Архив

ЎТЙ: Афғонистон «Ҳайратон — Мозори-Шариф» йўналиши бошқарувидан мамнун
18 апрель 2022, 10:10

ЎТЙ: Афғонистон «Ҳайратон — Мозори-Шариф» йўналиши бошқарувидан мамнун

«Ўзбекистон темир йўллари» Афғонистон темир йўллари бошқармаси (ARA) «Ҳайратон — Мозори-Шариф» йўналишини 2011 йилдан буён бошқариб келаётган ўзбек компанияси фаолиятидан «бутунлай қониқиш ҳосил қилгани»ни билдирди. Бир вақтнинг ўзида афғон матбуоти ARA назоратни босқичма-босқич ўз қўлига олиш ниятида экани ҳақида ёзмоқда.

Қашқадарёда маҳалла ёшлар етакчиси ўз жонига суиқасд қилди
18 апрель 2022, 10:01

Қашқадарёда маҳалла ёшлар етакчиси ўз жонига суиқасд қилди

Ғузор туманининг «Совбоғ» маҳалласида ёшлар етакчиси бўлиб ишлаган 37 ёшли эркак ўзини осиб қўйди. Бунга унинг руҳиятидаги ўзгаришлар, шу жумладан қарзи кўпайиб кетгани ва кўп миқдорда спиртли ичимлик истеъмол қилгани сабаб бўлгани айтилмоқда.

Жиззах шаҳар ҳокимига янги биринчи ўринбосар тайинланди
17 апрель 2022, 15:36

Жиззах шаҳар ҳокимига янги биринчи ўринбосар тайинланди

Жиззах шаҳар ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари этиб Азиз Эргашев тайинланди. У «Ўзнефтгазинспекция» Жиззах вилоят бўлими бошлиғи лавозимида ишлаб келаётган эди.

«Банклар энг катта порахўрлик билан шуғулланяпти» — президент
17 апрель 2022, 14:35 1

«Банклар энг катта порахўрлик билан шуғулланяпти» — президент

Тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш жамғармасига тадбиркорлик субъектларининг имтиёзли кредитларини қоплаш учун бюджетдан қўшимча маблағлар ажратилади. Ҳудудлардаги кичик ва ўрта бизнесни молиялаштириш учун банкларга 300 млн доллар ажратилади. Шавкат Мирзиёев: «Ажратиладиган ҳар бир доллар, ҳар бир сўм — бюджетданми, банкданми — бу ҳаммаси халқнинг пули», — дея таъкидлади. Шу билан бирга, у банклар энг катта порахўрлик билан шуғулланаётганини қайд этди.

Бухорода афғон наркокурьери ушланди
17 апрель 2022, 11:26

Бухорода афғон наркокурьери ушланди

ДХХ қарийб 1 кг «опий» моддасини Бухорога олиб келиб, 2,5 минг долларга сотмоқчи бўлган афғонистонлик наркокурьерни ушлади. Андижонда эса қирғизистонлик наркокурьерлар томонидан олиб келинган 5,3 кг «гашиш» мусодара қилинди.

ИТСВ — бош вазир ўринбосари рафиқаси ва қайнотаси номининг «Пандора архивида» келтирилгани ҳақида
17 апрель 2022, 10:46

ИТСВ — бош вазир ўринбосари рафиқаси ва қайнотаси номининг «Пандора архивида» келтирилгани ҳақида

Офшор компаниялар хизматидан фойдаланиш бўйича «Пандора архиви»да бош вазир ўринбосари Сардор Умурзаковнинг рафиқаси Нодира Умурзакова ва қайнотаси Марлен Азизовнинг ҳам номлари борлиги маълум бўлди. ИТСВнинг билдиришича, Азизов 1990-йилларнинг бошидан буён бизнес билан шуғулланган, Умурзоқова эса ҳеч қачон хорижда ҳеч қандай актив ёки мулкка эгалик қилмаган ёки бенефициар бўлмаган.

Пойтахтда кучукчани калтаклаган эркак қидирилмоқда
17 апрель 2022, 10:13

Пойтахтда кучукчани калтаклаган эркак қидирилмоқда

Тошкентда кучукчани болалар кўз ўнгида калтаклаган шахс қидирилмоқда. Хабар қилинишича, у кулранг «Кобальт»да кетган.

Давлат органларининг ахборот тизимлари мажбурий тартибда киберхавфсизлик экспертизасидан ўтказилади
17 апрель 2022, 10:06

Давлат органларининг ахборот тизимлари мажбурий тартибда киберхавфсизлик экспертизасидан ўтказилади

Президент «Киберхавфсизлик тўғрисида»ги қонунни имзолади. Унга кўра, давлат органларининг ахборот ресурслари ва тизимлари мажбурий тартибда киберхавфсизлик экспертизасидан ўтказилади. ДХХ киберхавфсизлик соҳасидаги ваколатли орган этиб белгиланди.

Тошкент вилоятида 40 гектар ерни $3 млнга сотишга уринган шахслар ушланди
16 апрель 2022, 18:39

Тошкент вилоятида 40 гектар ерни $3 млнга сотишга уринган шахслар ушланди

Бўстонлиқ туманида тўрт нафар тадбиркор ва Мирзо Улуғбек туман ҳокими ёрдамчиси 40 гектар ерни 3 млн долларга сотишга уринганликда гумон қилинмоқда. Улар 180 минг долларни аванс тариқасида олганида ушланган. Гумондорларга нисбатан жиноят иши қўзғатилди.

Борис Жонсондан Тереза Мэйгача: Россия Буюк Британия амалдорларини мамлакатга киришини чеклади
16 апрель 2022, 17:29

Борис Жонсондан Тереза Мэйгача: Россия Буюк Британия амалдорларини мамлакатга киришини чеклади

Москва Лондон санкцияларига жавобан Буюк Британиянинг 13 нафар амалдорларини, шу жумладан, бош вазир Борис Жонсон, адлия вазири Доминик Рааб, ташқи ишлар вазири Элизабет Трасс, мудофаа вазири Бен Уоллес ва хаттоки собиқ бош вазир Тереза Мэйни ҳам Россияга киришини таъқиқлади.

Ғофур Раҳимов Ўзбекистон профессионал бокс федерациясида иш бошлади
16 апрель 2022, 16:42

Ғофур Раҳимов Ўзбекистон профессионал бокс федерациясида иш бошлади

AIBA собиқ раҳбари ва тадбиркор Ғофур Раҳимов Ўзбекистон профессионал бокс федерацияси биринчи вице-президенти лавозимига сайланди.

Йирик моторли ва гибрид автомобилларнинг божхона расмийлаштируви арзонлашади
16 апрель 2022, 16:23 1

Йирик моторли ва гибрид автомобилларнинг божхона расмийлаштируви арзонлашади

Президент қарори билан Ўзбекистонга двигатель сиғими 3 литрдан ортиқ бўлган ҳамда гибрид автомобилларни олиб кириш арзонлашади.

1 сентябргача 160 та ихтисослаштирилган мактаб ташкил этилади
16 апрель 2022, 14:12 1

1 сентябргача 160 та ихтисослаштирилган мактаб ташкил этилади

1 сентябргача Президент таълим муассасалари агентлиги тизимида ихтисослаштирилган 19 та мактаб-интернат ва 141 та мактаб ташкил этилади. Болалар 2022/2023 ўқув йилида мактабларнинг аниқ фанлар йўналишига 5−11-синфларга, табиий фанлар йўналиши бўйича 7−11-синфларга қабул қилинади. Қолаверса, мактабларда сунъий интеллект, робототехника, нанотехнология, IELTS ва TOEFL бўйича қўшимча курслар ўтилади.

Қамчиқ довонида содир бўлган аварияда Қирғизистон фуқароси вафот этди
16 апрель 2022, 13:17

Қамчиқ довонида содир бўлган аварияда Қирғизистон фуқароси вафот этди

Қирғизистонлик ҳайдовчи бошқарувидаги суюлтирилган газ ортилган юк машинаси Қамчиқ довонида қатнов қисмини ажратиб турувчи тўсиққа урилиб, ағдарилиб кетди. Бунинг оқибатида ҳайдовчи воқеа жойида вафот этди.

Ўзбекистонда «Болалик Академияси» рақамли платформаси ишга туширилди
16 апрель 2022, 13:01

Ўзбекистонда «Болалик Академияси» рақамли платформаси ишга туширилди

Ўзбекистонда мактабгача таълимни қўллаб-қувватлашга қаратилган Learning Passport «Болалик Академияси» рақамли платформаси ишга туширилди. Платформа 3−6 ёшли болаларнинг тарбиячилари ва ота-оналари ўз билим ва кўникмаларини оширишига имкон яратади. Унинг доирасида 20 мингга яқин педагогни қамраб олиш, 1,5 млнга яқин болаларнинг ўқиш ва ривожланиш натижаларини яхшилаш режалаштирилмоқда.

Президент таълим муассасалари агентлиги раҳбарига ўринбосарлар тайинланди
16 апрель 2022, 12:23

Президент таълим муассасалари агентлиги раҳбарига ўринбосарлар тайинланди

Президент таълим муассасалари агентлиги директорининг биринчи ўринбосари лавозимига Дилшод Кенжаев, ўринбосари лавозимига эса Алишер Уббиев тайинланди.

Тошкентда ходимларини мажбурий меҳнатга жалб қилган шифохона масъули жаримага тортилди
16 апрель 2022, 11:57

Тошкентда ходимларини мажбурий меҳнатга жалб қилган шифохона масъули жаримага тортилди

Тошкент шаҳар мажбурий даволаш наркология шифохонаси ҳодимларини ер ағдариш ишларига мажбурий жалб қилгани учун шифохона хўжалик ишлари мудири жаримага тортилди.

Тошкентда молиявий пирамида ташкил этган шахс қўлга олинди
16 апрель 2022, 11:35

Тошкентда молиявий пирамида ташкил этган шахс қўлга олинди

ДХХ Тошкент шаҳрида молиявий пирамида ташкил қилганликда гумонланган «Realnaya investitsiya» жамияти раҳбарини ҳибсга олди. У фуқаролардан 15 мингдан 200 минг долларгача бўлган пулларни олиб, ҳар ойда камида 10% дан фойда беришига ишонтирган. Унинг сўзларига кўра, ҳозирда 100 га яқин фуқародан 2,5−3 млн доллар қарзи бор. Унга нисбатан 7 та модда билан жиноят иши қўзғатилди. Жабр кўрганлардан эса Тошкент шаҳар прокуратурасига мурожаат қилиш сўралмоқда.

Йил якунигача давлат органларига ортиқча харажат қилиш тақиқланди
16 апрель 2022, 10:33

Йил якунигача давлат органларига ортиқча харажат қилиш тақиқланди

Президент давлат органларига жорий йил якунигача ортиқча харажат қилишни тақиқлади. 2022 йилда ҚҚС бўйича даромадларни ошириб бажарилган қисмидан ҳудудий бюджетларга йўналтириладиган маблағларнинг 40 фоизи, ҳудудларнинг бюджетдан ташқари жамғармаларига келиб тушган маблағларнинг 15 фоизи республика бюджетига қайтарилади. Қолаверса, давлат ташкилотларига автомобиль харид қилиш, бино ва иншоотларни таъмирлаш ҳам тақиқланмоқда.

Нима тайёрлаймиз: паста
16 апрель 2022, 10:15

Нима тайёрлаймиз: паста

«Арабята» пастаси, вегетарианча, фета пишлоғи ва черри помидорли, тунец балиғидан тайёрланган, қаймоқ ва қўзиқоринли қайлада пиширилган паста — Zira.uz паста рецептлари рўйхатини тақдим этади.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг