Архив

UzAuto Motors Chevrolet оммабоп моделларининг шартномаларини янгилайди
3 март 2022, 17:11 1

UzAuto Motors Chevrolet оммабоп моделларининг шартномаларини янгилайди

Компания 3 мартдан бошлаб Chevrolet Lacetti, Cobalt, Nexia ва Spark автомобиллари учун шартномалар қайта тикланиши ҳақида расман маълум қилади.

Шавкат Мирзиёев Покистонга жўнаб кетди
3 март 2022, 15:29

Шавкат Мирзиёев Покистонга жўнаб кетди

Пайшанба куни Шавкат Мирзиёев Покистонга жўнаб кетди. Ташриф давомида Покистон бош вазири Имрон Хон билан савдо, инвестиция, саноат кооперацияси, транспорт, логистика, инфратузилма ва туризма соҳалари юзасидан фикр алмашилади. Қолаверса, учрашувда халқаро ва минтақавий маслалалар муҳокама қилиниши кутилмоқда.

Ўзбекистон ва Қозоғистон президентлари янги таҳдид ва хавфларни бартараф этиш юзасидан фикр алмашди
3 март 2022, 15:19

Ўзбекистон ва Қозоғистон президентлари янги таҳдид ва хавфларни бартараф этиш юзасидан фикр алмашди

Шавкат Мирзиёев ва Қасим-Жомарт Тоқаев телефон орқали мулоқот чоғида геосиёсий вазиятнинг ҳозирги кескинлашуви шароитида савдо-иқтисодий алоқалар ҳолатини атрофлича муҳокама қилди. Шунингдек, президентлар янги таҳдид ва хавфларни бартараф этиш мақсадида икки мамлакат ҳукуматлари ўртасида ҳамкорликни янада ривожлантиришга келишиб олди.

Ҳафта охирида чанг тўзони кузатилиши мумкин
3 март 2022, 14:57

Ҳафта охирида чанг тўзони кузатилиши мумкин

Ҳафта якунида Ўзбекистонга Туркманистондан илиқ ҳаво, сўнгра Кавказ ҳудудларидан нам ва салқин ҳаво массаси кириб келиши кутилмоқда. 4−5 март кунлари шамол тезлиги 25−30 м/с гача кучайиши ва чанг тўзони кузатилиши мумкин. Якшанба куни эса ёмғир ёғади.

Тошкент вилояти «Иссиқлик манбаи» бошқармасида 6,5 млрд сўмлик камомад аниқланди
3 март 2022, 13:58 1

Тошкент вилояти «Иссиқлик манбаи» бошқармасида 6,5 млрд сўмлик камомад аниқланди

Уй-жой фонди инспекцияси Тошкент вилояти «Иссиқлик манбаи» ишлаб чиқариш бошқармасида 6,5 млрд сўмлик камомад ва ноқонуний ўзлаштириш ҳолатларини аниқлади. Бундан ташқари, бошқарма манбаидаги қозонхонанинг кадастр ҳужжатлари йўқлиги, 7 та қозонхона эса бошқа шахсга бериб юборилгани маълум бўлди.

UzAuto Motors янгиланган Chevrolet Traverse ва Tahoe машиналарини сотишни бошлади
3 март 2022, 13:32

UzAuto Motors янгиланган Chevrolet Traverse ва Tahoe машиналарини сотишни бошлади

3 мартдан бошлаб Uzauto Motors Chevrolet Traverse ва Tahoe автомобилларининг янги моделларини харид қилиш бўйича аризаларни қабул қилишни бошлади. Traverse нархлари 469,2 млн сўмдан бошланса, Tahoe нархлари 597,6 млн сўмдан бошланади.

Чинозда фуқаро «молиявий пирамида» ташкил қилганликда гумонланиб ушланди
3 март 2022, 12:46

Чинозда фуқаро «молиявий пирамида» ташкил қилганликда гумонланиб ушланди

ДХХ Чиноз туманида «молиявий пирамида» ташкил қилганликда гумонлаб, бир нафар фуқарони ҳибсга олди. У жами 12 кишидан 94 минг АҚШ доллари, 394 млн сўмлик 4 та автомобиль ва 54 бош чорва молини олганлиги айтилмоқда. Унга нисбатан жиноят иши қўғатилди.

Спортни ривожлантириш вазирига уч нафар ўринбосар тайинланди
3 март 2022, 10:59

Спортни ривожлантириш вазирига уч нафар ўринбосар тайинланди

Президент қарори билан Абдулло Аслонов, Шахрилло Махмудов ва Мурад Исмаилов спортни ривожлантириш вазирининг ўринбосарлари этиб тайинланди.

Роман Абрамович «Челси» клубини сотишга қарор қилди
3 март 2022, 10:31

Роман Абрамович «Челси» клубини сотишга қарор қилди

Россиялик тадбиркор Роман Абрамович Лондоннинг «Челси» жамоасини сотишга қарор қилди. Келишувдан тушадиган барча маблағлар Украинадаги урушда жабрланганларни қўллаб-қувватлайдиган хайрия жамғармасига йўналтирилади. Ҳозирда клубга асосий даъвогар сифатида швейцариялик миллардер Хансйорг Висс эътироф этилмоқда.

Жами 1859 нафар Ўзбекистон фуқароси Украинадан эвакуация қилинди — ТИВ
3 март 2022, 10:05

Жами 1859 нафар Ўзбекистон фуқароси Украинадан эвакуация қилинди — ТИВ

Умумий ҳисобда 1859 нафар Ўзбекистон фуқароси Польша орқали Украинадан эвакуация қилинди. Яна 1100 ўзбекистонлик Польша ҳудудида қолмоқда.

Фермерларга сув тежовчи технология жорий этган ҳар бир гектар ери учун субсидия берилади
3 март 2022, 10:03

Фермерларга сув тежовчи технология жорий этган ҳар бир гектар ери учун субсидия берилади

Президент қарори билан қишлоқ хўжалигида томчилатиб суғориладиган экин майдонининг ҳар бир гектарига субсидия берилади. Бунда пахта майдонлари учун 8 млн сўм — Қорақалпоғистон ва Хоразмда 12 млн сўм, сабзавот ва полиз экинлари учун 1,5 млн сўмдан 2,5 млн сўмгача, мевали экинлар учун 6 млн сўм, узум майдонлари учун эса 8 млн сўмдан ажратилади. Бунинг учун республика бюджетидан жорий йилда 1 трлн 182,4 млрд сўм маблағ йўналтирилади.

Россия Украинадаги махсус операцияда қурбон бўлганлар сонини илк бор очиқлади
3 март 2022, 00:45

Россия Украинадаги махсус операцияда қурбон бўлганлар сонини илк бор очиқлади

Россия Украинадаги махсус операция бошидан бери 498 нафар ҳарбий хизматчи ҳалок бўлганини ва 1597 нафари жароҳатланганини маълум қилди. Шунингдек, Россия томони Украинанинг йўқотишлари 2870 нафар одамдан кўпроқлигини таъкидламоқда. Украина расмийлари бошқа рақамларни тақдим қилишган.

БМТ Бош Ассамблеяси Россиянинг Украинадаги ҳаракатларини қораловчи резолюцияни қабул қилди
2 март 2022, 23:54

БМТ Бош Ассамблеяси Россиянинг Украинадаги ҳаракатларини қораловчи резолюцияни қабул қилди

БМТ Бош Ассамблеяси «Украинага қарши тажовуз» резолюциясини қабул қилиб, Россиядан ўз қўшинларини Украина ҳудудидан зудлик билан олиб чиқиб кетишни талаб қилди. Уни 141 давлат ёқлаб, 5 давлат қарши, 35 давлат бетараф овоз берди. Резолюцияда, шунингдек, «Беларус иштирокидан» афсус билдирилган.

2 март куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим хабарлар дайжести
2 март 2022, 22:00

2 март куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим хабарлар дайжести

Украинадаги вазият оқибатларини юмшатиш бўйича чора-тадбирлар режасини тайёрлашни буюрган Шавкат Мирзиёев, Украинадан ўзбекистонликлар эвакуация қилиниши давом этаётгани, ўзбек пахтаси болалар меҳнатидан ҳоли бўлганини қайд этган ХМТ, «Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида»ги қонунни маъқуллаган депутатлар, қайта ташкил этилган Маҳалла вазирлиги ва бошқалар — «Газета.uz» нинг 2 мартдаги энг муҳим хабарлари дайжестида.

Ўзбекистон ва БМТ Контртеррор бошқармаси ҳамкорликни кенгайтириш бўйича «йўл харитаси»ни тайёрлайди
2 март 2022, 20:47

Ўзбекистон ва БМТ Контртеррор бошқармаси ҳамкорликни кенгайтириш бўйича «йўл харитаси»ни тайёрлайди

Президент Шавкат Мирзиёев БМТ бош котиби ўринбосари — Контртеррор бошқармаси раҳбари Владимир Воронковни қабул қилди. Томонлар «Маърифат ва диний бағрикенглик» резолюцияси доирасида кўп томонлама тадбирлар ўтказиш, ёшларни экстремизм ва терроризмнинг салбий таъсиридан ҳимоя қилиш, «қайноқ нуқталар»дан қайтарилган шахсларни реабилитация ва реинтеграция қилиш соҳасида тажриба алмашиш ҳамда кадрлар тайёрлаш йўналишида ҳамкорлик қилиш имкониятларини муҳокама қилишди.

Коронавирусга қарши эмланмаган 45 мингдан ортиқ ходимлар ишдан четлаштирилди
2 март 2022, 19:44

Коронавирусга қарши эмланмаган 45 мингдан ортиқ ходимлар ишдан четлаштирилди

СЭС август ойидан буён 89 мингдан ортиқ ишчи-ходимлар коронавирусга қарши вакцина олмаганини аниқлади. Уларнинг 45 мингдан ортиғи вақтинча ишдан четлаштирилган.

Харьков, Суми ва Херсондаги ўзбекистонликлар ҳарбий ҳаракатлар тўлиқ тугагач эвакуация қилинади — ТИВ
2 март 2022, 19:22

Харьков, Суми ва Херсондаги ўзбекистонликлар ҳарбий ҳаракатлар тўлиқ тугагач эвакуация қилинади — ТИВ

Украинадаги элчихона фаол ҳарбий ҳаракатлар бораётган Харьков, Суми ва Херсон шаҳарларидан ўзбекистонликларни эвакуация қилишда қийинчиликлар дуч келди. Фуқаролар ҳарбий ҳаракатлар тўлиқ тугаганидан кейин эвакуация қилинади. Ҳозирча уларга бункерларда қолиш тавсия этилди.

Элчихонани Киевдан кўчириш масаласи кўриб чиқилмаяпти — ТИВ расмий вакили
2 март 2022, 19:18

Элчихонани Киевдан кўчириш масаласи кўриб чиқилмаяпти — ТИВ расмий вакили

Ташқи ишлар вазирлиги расмий вакилининг айтишича, Ўзбекистон элчихонасини Киевдан эвакуация қилиш масаласи кўриб чиқилмаяпти, чунки ҳозирда дипломатик ваколатхона фаолиятининг асосий устувор йўналиши мамлакат фуқароларини хавфсиз эвакуация қилиш ҳисобланади.

USM: Алишер Усмоновга қарши санкциялар холдинг компанияларига даҳл қилмайди
2 март 2022, 19:07

USM: Алишер Усмоновга қарши санкциялар холдинг компанияларига даҳл қилмайди

Евроиттифоқнинг россиялик тадбиркор Алишер Усмоновга нисбатан жорий этган санкциялари USM холдинги активларига даҳл қилмайди, дея маълумот берди компания.

Шавкат Мирзиёев 3−4 март кунлари Покистонда бўлади
2 март 2022, 18:50 1

Шавкат Мирзиёев 3−4 март кунлари Покистонда бўлади

Президент Шавкат Мирзиёев 3−4 март кунлари Покистонга давлат ташрифини амалга оширади. Иккитомонлама музокараларда стратегик шериклик ва кўп қиррали ҳамкорлик муносабатларини янада ривожлантириш масалалари муҳокама қилинади.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг