Ўзбекистон ва Саудия Арабистони Энергетика вазирликлари ўртасида умумий қиймати 12 млрд доллар бўлган учта йирик келишув имзоланди. Унга мувофиқ, Саудия томони инвестициялари асосида Ўзбекистонда яшил водород сектори ривожлантирилади.
Шу кунларда табиий газ истеъмолчиларига тармоқдан узилиши ҳақида SM-хабарномалар келмоқда. «Ҳудудгазтаъминот» маълум қилишича, газ ускуналарини масофадан назорат қилувчи янги дастурий таъминот ишга тушган ва унинг ёрдамида ускуналари техник назоратдан ўтмаган хонадон эгалари огоҳлантирилмоқда.
Сурхондарёнинг Термиз туманида фермер хўжалигига тегишли 30 сотих ер майдонини 105 млн сўмга сотишни ваъда қилган шахс қўлга олинди. Текширув давомида гумонланувчи айбига иқрор бўлиб, 15 млн сўмни қайтарган. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилди.
Давлат активларини бошқариш агентлиги Uzbekistan Airways`нинг 18 та самолёт ва 1 та симуляторини сотиш учун консалтинг компания танлаб олиш юзасидан танлов эълон қилди. Активлар 6 та лотга бўлинган тартибда сотувга чиқарилади.
Тошкентнинг Миробод тумани Кичик халқа автомобиль йўли кўчасида Nexia ҳайдовчиси бошқарувни йўқотиб, йўлни ажратиб турувчи бетон тўсиққа бориб урилди. Натижада автомобиль йўловчиси олган тан жароҳатлари билан шифохонага олиб кетилаётганда вафот этди.
Тошкентдаги уйсизлар учун реабилитация маркази уч ойлик таъмирдан сўнг қайтадан ишга тушди. 2023 йилгача бу ерда яна бир турар-жой биноси ва спорт майдончалари қурилади. «Газета.uz» мухбири Фарзона Ҳамидова улар бу ерга қандай келиб қолгани ҳамда келажакдаги орзулари ҳақида суҳбатлашди.
Президент фармони билан 2023 йил 1 январдан бошлаб 30 кун муддатга Саудия Арабистони фуқаролари учун Ўзбекистонда визасиз режим жорий қилинади.
18−19 август кунлари шимолий ярим шар хусусан, Ўзбекистонда G3 ва G4 даражага эга 5−6 баллик магнит бўронлари бўлиши прогноз қилинмоқда. Мутахассисларнинг фикрича, бу вақтда кўпчиликда бош орқа қисмида карахтлилик ва бироз кўнгил айниш ҳолатлари кузатилиши мумкин.
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ва Саудия Арабистони валиаҳд шаҳзодаси Муҳаммад бин Салмон Ол Сауд кенг қамровли шериклик тўғрисидаги қўшма баёнотни имзолади. Ҳукуматлар ва вазирликлар ўртасида 15 та ҳужжат қабул қилинди. Икки давлат ишбилармонлари эса $14 млрддан ортиқ келишувга эришди.
Йил бошидан бери иш жойида муносиб меҳнат шароитлари яратилмаганлиги натижасида 398 та бахтсиз ҳодиса юз берди. Бунинг оқибатида 116 киши ҳалок бўлди, 317 киши оғир ва енгил турдаги тан жароҳатлари олди. Энг кўп бахтсиз ҳодисалар Тошкент шаҳри, Тошкент ва Навоий вилоятларида содир бўлди.
Ҳар бир маҳаллада ижтимоий-иқтисодий муаммоларини ҳал этиш жамғармаси ташкил қилинади. Президент бу ҳақдаги қарорни имзолади.
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг Саудия Арабистонига давлат ташрифи бошланди. Давлат раҳбари биринчи бўлиб Мадина шаҳрида бўлиб, Масжидун Набавийни зиёрат қилди. Ҳужраи саодатда Муҳаммад алайҳиссаломга салавот ва саломлар айтди. Ўзбекистон халқига тинчлик ва фаровонлик тилаб, дуо қилинди.
Омбудсман идораси «Газета.uz»нинг Қорақалпоғистондаги маҳбусларнинг адвокатлари қийноқлар тўғрисида маълум қилгани ҳақидаги хабарига раддия берди. Хабарда адвокатлардан қийноққа солиш ҳолатлари кузатилдими, деган саволга жавоб олинган, дея аниқлик киритди омбудсман матбуот хизмати.
Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманида бобо ва унинг тўрт набираси тоққа чиқиб, туша олмай қолишди. Чимён тоғ-қутқарув отряди мутахассислари уларга ёрдамга келишди.
Ўзбекистонда 5 ёшдан 14 ёшгача бўлган болалар ўлимининг асосий сабаби йўл-транспорт жароҳатлари ҳисобланади. Бу кўрсаткич Европадагидан 4 баробар кўп. Бундай маълумотлар Ўсмирлар саломатлиги ва фаровонлигини мустаҳкамлаш бўйича Миллий ҳаракатлар стратегияси лойиҳасида келтирилган.
Ўзбекистон транспорт вазири Илҳом Маҳкамов туркманистонлик ҳамкасби билан Ван кўли орқали Туркияга юкларни интермодал ташишларни, Эрон вазири билан эса Чобаҳор портидан Ўзбекистонга пилот юк ташишни ташкил этиш бўйича келишиб олди.
Алишер Қодиров Қорақалпоғистондаги тартибсизликларнинг мингдан ортиқ иштирокчиси «айбсиз бўлгани учун эмас, яхши ният намойиши сифатида» қўйиб юборилганини маълум қилди. Қолганлар тергов қилинмоқда (қанча одамлиги айтилмади). Ҳеч қандай репрессия ва босим йўқ, дея қўшимча қилди депутат.
Ташқи дунёдан узилган, мобил алоқа ишламайдиган, бироқ, аҳолисининг юзидан доимо табассум аримайдиган Ғелон қишлоғи ҳаётининг бир куни — «Газета.uz» мухбири Мадина Аъзам фотоҳикоясида.
Омбудсман Қорақалпоғистондаги намойишларда ҳибсга олинганларнинг адвокатларига таяниб, учрашувларга тўсқинлик қилингани ва терговда қийноққа солишлар бўлганини маълум қилди. «Газета.uz» репортажида қийноққа солиш ҳолатлари ҳақида ёзганди, комиссия аъзоси Алишер Қодиров эса буни ёлғон дея атаганди.
Чоршанба куни магистрал газ қувурига шикаст етказилиши оқибатида Наманган вилоятидаги Тўрақўрғон иссиқлик электр станцияси фаолияти фавқулодда тўхтатилганди. «Ўзтрансгаз»нинг маълум қилишича, носозлик махсус бригада томонидан бартараф этилиб, Тўрақўрғон ИЭСга табиий газ етказиб бериш қайта тикланди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг