Тошкентдаги иккита клиникада 16 нафар, Хоразмда эса 33 нафар коронавирус бемори инфекциядан тўлиқ халос бўлди. Ўзбекистон бўйича тузалганлар сони 859 кишига етди.
Наманган вилоятида 4 нафар, Жиззах вилоятида эса 2 нафар коронавирус инфекциясига чалинган беморлар буткул соғайди. Мамлакат бўйича соғайган беморлар сони 810 нафарни ташкил этмоқда.
Ҳукумат қарори билан уй шароитида карантинга жойлаштириш ва сақлаш бўйича вақтинчалик тартиблар белгиланди. Унга кўра, коронавирус аниқланган шахс билан мулоқотда бўлганлар рўйхати шакллантирилади ва улар 14 кун давомида уйда яшовчи барча шахслар билан бирга карантинга олинади. Карантин муддати давомида уйларни тарк этишлари қатъиян ман этилади.
Бухоро вилоят кўп тармоқли тиббиёт марказида 15 нафар бемор тўлиқ соғайди. Мамлакат бўйлаб тузалганлар сони 804 кишига етди.
Тошкент ҳокимлиги ҳузурида Коронавирус инфекциясини юқтирганликда гумон қилинган шахсларни вақтинчалик карантинда сақлашга мослаштирилган мажмуани бошқариш бўйича махсус марказ ташкил этилади.
Қозоғистон президентининг фармони билан мамлакатда фавқулодда ҳолат режими 11 май кунига қадар узайтирилади. Ҳукумат иккинчи ой учун даромадларини йўқотган фуқароларга 42 500 тенге миқдорида ёрдам беришини, 1 майдан пойтахт ва Олмаота ўртасида авиарейслар тикланишини ҳамда бир қатор туман ва шаҳарларда карантин режимини юмшатилишини маълум қилди.
Корея Республикаси томонидан юборилган инсонпарварлик ёрдамининг биринчи қисми Тошкентга етиб келди. Унда умумий қиймати 900 минг долларга яқин юқори технологик тиббий ускуналар, автомат механизмли тиббий каравотлар ва ПЦР диагностика тест тизимлари жой олган.
Коронавирус беморлари сони 18 нафарга ортиб, жами 1887 кишини ташкил этмоқда.
Прага суди Чехия Соғлиқни сақлаш вазирлиги қарори билан жорий этилган коронавирусга қарши чекловларни бекор қилди. Гап фуқаролар ҳаракатланиши ва иш юритиш эркинлигини чеклаш ҳақида бормоқда.
Ўзбекистонда яна 24 нафар бемор коронавирусдан соғайиб, жами тузалганлар сони 789 нафарга етди.
Бухорода — 50 нафар, Тошкентда — 8 нафар коронавирус ташхиси қўйилган бемор тўлиқ соғайди. Ўзбекистонда жами тузалганлар сони 765 нафарга етди. Янги тасдиқланган COVID-19 ҳолатлари эса 4 тага ошиб, 1869 тага етди.
Бугунги кунга қадар Ўзбекистонда 1865 кишида коронавирус инфекцияси тасдиқланди. Уларнинг энг кўпи Тошкент шаҳри ва Бухоро вилоятида, энг ками эса Навоий ва Жиззахда — COVID-19 ҳолатлари сони ҳудудлар кесимида.
Республикадаги мавжуд вирусологик лабораторияларда ўтган куни 8579 та, шу вақтга қадар 242536 та коронавирус тести ўтказилди.
Тошкентда даволанаётган 336 нафар коронавирус беморидан 11 нафарининг аҳволи оғир, 2 нафарининг аҳволи эса ўта оғир.
Жаҳон банки Ўзбекистонга 95 млн доллар миқдорида фавқулодда молиялаштириш маблағини тақдим этди. Улар соғлиқни сақлаш тизимини яхшилаш ҳамда кам таъминланган ва ҳимояга муҳтож аҳоли қатламларини қўллаб-қувватлашга йўналтирилади.
Фарғонада 22 нафар, Хоразмда 16 нафар, Қорақалпоғистонда 10 нафар ва Тошкент шаҳрида 2 нафар бемор коронавирусдан бутунлай соғайиб, мамлакат бўйлаб жами тузалганлар сони 707 кишига етди.
Бухорода 32 нафар, Сурхондарё ва Навоийда 4 нафар коронавирус бемори соғайди. Жами соғайганлар 657 кишига етди.
Коронавирус беморлари сони 32 нафарга ортиб, жами 1836 кишини ташкил этмоқда.
Ўзбекистонда коронавирус тасдиқланган беморлар сони 26 нафарга ошиб, жами тасдиқланган ҳолатлар 1804 тага етди.
Молия вазири ўринбосари Одилбек Исоқов ХВЖ 375 миллион доллар миқдорида кредит ажратишда Ўзбекистонга қўшимча шартлар қўймаслигини ва ислоҳотларни давом эттиришни талаб қилаётганини айтди. Шунингдек, у бошқа қарзлар тафсилотларига ҳам тўхталди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг