Тошкент шаҳри ҳокими қарори билан пулли тўхтаб туриш жойларини ташкил этиш тартиби ва транспорт воситаларининг пулли тўхтаб туриш жойларидан фойдаланганлик учун тўловлар миқдорлари тасдиқланди. Тўловлар тариф зоналарига кўра бир соат учун 5 минг сўмдан 12 минг сўмгача этиб белгиланди.
Шавкат Мирзиёев Тошкентдан Самарқанд ва Андижонгача бўлган пулли автомобиль йўллари лойиҳаларини жадаллаштириш, шунингдек, бундай йўлларни қатнов даражаси юқори бўлган ҳудудларда қуриш зарурлигини таъкидлади. Муқобил бепул йўлнинг ҳам мавжуд бўлиши алоҳида қонун билан белгилаб қўйилади.
Ўзбекистонда 2024 йил илк ярмида уй-жой нархи юқорилигича қолмоқда — унинг бозор нархи фундаментал («объектив») нархдан 28% юқори, дея қайд этади МБ. Нархлар иш ҳақига нисбатан 1,8 баравар тезроқ ўсмоқда ва бу келажакда нархларнинг пасайиши хавфидан далолат беради, деб ҳисоблайди регулятор.
Сентябрь ойида Ўзбекистонда гарчи янги енгил автомобиллар савдоси сегменти 10 фоиздан ортиққа ўсган бўлса ҳам, умумий автомобиль савдоси 1,1 фоизга камайди. Электромобиллар савдоси рекорд даражага етди.
«Ўзсаноатқурилишматериаллари» уюшмасининг беш қаватли биноси 100,4 млрд сўмга сотилди. Аукциондаги ягона таклиф фасад-парда ва эшик тизимларини етказиб берувчи компания томонидан тақдим этилди.
Ангрен, Олмалиқ, Оҳангарон, Пискент ва Оҳангарон туманларида «саноат учбурчаги» дастури амалга оширилади, деди Ўзбекистон президенти. Унинг сўзларига кўра, туманлар ўртасида кооперация ва кластер асосида ишлаб чиқариш транспорт харажатлари ва маҳсулот таннархини қисқартириш имконини беради.
Президент қарори билан рақамли стартаплар дастури иштирокчиларига венчур жамғарма томонидан гаров таъминотисиз, асосий ставкадан 4 фоизлик пункт юқори ставкада 300 миллион сўмгача миқдорда стартап лойиҳаларга қарз маблағларини ажратиш белгиланди.
«Ўзатом» агентлиги директорининг маълум қилишича, атом станцияларини қуриш учун 14 та потенциал майдонча дастлабки тарзда баҳолаб чиқилган. «Республиканинг турли ҳудудларида кичик реакторларни янада ривожлантириш учун ушбу майдонларни батафсил ўрганиш режалаштирилган», — деди у.
Навоий вилоятида ичимликлар учун алюминий банкалар ишлаб чиқарадиган Ўзбекистондаги биринчи завод қурилади, бу учун 100 млн доллар инвестиция жалб қилинади. Корхона 2025 йилнинг кузида ишга тушиши кутилмоқда.
Анча вақтдан бери сотилмаган объектлар пойтахтдаги тадбиркорларга бўлиб-бўлиб тўлаш эвазига берилади. Бунда корхона ишчиларининг 50 фоизи камбағал оиладан бўлиши керак.
Кичик атом электр станцияси Ўзбекистон мулки бўлади, деди АЭС қурилиши дирекцияси раҳбари Отабек Аманов. Унинг айтишича, ядро ёқилғиси ишлаб чиқариш учун маҳаллий урандан фойдаланиш режалаштирилган бўлиб, у ишлатилгандан сўнг Россияга олиб кетилади. У лойиҳанинг босқичлари ҳақида ҳам маълумот берди.
Андрей Пятахин Beeline Uzbekistan янги бош директори этиб тайинланди. Илгари у Beeline Kyrgyzstan`ни бошқарган. Компаниянинг янги раҳбари рақамли технологиялар вазири билан учрашди.
Шавкат Мирзиёев Тошкент вилоятида 2 млрд доллар эвазига амалга ошириладиган 9 та лойиҳа, жумладан, махсус саноат технопарки, озиқ овқат ва ўғит тайёрлаш корхоналари, ҚЭС, ГЭСлар, энергия сақлаш тизимларини қуриш ва ишга тушириш ишларига старт берди.
Ўзбекистон Марказий банкининг АҚШ долларининг сўмга нисбатан курси илк бор 12 800 сўмдан ошди. Йил бошидан буён миллий валюта 3,76 фоизга қадрсизланди.
Президент Тошкент вилоятига ташрифи давомида Янгийўл туманидаги «Тинчлик» кичик саноат зонасида бўлди ва у ердаги корхоналар фаолияти билан танишди. У маҳсулот зарур бўлган тармоқлар билан кооперацияни ривожлантириш бўйича кўрсатмалар берди.
Январь-сентябрь ойларида Ўзбекистонда ипотека кредитлари ҳажми 2023 йилнинг шу даврига нисбатан 4,1%га — 11,7 трлн сўмга, олувчилар сони эса қарийб 20%га камайди. Шунингдек, ажратилаётган ипотекаларнинг ўртача миқдори 19,9%га — 274 млн сўмга, банкларнинг фоиз ставкалари эса 23,8%дан 25%га ошди.
Сентябрь ойида ҳам Ўзбекистон кўчмас мулк бозорида фаоллик пасайди. Тошкент шаҳрида иккиламчи уй-жой бозори ўртача нархларида пасайиши кузатилмоқда. Пойтахт ижара нархларида барқарор тенденция кузатилмоқда.
Иқтисодиёт бўйича 2024 йилги Нобель мукофоти Дарон Ажемўғли, Саймон Жонсон ва Жеймс Робинсонга берилди. Олимлар институтлар қандай шаклланиши ва уларнинг фаровонликка таъсирини ўрганиш йўналишидаги ишлари учун мукофотланди.
Марказий банкнинг сентябрь ойидаги сўровига кўра, Ўзбекистон аҳолиси ва тадбиркорлик вакиллари йиллик инфляцияни прогноз қилишда валюта курсининг ўзгариши билан боғлиқ хавотирлари кучайди. Шунингдек, улар коммунал хизматлар, ёқилғи-энергетика ресурслари нархларининг ошишини тахмин қилмоқда.
Hyundai Rotem компанияси Ўзбекистонда электропоездлар ишлаб чиқаришни йўлга қўймоқчи. Транспорт вазирлигида бу борада музокаралар бўлиб ўтди. Аввалроқ Корея компанияси билан «Тошкент-Хива» тезюрар йўналиши бўйича олтита поезд етказиб бериш бўйича шартнома тузилган эди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг