Коронавирус пандемиясининг ташқи бозорларга таъсири сабабли, Ўзбекистонда олинадиган табиий газнинг Хитойга экспорти 3 бараварга қисқарди, Россияга экспорт тўхтатилди.
Коронавирус билан оғриган беморлар энди хусусий тиббиёт муассасаларида даволанишлари мумкин. Импорт қилинадиган кислород концентратлари божхона божидан озод этилади.
Ўзбекистонда коронавирус аниқланган беморга 5 метр масофада яқин келган барча фойдаланувчиларга PUSH-хабарнома кўринишида касал билан алоқада бўлганлик эҳтимоли тўғрисида ва кейинги хатти-ҳаракатлар бўйича тавсиялар берадиган мобил илова ишлаб чиқилди.
Туркманистонда масжидлар, черковлар ва бошқа ибодат муассасалари ҳамда зиёратгоҳлар профилактика мақсадида вақтинчалик ёпилди. Шунингдек, мамлакатга ташриф буюрган ЖССТ расмий делегацияси Туркманистонда COVID-19 билан боғлиқ ҳолатлар қайд этилмаганини маълум қилди.
Ўзбекистонда яна 204 та коронавирус ҳолати аниқланиб, умумий сони 15 мингтага яқинлашди. Янги ҳолатларнинг 126 таси пойтахтда, 34 таси Тошкент вилоятида аниқланди.
Тошкентда 6 июлда коронавирус аломатлари пайдо бўлган 53 ёшли эркак бемор ҳаётдан кўз юмди. Ўзбекистон бўйича COVID-19 асоратларидан вафот этганлар сони 73 нафарга етди.
Адлия вазирлиги матбуот котиби Давлат хизматлари агентлигининг Навоий вилояти бошқармаси бош юрисконсульти Адҳамжон Дехканов вафот этганини, ҳамда унда COVID-19 инфекцияси аниқланганини маълум қилди.
Бош прокурор Ниғматилла Йўлдошевнинг айтишича, эндиликда президент топшириғига биноан 103 рақамига телефон қилинганда банд бўлиш ҳолатига чек қўйилади. Бундан ташқари, тез тиббий ёрдам хизмати 15 дақиқадан кўп бўлмаган вақтда етиб келиши ва COVID-19 га тест натижаларини узоғи билан бир кунда чиқарилиши таъминланади.
Вафот этган яна бир нафар ИИВ ходимида коронавирус инфекцияси аниқланганини вазирлик матбуот котиби «Газета.uz» га тасдиқлади.
Коронавирус беморлари сони 206 нафарга ортиб, жами 14787 кишини ташкил этмоқда. Янги ҳолатлар Карантин марказида (53), Тошкент шаҳрида (101) Сурхондарё вилоятида (35) ва Қорақалпоғистонда (17) қайд этилди. Шу билан бирга, COVID-19 асоратларидан вафот этганлар сони 72 нафарга етди.
Ўзбекистонда кун давомида қарийб 500 та коронавирус ҳолати аниқланди. Янги ҳолатларнинг 200 таси карантин муассасаларида, 291 таси — COVİD-19 беморлари билан мулоқотда бўлганлар ва 5 таси аҳоли орасида қайд этилди.
Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаевга ва соғлиқни сақлаш вазири Алишер Шодмоновга коронавирус тарқалишининг олдини олиш ва даволаш бўйича Тошкент шаҳридаги ишларни талаб даражасида ташкил этмагани учун ҳайфсан эълон қилинди. Соғлиқни сақлаш вазирлигига сўнгги ойда коронавирусни даволаш стратегияси ва тактикасини кескин бузганлиги таъкидланди.
Ўзбекистонда яна 173 кишининг коронавирусга чалингани тасдиқланиб, жами ҳолатлар 14466 тага етди. Янги ҳолатлар карантин марказлари, Тошкент шаҳри, Наманган, Андижон, Қашқадарё ва Навоий вилоятларида қайд этилди.
Коронавирус инфекциясига чалинган 37 ёшли пскентлик бемор (эркак киши) ўпка артерияси тромбоэмболияси, ўткир нафас ва ўпка-юрак етишмовчилигидан вафот этди. COVID-19 асоратларидан вафот этганлар сони 69 нафарга етди.
Ижтимоий тармоқларда тарқалган Чирчиқдаги Тошкент вилояти юқумли касалликлар шифохонаси тиббий ходимларининг ёппасига иш ташлагани ва муассасанинг ёпилгани ҳақидаги хабарлар инкор этилди.
Вафот этган икки нафар ИИВ ходимларида коронавирус инфекцияси аниқланганини вазирлик матбуот котиби Шоҳруҳ Ғиёсов «Газета.uz» га тасдиқлади.
Коронавирус инфекциясига чалинган 66 ёшли тошкентлик бемор (эркак киши) ўткир нафас, сурункали буйрак ҳамда ўпка-юрак етишмовчилигидан вафот этди. COVID-19 асоратларидан вафот этганлар сони 68 нафарга етди.
Коронавирус беморлари сони 208 нафарга ортиб, жами 14293 кишини ташкил этмоқда. Янги ҳолатлар Карантин марказида (75), Тошкент шаҳрида (71) ва Андижон вилоятида (62) қайд этилди.
Тошкентда коронавирусга чалинган эр-хотин ҳаётдан кўз юмди. Кун давомида 4, умумий 67 киши ушбу инфекция қурбонига айланди.
14 июль куни Ўзбекистонда қарийб 500 та коронавирус ҳолати аниқланиб, умумий кўрсаткич 14 мингдан ошди. Янги ҳолатларнинг 191 таси аҳоли орасида қайд этилди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг