Президент энг кўп истеъмол қилинадиган 50 та дорини Ўзбекистонда ишлаб чиқариш орқали фармацевтика соҳасида маҳаллийлаштириш улушини 35 фоизга етказиш топшириғини берди. Маҳаллий ишлаб чиқарувчиларнинг бозордаги улушини 40 фоизга ошириш, шунингдек, оригинал дорилар яратишни бошлаш режалаштирилмоқда.
Россиянинг «Росатом» давлат корпорацияси бош директори Алексей Лихачев Ўзбекистонда атом электр станциясини қуриш юзасидан шартнома бўйича ишлар якуний босқичда эканини таъкидлади. «Шартнома юзасидан ишлар анча қизғин давом этмоқда, умуман олганда, биз шартнома имзолашдан йироқда эмасмиз», — деди у.
Ўзбекистонда «Ёшлар учун минг китоб» лойиҳасини амалга оширилиб, унинг доирасида жаҳонда машҳур 1000 та китоб ўзбек тилига таржима қилинади. Экспертлар кенгаши ҳар йили китобларнинг дастлабки рўйхатини шакллантиради, аҳоли бу рўйхатдан овоз бериш йўли орқали якуний рўйхатни шакллантириб беради.
Ургут туманида фуқаро 50 сотих ерни 97 минг долларга ноқонуний сотишда гумонланиб ушланди. Давлат кадастрлар палатаси туман филиали ходими эса ушбу ер учун ҳужжатларни расмийлаштириб бериши эвазига 500 доллар олган вақтида қўлга тушди.
Транспорт вазирлиги пойтахтда автобуснинг енгил транспортга нисбатан самарадорлиги 135 баробарни ташкил этаётганини маълум қилди. Таҳлилларга кўра битта енгил автотранспорт воситасида бир кунда ўртача 4,3 нафар, битта автобусда эса ўртача 580 нафар йўловчи ташилмоқда.
Пойтахтнинг Учтепа, Яккасарой, Бектемир туманларидаги арим ҳудудларда газ таъминоти 29 ва 30 ноябрь кунлари 6−8 соатга тўхтатилади.
Тошкент метросининг «Қўйлиқ» бекатида эркак ўзини ҳаракатланиб келаётган поезд тагига ташлади. Оқибатда у воқеа жойида ҳалок бўлди.
«Док-1 Макс» иши бўйича 17 ноябрдаги судда жабрланувчилар тиббиёт ходимларининг нопрофессионаллигидан, касалхоналарда катетер каби буюмлар бўлмаганидан шикоят қилди. «Шу нарса қандай қилиб танқис бўлиши мумкин?», — деди 1 яшар қизидан айрилган ота. Адвокатлар эса экспертларни саволларга кўмди.
Урганч кўчаларида жамоат транспорти учун алоҳида йўлаклар ташкил этилади. Шаҳардаги Тинчлик кўчасининг бир қисмида автобус йўлаги ишга тушди.
Ноябрь — диабет ҳақида хабардорликни ошириш ойидир. Шу муносабат билан «Газета.uz» ушбу касаллик, хусусан, ёш болаларда қандай пайдо бўлиши, ўзбекистонлик беморларга қандай ғамхўрлик қилинаётгани ва уларни яна қандай муаммолар қийнаётганини қисқача ўрганди.
Нуриддин Мамажонов Фарғона вилояти ҳокими ўринбосари — вилоят инвестициялар, саноат ва савдо бошқармаси бошлиғи этиб тайинланди. У бунга қадар Ташқи ишлар вазирлигида бошқарма бошлиғи сифатида ишлаб келган.
Ўзбекистонда «АГМК» билан ўйиндан бир кун олдин «юқори мартабали номаълум шахслар» «Ал-Иттиҳод» футболчиси Карим Бенземанинг меҳмонхонадаги хонаси эшигини тақиллатди, дея хабар бермоқда Championat.Asia. Шундан сўнг «Реал»нинг собиқ ҳужумчиси хавфсизлиги кучайтирилди.
Вазирлар Маҳкамаси қарори билан энди меҳмон уйи, хостел, ўтовли ва чодирли оромгоҳ фаолиятини ташкил этиш истагини билдирган шахс давлат хизматлари маркази ёки my.gov.uz орқали рўйхатдан ўтиши мумкин бўлади. Давлат хизмати бепул кўрсатилади.
Сенат қўмитаси йиғилишида салкам 3 йилда 30 киши қимматбаҳо металлар қазиб олиш жараёнида вафот этгани маълум қилинди. Бунга хавфсизлик талабларига риоя этилмагани сабаб бўлган. Тошкент, Наманган, Жиззах, Навоий, Бухоро ва Самарқанд вилоятларида ноқонуний қазиб олиш ҳолатлари кўпаймоқда.
Ички ишлар вазирлиги ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимларининг фаолиятига оид фото ва видеоларини «обрўсизлантириш мақсадида» интернетда эълон қилганлик учун жарима ва 15 суткагача қамоқ жазосини жорий этишни таклиф қилмоқда. Депутат Дониёр Ғаниев бундай тузатишга қарши чиқди.
Энергетика вазири Жўрабек Мирзамаҳмудов Ўзбекистон Туркманистондан газ импорт қилиш билан параллель равишда узоқроқда бўлган Россиядан ҳам газ импорт қилаётгани ҳақида гапириб, масаланинг сиёсий оқибатларига изоҳ берди. «Сиёсий омилларга боғлаш нотўғри деб ўйлайман, бу тижорий муносабатлар», деди у.
Тошкент, Самарқанд, Фарғона ва Андижон вилоятларида қаттиқ маиший чиқиндилар бўйича хизматлар учун 3500 сўмдан 5000 сўмгача бўлган миқдордаги янги тўлов тарифлари белгиланди. Республиканинг бошқа ҳудудларида ҳам янги тарифларни жорий этиш режалаштирилмоқда.
Бувайда туманидан ўтувчи Тошкент-Ўш автомобил йўлида Cobalt, Nexia-2, Tico ва Hyundai Porter автомобиллари тўқнашди. Воқеага ҳайдовчиларнинг қалин туман тушган вақтда оралиқ масофани сақлай олмагани сабаб бўлди, улардан бири шифохонага мурожаат қилди.
Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси раиси Шахрух Шарахметов бошқа ишга ўтиши муносабати билан лавозимидан озод этилди.
Суд тиббий экспертизасининг дастлабки хулосасига кўра, Тошкент шаҳридаги 99-мактабда ўқиган 8-синф ўқувчисининг ўлимига электр токи уриши сабаб бўлган. Аввалроқ Мактаб бошқармаси ўқувчи электр токидан жароҳат олмаганини маълум қилганди, бир муддат ўтиб, хабарнинг бу қисми ўчириб ташланди.
Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг