Давлат солиқ қўмитасида шу кунларда Ўзбекистонда бўлиб турган Жаҳон банки экспертлари билан учрашув бўлиб ўтди.
GM Uzbekistan фаолиятидаги тизимли хато ва камчиликлар сабабли Хоразм вилоятидаги филиалининг қатор ходимларини ишдан бўшатди.
Ўзбекистон Миллий авиакомпаниясининг Москвага парвоз қилувчи самолётлари энди «Внуково» аэропортига қўнади.
USAID эксперти Йован Йекич Ўзбекистоннинг ЖСТга аъзо бўлиши масаласида ташқи савдо вазири маслаҳатчиси бўлди.
Лебедев студияси Тошкент логотипини яратиш бўйича танловда қатнашади. Студия раҳбари Артемий Лебедев айни пайтда Ўзбекистон пойтахтида.
Давлат статистика қўмитаси сентябрда товар ва хизматлар нархлари 1,8 фоизга, йил бошидан эса 8,1 фоизга ошганини маълум қилди.
Туркия компанияси Сурхондарё вилоятида шамол электр станциясини қуради.
Асакадаги GM Uzbekistan заводининг 10 нафар раҳбари фаолиятидаги жиддий хато ва камчиликлар учун ишдан бўшатилди.
Жиззах цемент заводи учун тозаловчи фильтрларни етказиб берган Туркия компанияси улар кафолат муддати тугагани сабабли ишдан чиққани учун жавобгарликни рад этди.
Ўзбекистонда Global G.A.P стандартларига мувофиқ янги узилган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини сертификатлаш йўлга қўйилади.
Ўзбекистонда электр энергияси, газ, сув ва бензин нархи ошади. Ҳукумат энергоресурслар истеъмолига ижтимоий меъёрларни жорий этишни муҳокама қилмоқда.
Қишлоқ хўжалигида банд бўлган 2 миллион кишининг тўртдан бир қисмигина расман ишга жойлашган. Шу муносабат билан сенаторлар Молия вазирлиги раҳбарига парламент сўровини юборди.
Жиззах цемент заводи атрофни оҳак ва чанг билан ифлослантириш манбасини бартараф этди.
«Биз янги мегаполис қурамиз, лекин уни ойна ва бетондан иборат қиёфасиз шаҳарга айланишини истамаймиз», — деди Жаҳонгир Ортиқхўжаев элчиларга.
Саудия Арабистоннинг «Al Hidaya Global Company LTD» компанияси бошқарув кенгаши вакили Салеха Бахвини бошчилигидаги делегация Сирдарё вилоятига ташриф буюрди.
Оренбург вилоятида Ўзбекистон мева-сабзавот маҳсулотлари улгуржи-тақсимлаш марказини қуриш режалаштирилмоқда.
«Иқтисодий муносабатлар ва тадбиркорлик ривожлантирилишига қаратилган Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги қонун кўриб чиқилди.
Сирдарё туманида 25 сентябрь куни номаълум ҳайдовчи аниқланмаган автомашина билан пиёда Р.Х.ни уриб юбориб, ўлимига сабабчи бўлиб, воқеа жойидан кетиб қолганди.
Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тизими янада такомиллаштирилиши муносабати билан ҳукуматнинг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.
Божхона ҳудудига келадиган товарлар ва транспорт воситаларини расмийлаштиришда божхона тартиботларини соддалаштиришга доир чора-тадбирлар тўғрисидаги ҳукумат қарори қабул қилинди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг