Пойтахтдаги 10 та мактабнинг ўқувчилари шаҳарни кўкаламзорлаштириш лойиҳасида иштирок этиб, уруғдан дарахт етиштиришни ўрганмоқда. Лойиҳа якунида мамлакатдаги барча мактаблар учун қўлланма ишлаб чиқилади. «Газета.uz» лойиҳа ва унинг шаҳарларни барқарор ривожлантиришдаги ўрни ҳақида сўз юритади.
Депутатлар қоидабузарлик содир этганлик учун жарима баллари жорий этиш белгиланган қонун лойиҳасини биринчи ўқишда қабул қилишди. Ушбу норма билан жарима баллари 1 йилда 12 баллдан ошса ҳайдовчи ҳайдовчилик гувоҳномасидан маҳрум қилинади. Тизим аслида 2022 йил 1 декабрда ишга тушиши керак эди.
Қонунчилик палатаси қабул қилган қонун лойиҳасига кўра, атроф табиий муҳитни нормативдан ортиқ даражада ифлослантирувчи корхоналар, ташкилотлар, иншоотлар ва бошқа объектлар фаолияти ўн иш кунидан кўп бўлмаган муддатга чекланади ҳамда тўхтатиб турилади.
Тармоқларда Мирзо Улуғбек туманидаги 99-мактаб ўқувчиси ток уриши оқибатида вафот этгани ҳақида хабарлар тарқалди. Мактаб бошқармаси буни рад этиб, ўқувчи мактабда ҳушини йўқотгани ва кўрсатилган ёрдамга қарамай, кардиология марказида вафот этганини билдирди.
Тошкентдаги «Космонавтлар» метро бекатига яқин ҳудудни қуюқ тутун қоплади. Видеоларда тутун ер остидан чиқаётганини кўриш мумкин. Метрополитен ва «ҲЭТ» бунга электр кабелларидаги қисқа туташув сабаб бўлганини маълум қилди.
Ўзбекистонда ОТМ талабалари, профессионал таълим муассасалари ва академик лицей ўқувчиларига қишки таътил 25 декабрда бошланиб, 2024 йил 7 январигача давом этади. Вазирлик бу тартиб фақат давлат таълим муассасаларига тегишлилиги, нодавлат таълим ташкилотлари учун эса тавсиявий эканини билдирди.
Президент фармони билан фалсафа доктори (PhD) ва фан доктори (DSc) илмий даражасини олиш учун илмий кенгаш томонидан ўтказиладиган диссертация ҳимоясини, Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактабларга кириш имтиҳонларини интернет орқали жонли эфирга узатиш белгиланди.
Шерзод Бўриев Шаҳрисабз шаҳрига ҳоким этиб тайинланди. У бунга қадар Давлат активларини бошқариш агентлигининг вилоят бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаган.
Президент фармони билан Очиқ маълумотлар сифатида жойлаштирилиши керак бўлган ижтимоий аҳамиятга молик маълумотлар рўйхати кенгайтирилди. 1 декабрдан «Ҳаж»га бориш учун навбатда турганлар, болаларни «боғча»га қабул қилиш бўйича аризалар навбати ва яна 3 турдаги маълумотлар ҳам очиқ эълон қилинади.
«Антиструмин» препарати билан боғлиқ жиноий иш доирасида 3 нафар шифокор аёлнинг ҳибсга олингани ҳақидаги маълумотларнинг тарқатилиши терговнинг холис ва объектив ўтказилишига тўсқинлик қилмоқда, дея хабар берди Бош прокуратура.
Янги Зеландияда 2008 йилдан кейин туғилганларга сигарет сотишни тақиқлаш бўйича қонун бекор қилинди. Ҳукумат буни солиқларни камайтириш мақсадида қилингани билан изоҳлади.
Япония ҳукумати Қорақалпоғистоннинг Нукус тумани тиббиёт бирлашмасига қарийб 100 минг долларлик ультратовуш текшируви аппарати совға қилди.
Бундан 106 йил муқаддам — 1917 йилнинг 27 ноябрь оқшомида Ўрта Осиё минтақасидаги илк демократик, ҳам дунёвий давлат — Туркистон мухторияти эълон қилинган эди. «Газета.uz» сана муносабати билан Ўзбекистон тарихининг ушбу муҳим босқичи ҳақида тест тайёрлади.
Тошкент ҳайвонот боғига Жанубий Африкадан 3 та зебра, 3 та жирафа боласи, оқ Бенгал йўлбарси ва оқ шер олиб келинди. 2022 йилнинг август ойида у ердаги Алатау лақабли жирафа нобуд бўлганди.
Наманганда уч нафар тиббиёт ходими болаларнинг йоддан заҳарланиши билан боғлиқ иш бўйича эҳтиёт чораси сифатида қамоққа олинди. Врачлар ассоциацияси эҳтиёт чорасини енгилроғига ўзгартиришни сўраб, президентга хат йўллади.
Нукуслик фотосуратчи Азамат Маткаримов иш билан тез-тез Урганчга боради. Бу сафарларида у қишлоқ манзаралари йил давомида қандай ўзгаришини кузатади. Фасллар алмашинуви шолизорларда айниқса ёрқин акс этади. Унинг суратлари, масалан, бир лаган палов ортида қанча меҳнат ётгани ҳақида ҳикоя қилади.
iTicket.uz Тошкентдаги Humo Arena`да бўлиб ўтган санъаткор Jah Khalib`нинг концертига кўпчилик учинчи шахс ёки сайтлардан қалбаки чипталар сотиб олгани учун кира олмаганини маълум қилди. Чипталарни расмий манбалар орқали сотиб олганларга пул қайтарилади, деди компания.
Булоқбоши туманидаги конда 46 ёшли эркакнинг устига тош юмалаб, босиб қолди. Оқибатда у воқеа жойида вафот этди.
Термиз шаҳри ҳокими Ўктам Тўраев чиқинди ташиш билан шуғулланувчи корхона раҳбарини 15 суткага қаматишга урингани хабар қилинди. Ҳокимлик эса буни рад этиб, тадбиркорга чиқиндилар ўз вақтида йиғиштириб олинмагани ва шаҳарни ободонлаштириш қоидалари бузилгани учун жарима қўлланганини билдирди.
АҚШнинг Тошкентдаги элчихонаси DV-2023 (Грин кард) дастури орқали иммиграцион визаларни тақдим этиш бўйича дунёда 7-ўринни эгаллади. Бу мавсумда лоторея ютуғининг 5,5 мингдан зиёдроғи ўзбекистонликларга чиққан, берилган визалар сони эса 3100 дан кўпроқни ташкил этган.
Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг