«Ўзагроэкспортбанк» акциядорлари банк номини AVO Bank («ҳаво» сўзининг қисқартмаси) этиб ўзгартириш учун овоз берди. Эндиликда банк Олимжон Шодиев томонидан ташкил этилган AVO компаниялар гуруҳи таркибига киради.
Россия Марказий банки рублнинг заифлашиши фонида асосий ставкани 8,5 фоиздан 12 фоизга оширди. Қарор нарх барқарорлигини таъминлаш учун рискларни чеклаш мақсадида қабул қилинди, дейди регулятор.
2023/2024 ўқув йилида 1-курс талабалари, 2024/2025 ўқув йилидан эса барча курс талабалари учун давлат ОТМ ётоқхонасига жойлашиш онлайн амалга оширилади.
Доғистон пойтахти Махачқалъа шаҳрида ёнилғи қуйиш шохобчаси портлаб, 35 киши ҳалок бўлди, 75 киши жароҳатланди. Портлашга шохобча ёнидаги автомобилларга техник хизмат кўрсатиш марказида юз берган ёнғин сабаб бўлган. 15 август республикада мотам куни деб эълон қилинди.
Ижтимоий тармоқларда бир гуруҳ аҳоли номаълум шахсни вояга етмаган қизга тегажоғлик қилиш ва уни ўғирлашда уринганликда айблаётган видео тарқалди. Хоразм вилояти ИИБ хабарига кўра, гумонланувчи 43 ёшли эркак бўлиб, у руҳий-асаб касалликлар диспансерида рўйхатга олинган.
АҚШнинг собиқ президенти Дональд Трампга тўртинчи бор жиноят иши қўзғатилди. Сиёсатчи Жоржия штатида 2020 йилги президентлик сайлови натижаларини бекор қилишга уринишда айбланмоқда. У жиноий жавобгарлик билан қўрқитган ҳолда штат ҳокимиятидан унга қўшимча овозларни «топиш»ни талаб қилган.
Қонунчилик палатаси депутатлари Бекзод Наримановни Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) ўринбосари лавозимига сайлади. Қарор Сенатга юборилди.
ССВ 2023 йилдан IELTS бўйича камида 7,5 балли, немис ва француз тилини билиш даражаси бўйича С1 сертификатли тиббиёт ОТМ ва техникуми талабаларига 990 минг сўм стипендия тўлайди. Тўлов сертификатнинг амал қилиш даврида бериб борилади.
ЮНИСЕФнинг жамоатчилик билан алоқалар бўлими бошлиғи Цици Сингизи «Газета.uz»га берган колонкасида Наманган вилоятининг чекка қишлоқларидан бирида очилган мактабгача таълим муассасаси мисолида ушбу муассасалардан тенг фойдаланишни таъминлаш борасидаги саъй-ҳаракатлар ҳақида сўз юритди.
2022 йилда консолидациялашган бюджет тақчиллигининг 47 фоизи халқаро молия институтларининг қарзлари ва еврооблигациялар чиқариш ҳисобидан, 18 фоизи давлат ғазна облигациялари чиқариш ҳисобидан қопланди. Консолидациялашган бюджет тақчиллиги 35 трлн 229 млрд сўмга етди.
Расмийлар Ўзбекистонда велосипедда ҳаракатланишни ривожлантириш ҳақида мунтазам гапириб келади. Тошкентда эса, танқидларга қарамай, нотўғри ва хавфли велойўлаклар қурилиши давом этмоқда. МҲТИ мутахассислари тадқиқот ўтказиб, велосипед нима учун оммалашмаётгани сабабларини ўрганди.
Тижорат банклари 15 август куни аҳолидан 1 АҚШ долларини 12 000−12 040 сўмдан сотиб олмоқда, сотув курси эса 12 080−12 135 сўм.
Миробод туманидаги полиз маҳсулотларини қадоқлаш цехида газдан ноқонуний фойдаланиб, тизимга 824 млн 417 минг сўм зарар етказган фуқаро аниқланди.
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги «Фуқаролар учун бюджет» нашрида Ўзбекистоннинг 10 та энг йирик солиқ тўловчилари ҳақида маълумот берди. Давлат бюджети солиқ тушумларининг 16,3 фоизи Навоий КМК, 8,6 фоизи эса Олмалиқ КМК улушига тўғри келган.
Ўзбекистон президенти дарахтларни ноқонуний кесганлик учун жазони кучайтириш бўйича парламент томонидан қабул қилинган қонунни рад этди. Ҳужжат жарималар миқдори кам бўлгани туфайли рад этилган бўлиши мумкин.
Қашқадарёда фуқарони 15 минг доллар эвазига Мексика орқали АҚШга жўнатмоқчи бўлган шахс ушлангани айтилмоқда. У 5 минг доллар олаётган пайтда қўлга олинди.
Тожикистон Ички ишлар вазирлиги раҳбарининг айтишича, Россия қамоқхоналарида жазо ўтаётган 100 га яқин давлат фуқаролари Россия армиясига жалб қилиниб, Украинадаги урушга юборилган.
Суд Marion Biotech дорилари, жумладан, «Док-1 Макс» сиропини ичиши оқибатида 65 бола вафот этгани билан боғлиқ ишни кўриб чиқишни бошлади. Жабрланганлардан бирининг отаси фарзанди ногирон бўлиб қолгани, юра ва гапира олмаслигини айтди. Дори-дармонларни ўз пулимизга олдик, дейди у.
Тошкентда қулаган тўсинлар ҳақида репортаж тайёрламоқчи бўлганида калтакланган Zo‘r TV журналистлари иши бўйича жиноят иши қўзғатилди. «Ўзбекистон темир йўллари» телеканал ходимларига ҳужум қилган иш бошқарувчи ишдан олинганини маълум қилганди.
Оҳангарон туманида Matiz ўзи билан бир йўналишдаги юк машинасининг орқа қисмига урилди. Оқибатда енгил автомобиль ҳайдовчиси ҳалок бўлди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг