Иқтисодиёт

BYD Ўзбекистонда электромобилларнинг бюджет моделларини ишлаб чиқаришни режалаштирмоқда
10 июль 2024, 16:18

BYD Ўзбекистонда электромобилларнинг бюджет моделларини ишлаб чиқаришни режалаштирмоқда

Ўзбекистон BYD билан В, С ва бюджет автомобилларини ишлаб чиқариш бўйича келишувга эришди. Уларнинг намуналари хитойлик ҳамкорлар синовидан ўтказиш учун лабораторияга топширилди. Аввалроқ завод 3 та янги модель: E2, Seagull ва Yuan`ни ишлаб чиқаришни режалаштираётгани хабар қилинганди.

Ҳисоб палатаси бюджетдан ташқари жамғармалар ва ташқи қарз ҳисобидан қилинган харажатлар аудитини ўтказади
10 июль 2024, 15:52

Ҳисоб палатаси бюджетдан ташқари жамғармалар ва ташқи қарз ҳисобидан қилинган харажатлар аудитини ўтказади

Президент бюджет маблағларининг сарфланиши устидан назоратни кучайтириш бўйича таклифлар билан танишди. Ҳисоб палатаси бюджетдан ташқари жамғармалар ва ташқи қарз ҳисобидан қилинган харажатларни қамраб олиш имконини берувчи консолидациялашган бюджет аудитини ўтказишни таклиф этмоқда.

ҲЭТ — бизнес учун электр энергияси бўйича икки баравар тарифларни қўллаш ҳақида
10 июль 2024, 15:32 1

ҲЭТ — бизнес учун электр энергияси бўйича икки баравар тарифларни қўллаш ҳақида

Ўзбекистонда бизнес ва бошқа юридик шахслар илгари электр энергияси учун 1 кВт/соат 900 сўм бўлган тарифда белгиланган лимитдан 10 фоизга ошиб кетса, 960 сўмдан тўларди. Энди ортиқча ҳажмга 2 бараваргача бўлган тариф (1800 сўм) қўлланади. ҲЭТ янги қоидаларни тушунтирди.

Хитой-Қирғизистон-Ўзбекистон темир йўли лойиҳасини амалга ошириш тўғрисида битим тасдиқланди
10 июль 2024, 10:29

Хитой-Қирғизистон-Ўзбекистон темир йўли лойиҳасини амалга ошириш тўғрисида битим тасдиқланди

Хитой ҳукумати, Қирғизистон Вазирлар Маҳкамаси ва Ўзбекистон ҳукумати ўртасида Хитой-Қирғизистон-Ўзбекистон темир йўли лойиҳасини биргаликда амалга оширишда ҳамкорлик қилиш тўғрисидаги битим тасдиқланди. Транспорт вазирлиги ушбу шартномани амалга ошириш учун масъул ваколатли орган этиб белгиланди.

200 кВт соатгача бўлган меъёр миқдори оширилишига асос мавжуд эмас — Энергетика вазирлиги
9 июль 2024, 14:43 1

200 кВт соатгача бўлган меъёр миқдори оширилишига асос мавжуд эмас — Энергетика вазирлиги

Энергетика вазирлиги яқин истиқболда электр энергияси учун ойлик 200 кВт соатгача бўлган базавий меъёр миқдори оширилишига асос мавжуд эмас дея таъкидлади. Вазирлик маълум қилишича, июнь ойида 71 фоиз аҳоли 200 кВтгача электр энергияси истеъмол қилган.

Ўзбекистон ва Афғонистон юк ташувлари тўловларини камайтириш ва транзит битимини муҳокама қилди
9 июль 2024, 14:16

Ўзбекистон ва Афғонистон юк ташувлари тўловларини камайтириш ва транзит битимини муҳокама қилди

Афғонистон делегациясининг Ўзбекистонга ташрифида юк ташувлар учун тўлов ва йиғимларни камайтириш ҳамда Ўзбекистон, Афғонистон ва Покистон ўртасидаги транзит битими муҳокама қилинди. Томонлар Ҳайратон-Мозори Шариф темирйўл линиясини реконструкция қилиш бўйича шартнома муддатини яна 6 ойга узайтирди.

«Ўзбекистон бозор иқтисодиётига ўтиш жараёнида қотиб қолмаслиги лозим» — Жаҳон банки ваколатхонаси раҳбари
9 июль 2024, 11:54

«Ўзбекистон бозор иқтисодиётига ўтиш жараёнида қотиб қолмаслиги лозим» — Жаҳон банки ваколатхонаси раҳбари

Жаҳон банкининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари сифатидаги миссиясини якунлаган Марко Мантованелли «Газета.uz» билан суҳбатда мамлакат учун устувор ислоҳотлар, хусусий монополиялардан қутулиб қолиш ҳақида ўз фикрлари билан ўртоқлашди. У бозор иқтисодиётига ўтишни охирига етказишга чақирди.

Ўзбекистоннинг олтин захираси кўпайганига қарамай, олтин-валюта резерви қисқарди
9 июль 2024, 11:39

Ўзбекистоннинг олтин захираси кўпайганига қарамай, олтин-валюта резерви қисқарди

Июнь ойида Ўзбекистоннинг олтин-валюта захиралари 293,7 миллион долларга камайиб, 36,34 миллиард долларни ташкил этди. Олтиннинг жисмоний ҳажми 9,3 тоннага ошди, аммо валюта захиралари деярли 800 миллион долларга камайди.

«Менинг боғим» лойиҳасининг 1-мавсуми ғолиблари эълон қилинди
8 июль 2024, 17:13

«Менинг боғим» лойиҳасининг 1-мавсуми ғолиблари эълон қилинди

Open Budget таркибидаги «Менинг боғим» лойиҳасининг 1-мавсумида 215 та ташаббус ғолиб бўлди. Уларни молиялаштиришга 48,6 млрд сўм йўналтирилади.

Олти ойда 550 млрд сўмлик газ ва электрдан ноқонуний фойдаланилди
8 июль 2024, 15:53

Олти ойда 550 млрд сўмлик газ ва электрдан ноқонуний фойдаланилди

Ўзбекистонда олти ойда 550 млрд 290 млн сўмлик газ ва электрдан ноқонуний фойдаланилгани аниқланди. Ўтказилган назорат тадбирларида 4537 та истеъмолчи қоидабузарлик ҳолатларига йўл қўйган.

Ўғитлар нархи асоссиз оширилгани юзасидан Maxam-Chirchiq корхонасига иш очилди
8 июль 2024, 11:12

Ўғитлар нархи асоссиз оширилгани юзасидан Maxam-Chirchiq корхонасига иш очилди

Рақобат қўмитаси Maxam-Chirchiq маҳсулотлари нархини белгилашда меъёрий ҳужжатларга риоя этилмагани учун минерал ўғитлар нархи 10−15 фоизга ошганини маълум қилди. Корхонага нисбатан иш қўзғатилди.

Yandex Uzbekistan Тошкентда ўз офисини очади
8 июль 2024, 10:14

Yandex Uzbekistan Тошкентда ўз офисини очади

Yandex Uzbekistan кузда мамлакатдаги бизнесини ривожлантириш ва хизматларни кенгайтириш мақсадида Тошкентда офис очишни режа қилмоқда. Компания ўзбекистонлик дастурчилар учун IT-амалиёт дастурини ҳам ишга туширади.

НКМК S&P'дан илк рейтингни олди. Ўзбекистондаги энг йирик компаниянинг ҳозирги ҳолати ҳақида батафсил маълумот
6 июль 2024, 15:12

НКМК S&P'дан илк рейтингни олди. Ўзбекистондаги энг йирик компаниянинг ҳозирги ҳолати ҳақида батафсил маълумот

S&P биринчи марта Ўзбекистондаги энг йирик корхона ҳисобланган Навоий кон-металлургия комбинатига кредит рейтингини берди. 2023 йилда НКМК дунёдаги тўртинчи йирик олтин қазиб олувчи (90,2 тонна) бўлганди, бироқ сув билан боғлиқ, шунингдек, битта конга қарамлик хавфлари мавжуд.

Mobiuz`да бир қанча сервислардан фойдаланиб бўлмаяпти, асосий хизматлар ишламоқда
5 июль 2024, 10:34

Mobiuz`да бир қанча сервислардан фойдаланиб бўлмаяпти, асосий хизматлар ишламоқда

Mobiuz мобил операторида баланс ва қолдиқларни текшириш, янги хизматларни фаоллаштириш, ҳисобни тўлдириш, янги рақамларни улаш каби хизматлар ишламаяпти. Мобил интернет, қўнғироқлар ва SMS одатдагидек ишламоқда. Компания профилактика ишлари давомида абонентлар алоқадан узилиб қолмаслигини билдирди.

Солиқ қўмитаси раиси — E-aktiv`дан воз кечилгани ва дорилар маркировкасининг аҳамияти ҳақида
4 июль 2024, 21:41

Солиқ қўмитаси раиси — E-aktiv`дан воз кечилгани ва дорилар маркировкасининг аҳамияти ҳақида

Солиқ қўмитаси E-aktiv (Э-омбор) тизимидан жорий этиш мураккаблиги туфайли воз кечди, деди ташкилот раиси Шерзод Кудбиев. У, шунингдек, маҳаллаларда сотиладиган препаратлар маълумотларини тақдим этувчи дорилар маркировкаси ва дориларга ҚҚС қайтарилгандан кейинги ўзгаришлар ҳақида гапирди.

Рақобат қўмитаси лифт импорти муаммосини ҳал этишни сўраб ҳукуматга мурожаат қилди
4 июль 2024, 20:41

Рақобат қўмитаси лифт импорти муаммосини ҳал этишни сўраб ҳукуматга мурожаат қилди

Рақобат қўмитаси лифт импорти муаммосини ҳал қилиш учун ҳукумат ва Геология вазирлигига таклифлар киритди. Хусусан, тадбиркорларнинг бекор қилинган 17 та мувофиқлик сертификатини тиклаш, лифтларни синовдан ўтказиш хизматлари бозорига хусусий секторни жалб қилиш таклиф этилмоқда.

«Лукойл» шуъба корхонасига нисбатан нарх манипуляцияси аломатлари билан иш очилди
4 июль 2024, 19:26

«Лукойл» шуъба корхонасига нисбатан нарх манипуляцияси аломатлари билан иш очилди

Рақобат қўмитаси Lukoil Overseas Supply and Trading компаниясига нисбатан иш очди. Қўмита биржа орқали маҳсулотларни сотишда техник олтингугурт нархи манипуляцияси аломатларини аниқлади, бунинг ортидан унинг нархи ўртача 10 фоиздан 50 фоизгача кўтарилган.

UzAuto Motors 5 июль куни Cobalt учун яна контрактация очади
4 июль 2024, 16:49

UzAuto Motors 5 июль куни Cobalt учун яна контрактация очади

5 июль куни соат 10:00 да UzAuto Motors белгиланган муддатда тўлов қилинмагани туфайли аввалги контрактациядан чиқарилган Cobalt автомобиллари контрактациясини қайта очади.

Рецептсиз бериладиган дорилар ва тиббий техника нархига нисбатан чекловлар олиб ташланади
4 июль 2024, 16:34

Рецептсиз бериладиган дорилар ва тиббий техника нархига нисбатан чекловлар олиб ташланади

2017 йилда жорий этилган тиббий техника ва рецептсиз бериладиган дориларга нисбатан нарх чеклови бекор қилинади. Ҳозир чекланган устама дистрибьюторларга 15%, дорихоналарга 20% ни ташкил этади, у фақат рецепт бўйича бериладиган дорилар учун қолади. Шунингдек, фармкорхоналар ҚҚС тўловчига айланади.

Марказий банк эсдалик тангалари ва сувенир тўпламлари дизайнлари учун танлов эълон қилди
4 июль 2024, 10:29

Марказий банк эсдалик тангалари ва сувенир тўпламлари дизайнлари учун танлов эълон қилди

«Давлат белгиси» ДУК томонидан эсдалик тангалари ва сувенир тўпламлари дизайнларининг танлови эълон қилинди. Комиссия дизайн лойиҳаларини ўрганиб чиқиб, 15 та ғолибни танлаб олади. 1-ўрин учун 20 млн, 2-ўрин учун 15 млн, 3-ўрин учун 10 млн ва 4−15 ўринларга 3 млн сўмдан мукофот пули берилади.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг