянинг Хиросима ва Нагасакига ташланган атом бомбаларидан жабрланганларни бирлаштирган Нихон Ҳиданкё ташкилотига топширилди. Мукофот «ядро қуролларидан бошқа ҳеч қачон фойдаланмаслик кераклигини исботлагани учун» берилди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг