Фуқароларга шахсий автомобилларидан эрталаб 7:00 дан 10:00 гача ҳамда 17:00 дан 20:00 гача фойдаланишга рухсат берилади. Ота-оналарга фарзандлари билан ўз уй атрофида сайр қилишларига ҳам рухсат берилади.
Ички ишлар вазирлиги карантинга оид саволларга жавоб қайтарди. Хусусан, ҳунармандчилик, автомобилларга эҳтиёт қисмлар сотиш фаолиятларини юритаётган тадбиркорлар шахсий транспорт воситасини хайдашга рухсатнома олиш имконияти, автомактабларда онлайн дарс жорий этиш масаласи ва бошқа саволларга жавоб берилди.
Сирдарё вилоятида илк бор коронавирусга чалинган 4 нафар бемор буткул соғайди. Қорақалпоғистон, Хоразм ва Наманганда ҳам беморлар соғайиб, жами тузалганлар сони 1059 нафарга етди.
Ўзбекистонда тасдиқланган коронавирус ҳолатлари сони 14 тага ошиб, жами 1969 тага етди.
Бухоро вилоятида коронавирусга чалинган навбатдаги 11 нафар бемор тўлиқ соғайди. Ўзбекистонда коронавирусдан тузалганлар сони 1005 кишига етди.
Хитой ҳукумати томонидан инсонпарварлик ёрдами сифатида юборилган 100 мингта тест-тизими 29 апрель куни Ўзбекистонга етиб келди. Инсонпарварлик юкининг иккинчи қисмида тиббий ниқоблар, ҳимоя кийимлари ва масофавий термометрлар етказилади.
Коронавирус беморлари сони 16 нафарга ортиб, жами 1955 кишини ташкил этмоқда.
Сўнгги 9 соат давомида коронавирус инфекцияси қайд этилмаган ҳолда, бугун 100 нафар бемор ушбу касалликдан бутунлай соғайди.
Сингапур технология ва дизайн университети олимлари дунёда коронавирус пандемияси 2020 йилнинг ноябрида бутунлай тўхташини прогноз қилмоқда. Ўзбекистонда эса бу муддат май ойига тўғри келмоқда.
Тошкентда навбатдаги 25 нафар коронавирусга чалинган бемор бутунлай соғайди. Улардан 21 нафари Вирусология илмий-текшириш институти клиникасидан ва 4 нафари Эпидемиология, микробиология ва юқумли касалликлар илмий-текшириш институти клиникасида даволанган. Мамлакат бўйлаб коронавирус инфекциясидан жами 934 нафар бемор тўлиқ шифо топди.
Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 15 кишига ошиб, жами 1939 нафарни ташкил қилмоқда. Шу билан бирга, Ўзбекистонда навбатдаги 17 нафар бемор коронавирус инфекциясидан тўлиқ соғайди. Ҳозирда мамлакат бўйлаб коронавирус инфекциясидан соғайган беморлар 909 нафарни ташкил этмоқда.
Мудофаа вазирлиги томонидан ҳозирга қадар «Меҳр-шафқат ва саломатлик» жамғармасига 2,143 млрд сўм ўтказиб бергани маълум қилинди.
Дунё бўйлаб коронавирус аниқланган беморлар сони жами 3 млндан ошди. АҚШда ҳозирги пайтга келиб ушбу инфекция аниқланган 988 минг бемор аниқланган.
Коронавирус беморлари сони 20 нафарга ортиб, жами 1924 кишини ташкил этмоқда.
ДСҚ солиқ органлари ходимлари тадбиркорларга автомобилдан фойдаланишга рухсатнома олиш учун ярим йиллик солиқларни аввалдан тўлашни талаб қилаётгани ҳақидаги хабарларни рад этди.
Ўзбекистонда тасдиқланган коронавирус ҳолатлари сони 17 тага ошиб, жами 1904 тага етди. Кунлик ўсиш — 35 та.
Ишлаётган пенсионерларга пенсиялар тўғридан-тўғри бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси орқали амалга оширилади. Ортиқча пенсия тўланганларнинг қарздорлиги бекор қилинади. Микрофирмалар ва кичик корхоналарга солиқларни кечиктириб (бўлиб-бўлиб тўлаш) бериш муддати узайтирилади — президент фармони.
Жисмоний шахсларнинг солиққа тортилмайдиган энг кам даромадлари миқдори МҲТЭКМнинг 7,5 бараваригача оширилади. Олинган хайрия ёрдамларига эса даромад сифатида қаралмайди — президент пандемия даврида аҳоли ва тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш бўйича яна бир фармонни имзолади.
Тошкентдаги Вирусология илмий-текшириш институти клиникасида 12 нафар коронавирус инфекциясига чалинган бемор тўлиқ соғайди. Ўзбекистонда коронавирусдан тузалганлар сони 892 кишига етди.
Қорақалпоғистон Республикаси юқумли касалликлар шифохонасида 21 нафар коронавирус инфекциясига чалинган бемор соғайди. Ўзбекистон бўйлаб жами 880 киши коронавирусдан тузалди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг