Қизириқ туманида йўлнинг қарама-қарши томонига чиқиб кетган Nexia-3 автомобили «КамАЗ» билан тўқнашди. Оқибатда енгил машинадаги 4 нафар йўловчи вафот этди.
Урганч туманида фермер хўжалиги қўшимча тармоқ тортиб, табиий газдан ноқонуний фойдаланиб келаётгани аниқланди. Бунинг оқибатида давлатга етказилган зарар миқдори 3 млрд 374 млн сўмни ташкил этди.
Тошкент метросига тўрт вагонли 3 та метро поезди келтирилди. Улар 8−10 кун синовдан ўтказилгач, «Юнусобод» ва «Ер усти ҳалқа йўли» йўналишларида ҳаракатга чиқарилади. Май охирига қадар яна шундай 8 та метро поезди олиб келиш режа қилинмоқда.
TikTok ва YouTube`да Sardor gangster тахаллуси билан чиқишлар қилган блогер 10 суткага қамалди. У майда безорилик ҳамда миллий, ирқий, этник ёки диний адоватни тарғиб қилувчи материалларни тайёрлаш каби ҳуқуқбузарликларни содир этган деб топилди.
Шерзод Шокиров Қашқадарё вилоятининг Деҳқонобод туманига, Сардор Палванов Хоразм вилоятининг Хива туманига ҳоким этиб тайинланди.
Навоий шаҳридаги мактабда ўқувчи йигитларнинг сочи оммавий калталангани жамоатчилик норозилигига сабаб бўлди. Айримлар қамоқдаги боланинггина сочи мажбурий олинишини айтса, баъзилар мактаб ислоҳотини уларга сув, ҳожатхона ва компьютерларни олиб боришдан бошлаган яхшироқ, деган фикрда. Муносабатлар.
77 ёшли фотограф Шоназар Иброҳимов умрининг 40 йилини журналистикасига бағишлаган. У ўз даврида Шароф Рашидов, Иномжон Усмонхўжаев, Рафиқ Нишонов, Ислом Каримов каби Ўзбекистон раҳбарларининг ёнида юриб, уларни суратга туширган. «Газета.uz» мухбири Шоназар Иброҳимов билан суҳбатлашди.
«Газета.uz» китобхонликни тарғиб этишга қаратилган «Нима ўқиймиз?» лойиҳасини давом эттиради. Сара асарлар, ўқилиши мақсадга мувофиқ ҳисобланган китоблар рўйхати ҳақида олим, тадқиқотчи, ёзувчи-шоир, таржимон, журналист ва жамоат фаолларининг тавсияларини сизга етказамиз.
ДХХ 3 та вилоятда, жумладан, Жиззахда ўтказган рейдда ИИБнинг вақтинча сақлаш ҳибсхонаси бошлиғи пора билан қўлга тушди. Фарғонада эса электр тармоқлари корхонаси бўлими бошлиғи фирибгарликда айбланмоқда. Миллий гвардиянинг Самарқанддаги ходимларидан бири ҳам пора олишда гумонланяпти.
Ўзбекистон ҳуқуқ-тартибот идоралари товламачиликда гумон қилинаётган «Бахти Ташкентский»нинг акаси Шухрат Қудратуллаевни қўлга олди. У аввалроқ қидирувга берилганди.
Президент 2024 йилда 60,5 минг гектар ер деҳқончилик учун ёшларга ажратилиши бўйича топшириқ берди. Ер майдонини туман ҳокимлари ажратади. Қанча майдон ажратиш бўйича «маҳалла еттилиги» таклиф беради. Ер олган ёшлар Agrobank`нинг «Фермерлар мактаби»да экспортбоп экинлар етиштиришга ўқитилади.
Фарғона вилояти камбағалликни қисқартириш ва бандлик бош бошқармаси бошлиғи Анваржон Абдуллаев Қўштепа туманига ҳоким бўлди. Январь охирида президент бош вазирга 2023 йилда бирорта кўп қаватли уй-жой қурилмагани туфайли Қўштепа собиқ ҳокимининг лавозимига лойиқлигини кўриб чиқишни топширганди.
Фарғона шаҳрида ИИБ ва ДХХ ходимлари уюшган жиноий тузулмаларга алоқадор 35 нафар шахснинг яшаш манзилида тезкор қидирув тадбирларини ўтказди. Уларнинг 19 нафаридан наркотик моддалар ва совуқ қуроллар топилди.
Ўзбекистонда 2024 йилда чет тилини билиш бўйича халқаро имтиҳондан юқори балл олганларга нафақат имтиҳон харажати, балки олти ойлик ўқиш пули ҳам тўлаб берилади. Шунингдек, мактаблардаги бўш синф хоналари чет тили репетиторлари ва ўқув марказлари учун ижара асосида бепул ажратилади.
Европа Иттифоқи Украинага босқиннинг икки йиллиги муносабати билан Россияга қарши 13-санкция пакетини тасдиқлади. Унга 106 нафар жисмоний шахс ва 88 корхона, жумладан, Хитой, Қозоғистон ва Туркия компаниялари киритилди.
Таъсисчиси ўзгарган «Газли», тиғиз вақтларда ҳаракати тақиқланадиган юк машиналари, оммавий тарзда сочи олинган ўқувчилар, кредит олишда кучайтирилган талаблар ва бошқалар — «Газета.uz»нинг кунлик дайжестида.
Профессор, архитектура фанлари доктори Мавлуда Юсупова Самарқанддаги «Ипак йўли» туризм ва маданий мерос халқаро университети қошидаги «Ипак йўли» халқаро илмий-тадқиқот институти директори этиб тайинланди.
Шимолий ва Катта Фарғона каналлари бўйлаб «Патар» ва «Сарвак» трансчегаравий гидропостлари ўрнатилди. Улар Ўзбекистон ва Тожикистонда суғориш учун сарфланадиган сув ҳажмини аниқроқ ўлчаш имконини беради. Лойиҳа Швейцария ҳукуматининг Blue Peace Central Asia ташаббуси кўмагида амалга оширилди.
Пайшанба куни Ўзбекистонда электр энергияси ишлаб чиқариш бироз қисқарди, Туркманистондан импорт эса ошди. Мамлакатда тиғиз вақтларда электр энергияси етказиб бериш бўйича чекловлар сақланиб қолмоқда, деди Энергетика вазирлиги масъули. Газ «заправка»ларининг деярли 3 дан 1 қисми фаолиятини тиклаган.
Ўзбекистонда 1 июлдан бошлаб қарз юки кўрсаткичини жорий этиш орқали аҳолига кредит бериш талаблари кучайтирилмоқда. Агар қарз олувчи даромадининг 60 фоизини қарзни тўлаш учун ишлатса, банклар кредит беришдан бош тортишлари керак. 2025 йил 1 январдан бошлаб бу кўрсаткич 50 фоизгача қисқартирилади.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг