Архив

1 миллион 200 мингта. Ўзбекистонда шунча камбағал оиланинг рўйхати шакллантирилди
7 ноябрь 2023, 16:52

1 миллион 200 мингта. Ўзбекистонда шунча камбағал оиланинг рўйхати шакллантирилди

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги 2023 йил якунига қадар Ўзбекистонда 127 минг 500 та оила камбағалликдан чиқарилиб, камбағаллик даражасини 12 фоизга тушириш чоралари кўрилаётганини маълум қилди. Ҳозиргача 1 миллион 200 минг камбағал оила рўйхати шакллантирилган.

Бухорода 18 ёшли қиз чиқинди машинаси остида қолиб вафот этди
7 ноябрь 2023, 16:16

Бухорода 18 ёшли қиз чиқинди машинаси остида қолиб вафот этди

Бухоро шаҳрида чиқинди ташувчи машина ҳайдовчиси ахлат ташлаш учун яқинлашган 18 ёшли талаба қизни пайқамай, автомобилни унинг устига ҳайдаб юборди. Қиз олган жароҳатлари туфайли воқеа жойида вафот этди.

Ўзбекистон ва Хитойнинг CNNC компанияси уран қазиб олишда ҳамкорлик қилмоқчи
7 ноябрь 2023, 14:39

Ўзбекистон ва Хитойнинг CNNC компанияси уран қазиб олишда ҳамкорлик қилмоқчи

«Навоийуран» ва Хитойнинг China National Nuclear Corporation уран саноати соҳасида стратегик ҳамкорлик меморандумини имзолади.

Ўзбекистонда куз — «Газета.uz» мухбирлари нигоҳида
7 ноябрь 2023, 14:35 2

Ўзбекистонда куз — «Газета.uz» мухбирлари нигоҳида

«Газета.uz» мухбирлари Мадина Аъзам, Шоҳруҳ Ҳайдаров ва Евгений Сорочин фотокамералари объективига Ўзбекистондаги куз манзараларини муҳрлади. Фоторепортаж.

Қўшкўпир, Тупроққалъа ва Шовот туманларига янги ҳокимлар тайинланди
7 ноябрь 2023, 14:17

Қўшкўпир, Тупроққалъа ва Шовот туманларига янги ҳокимлар тайинланди

Хоразм вилоятининг Қўшкўпир туманига Шуҳрат Ахмедов, Тупроққалъа туманига Акмал Жималязов ва Шовот туманига Ойбек Холбоев ҳоким этиб тайинланди.

Йил якунида давлат бюджетининг акциз солиғи бўйича тушумлари прогноздан 1,5 трлн сўм камроқ бўлиши кутилмоқда
7 ноябрь 2023, 13:32

Йил якунида давлат бюджетининг акциз солиғи бўйича тушумлари прогноздан 1,5 трлн сўм камроқ бўлиши кутилмоқда

2023 йил якунида акциз солиғи ҳисобидан давлат бюджетига тушумлар прогноз кўрсаткичларига нисбатан 1,5 трлн сўмга кам бўлиши кутилмоқда. Тушумлар камайиши йил бошида газ «заправка»лари вақтинча ёпилгани ва АИ-80 бензинга акциз солиғи маълум муддат бекор қилингани билан изоҳланди.

Бокс: Фазлиддин Ғоибназаров Ражаб Бўтаевга муддатидан аввал мағлуб бўлди
7 ноябрь 2023, 12:38

Бокс: Фазлиддин Ғоибназаров Ражаб Бўтаевга муддатидан аввал мағлуб бўлди

Бокс бўйича Олимпия ўйинлари чемпиони Фазлиддин Ғоибназаров Сочида WBA йўналиши бўйича собиқ жаҳон чемпиони россиялик Ражаб Бутаевга муддатидан аввал ютқазиб, профессионал фаолиятидаги иккинчи мағлубиятини қабул қилди (видео).

Ўзбекистон сентябрда Хитойга 41,6 млн долларлик газ экспорт қилди
7 ноябрь 2023, 12:06

Ўзбекистон сентябрда Хитойга 41,6 млн долларлик газ экспорт қилди

Сентябрь ойида Ўзбекистон Хитойга 41,6 млн долларлик газ етказиб берди — бу апрелдан бери етказиб беришнинг минимал ҳажми бўлди. Йил бошидан буён Хитойга газ экспорти 412,2 млн долларни ташкил этди, бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан деярли 1,9 баробар кам.

Портлаш хавфи юқори кимёвий моддаларни сақлаш талабларини энди ФВВ назорат қилади
7 ноябрь 2023, 11:58

Портлаш хавфи юқори кимёвий моддаларни сақлаш талабларини энди ФВВ назорат қилади

Президент қарори билан Фавқулодда вазиятлар вазирлигига портлаш хавфи юқори кимёвий моддаларни сақлаш талабларини назорат қилиш вазифаси юкланди.

Навоий вилоятига янги прокурор тайинланди
7 ноябрь 2023, 11:53

Навоий вилоятига янги прокурор тайинланди

Адлия катта маслаҳатчиси Азамат Мирзаев Навоий вилояти прокурори лавозимига тайинланди. Собиқ вилоят прокурори Бахтиёр Аҳмедов Бош прокуратура бошқармаси бошлиғи ўринбосари бўлди.

3 нафар прокуратура ходими пора ва фирибгарликда гумонланиб ушланди
7 ноябрь 2023, 11:40

3 нафар прокуратура ходими пора ва фирибгарликда гумонланиб ушланди

ДХХ Андижонда гумонланувчига ёрдам бериш эвазига $5 минг олган терговчи ва бунга кўрсатма берган прокурор ўринбосарини ушлаганини маълум қилди. Самарқандда эса прокурор ёрдамчиси айбланувчини қамоқдан чиқариш учун 3 минг доллар сўрагани айтилмоқда.

2024 йилда Маданият вазирлигига бюджетдан 1,1 трлн сўм ажратилиши кутилмоқда. Пуллар нимага сарфланади?
7 ноябрь 2023, 10:43

2024 йилда Маданият вазирлигига бюджетдан 1,1 трлн сўм ажратилиши кутилмоқда. Пуллар нимага сарфланади?

2024 йилда давлат бюджетидан Маданият вазирлигига 1,1 трлн сўмдан кўпроқ маблағ ажратиш режалаштирилмоқда. Вазирлик харажатлари орасида давлат буюртмасига асосан миллий кино маҳсулотларини яратиш, Тошкент халқаро кинофестивалини ўтказиш каби бандлар мавжуд.

Ўзбекистонда 100 мингдан ортиқ улгуржи истеъмолчи ва 648 минг янги абонент ЭҲНАТга уланмаган
7 ноябрь 2023, 10:26

Ўзбекистонда 100 мингдан ортиқ улгуржи истеъмолчи ва 648 минг янги абонент ЭҲНАТга уланмаган

Ўзбекистонда 100 мингдан ортиқ улгуржи истеъмолчи ва 648 мингта хонадон электр энергиясини ҳисобга олиш ва назорат қилишнинг автоматлаштирилган тизими (ЭҲНАТ)га уланмаган. Президент камчиликларни бартараф этиш ва электр энергияси йўқотишларини камайтириш бўйича топшириқ берди.

Транспорт вазирлиги — Ўзбекистон, Эрон ва Туркия ўртасидаги янги транспорт коридори ҳақида
7 ноябрь 2023, 10:02

Транспорт вазирлиги — Ўзбекистон, Эрон ва Туркия ўртасидаги янги транспорт коридори ҳақида

ИҲТ давлатлари транспорт вазирлари йиғилиши якуни бўйича «Ўзбекистон — Туркманистон — Эрон — Туркия» мультимодал коридорини ривожлантириш тўғрисида баённома имзоланди. У Осиё-Тинч океани минтақаси давлатларидан ЕИ мамлакатларига рақобатбардош тарифларда юк ташишни ташкил этишни назарда тутади.

Давлат спорт муассасаларига кирувчи ўқувчиларнинг ҳужжатлари энди ДХМ ва my.gov.uz орқали қабул қилинади
7 ноябрь 2023, 09:57

Давлат спорт муассасаларига кирувчи ўқувчиларнинг ҳужжатлари энди ДХМ ва my.gov.uz орқали қабул қилинади

1 декабрдан бошлаб Ўзбекистонда давлат спорт таълим муассасаларига ўқувчиларнинг ҳужжатларини қабул қилиш учун ариза берувчилар Давлат хизматлари марказига ёки ЯИДХП (my.gov.uz) орқали мурожаат қилиши мумкин бўлади. Давлат хизмати кўрсатилганлиги учун ариза берувчидан йиғим ундирилмайди.

БМТ: Афғонистонда кўкнори етиштириш 95 фоизгача камайди
7 ноябрь 2023, 09:57

БМТ: Афғонистонда кўкнори етиштириш 95 фоизгача камайди

БМТ ҳисоб-китобларига кўра, Афғонистонда кўкнори етиштириш «Толибон» тақиқидан кейин 95 фоизгача камайди. Кўплаб афғон фермерлари буғдой етиштиришга ўтган.

Тошкентда 8−10 ноябрь кунлари айрим автобус йўналишлари ўзгартирилади
7 ноябрь 2023, 09:29

Тошкентда 8−10 ноябрь кунлари айрим автобус йўналишлари ўзгартирилади

ИҲТ саммити муносабати билан Тошкентда 8−10 ноябрь кунлари айрим автобус йўналишларига ўзгартиришлар киритилади, қатор йўналишларда интервал ва қатнов вақти ортиб кетиш мумкин (рўйхат). Uzbekistan Airports йўловчилардан аэропортга олиб борувчи айланма йўллар билан танишиб чиқишни сўради.

Тошкент аэропорти яқинидаги кўприк танклар билан синовдан ўтказилди
6 ноябрь 2023, 22:45

Тошкент аэропорти яқинидаги кўприк танклар билан синовдан ўтказилди

Тошкент халқаро аэропорти яқинидаги кўприкнинг биринчи босқич қурилиш-монтаж ишлари якуни бўйича синов ўтказилди. Унда 35 тонналик 4 та автотрейлерга 40 тонналик 4 та ҳарбий танклар юкланиб, йўл ўтказгичга умумий 300 тонна юклама берилди. Кўприк юкламага бардош бериб, мустаҳкамлиги исботланди.

8−10 ноябрь кунлари Тошкент автобуслари учун ёпилган кўчаларни айланиб ўтиш схемалари тайёрланмоқда
6 ноябрь 2023, 22:30

8−10 ноябрь кунлари Тошкент автобуслари учун ёпилган кўчаларни айланиб ўтиш схемалари тайёрланмоқда

Иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти саммити кунларида Тошкентнинг марказий кўчалари бутунлай эмас, балки фақат делегациялар ўтиш вақтида ёпилади, дея маълум қилди «Тошшаҳартрансхизмат» «Газета.uz»га. Жамоат транспорти учун айланма йўл схемалари тайёрланмоқда.

Ўзбекистонда тўртта суғурта компанияси лицензиясидан маҳрум бўлди
6 ноябрь 2023, 22:13

Ўзбекистонда тўртта суғурта компанияси лицензиясидан маҳрум бўлди

Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги Ўзбекистондаги тўртта суғурта компаниясининг лицензиясини бекор қилди, улардан учтаси охирги беш кун ичида лицензиясидан маҳрум бўлди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг