Салонни эркак ва аёллар учун иккига ажратган автобус ҳайдовчиси интизомий жазога тортилди
1 ноябрь 2024, 19:58

Салонни эркак ва аёллар учун иккига ажратган автобус ҳайдовчиси интизомий жазога тортилди

Самарқандда автобусга «Аёллар олдинда, эркаклар орқада» плакатини осиб қўйган автобус ҳайдовчиси интизомий жазога тортилди. Йўналишга хизмат кўрсатувчи корхона ҳайдовчилари билан бундай хатти-ҳаракатларга йўл қўйиб бўлмаслиги ҳақида суҳбат ўтказилди.

Туркия «хорижий агентлар тўғрисида»ги қонунни қабул қилишни режалаштирмоқда — Bloomberg
1 ноябрь 2024, 19:45

Туркия «хорижий агентлар тўғрисида»ги қонунни қабул қилишни режалаштирмоқда — Bloomberg

Туркия ҳукумати «хорижий агентлар тўғрисида»ги қонунни қабул қилмоқчи, уни бузганлик учун етти йилгача қамоқ жазоси назарда тутилади. Фуқаролик жамияти, ОАВ ва мухолифат қонуннинг ўзгача фикрларни бостириш учун фойдаланилишидан хавотирда.

«Насаф» биринчи марта Ўзбекистон чемпиони бўлди
1 ноябрь 2024, 19:14

«Насаф» биринчи марта Ўзбекистон чемпиони бўлди

«Насаф» Ўзбекистон Суперлигасида Тошкентнинг «Локомотив» жамоасини сафарда 1:0 ҳисобида мағлуб этиб, чемпионат якунланишига уч тур қолганида мусобақа ғолиблигини расмийлаштирди. 2001 йилдан бери биринчи марта пойтахтники бўлмаган клуб футбол бўйича Ўзбекистон чемпионлигини қўлга киритди.

Партия рўйхати бўйича депутатликка сайланган барча вазирлар депутатлик мандатидан воз кечди
1 ноябрь 2024, 19:14

Партия рўйхати бўйича депутатликка сайланган барча вазирлар депутатлик мандатидан воз кечди

Партия рўйхати бўйича депутатликка сайланган бош вазир ўринбосари, вазир ёки давлат органи раҳбарларининг бирортаси ҳам Қонунчилик палатаси депутати бўлиш учун ўз лавозимини тарк этмайдиган бўлди.

Россияда мигрантларнинг рус тилини билмайдиган фарзандларини мактабга олмаслик таклиф қилинди
1 ноябрь 2024, 18:32

Россияда мигрантларнинг рус тилини билмайдиган фарзандларини мактабга олмаслик таклиф қилинди

Россия Хавфсизлик кенгаши раиси ўринбосари Дмитрий Медведев мигрантларнинг рус тилини билмайдиган болаларини мактабга қабул қилмасликка чақирди. Ҳозир бундан умумий таълим даражаси азият чекмоқда, деди у.

Октябрь ойида инфляция камида 14 йил ичида биринчи марта 1 фоиздан паст бўлди
1 ноябрь 2024, 18:31

Октябрь ойида инфляция камида 14 йил ичида биринчи марта 1 фоиздан паст бўлди

Октябрда Ўзбекистонда инфляция даражаси 0,84 фоизни ташкил қилди. Статистика агентлиги маълумотларига кўра, бу ойдаги инфляция 2010 йилдан бери ҳеч қачон 1 фоиздан пастга тушмаган. Йиллик инфляция 10,24 фоизгача пасайди. Ой давомида гўшт (1,2 фоиз), помидор (16,5), бодринг (33,2) қимматлади.

Боёвут ҳокими Дилфуза Уралова пахта «план»ини бажармаган фермерни ҳақоратлади
1 ноябрь 2024, 18:18

Боёвут ҳокими Дилфуза Уралова пахта «план»ини бажармаган фермерни ҳақоратлади

Сирдарё вилояти Боёвут тумани ҳокими Дилфуза Уралова пахта «план»ини бажармаган фермерни ҳақоратлади. Ёзиб олинган аудиога кўра, Уралова ИИБга ҳокимни қамаб қўйишни буюрганини ҳам эшитиш мумкин. Унга интизомий жазо кўриш бўйича вилоят ҳокимига тақдимнома киритилди.

Самарқандда 41 ёшли эркак ўзини юк машинаси остига ташлаб, вафот этди
1 ноябрь 2024, 17:51

Самарқандда 41 ёшли эркак ўзини юк машинаси остига ташлаб, вафот этди

Самарқанднинг Пахтачи туманида руҳий касал эркак ўзини юк машинасига остига ташлаб, жонига қасд қилди. Ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда.

Валюта курси 1 фоизга қадрсизланиши инфляцияга 0,3−0,4 фоиз пункти даражасида таъсир қилиши мумкин — МБ
1 ноябрь 2024, 17:42

Валюта курси 1 фоизга қадрсизланиши инфляцияга 0,3−0,4 фоиз пункти даражасида таъсир қилиши мумкин — МБ

Марказий банк раиси Мамаризо Нурмуратов регулятор ҳисоб-китобларига кўра, валюта курси 1 фоизга қадрсизланиши инфляцияга 0,3−0,4 фоиз пункти даражасида таъсир қилиши мумкинлигини айтди. У, шунингдек, келаси йил олтин нархи ҳозиргидан қисман пасайиши кутилаётганини таъкидлади.

Камерадаларда қайд этилган йўл қоидаси бузилгани видеоси 48 соат ичида ЙҲХХга юборилиши керак
1 ноябрь 2024, 17:31

Камерадаларда қайд этилган йўл қоидаси бузилгани видеоси 48 соат ичида ЙҲХХга юборилиши керак

Фото ва видеокузатув воситалари орқали қайд этилган йўл ҳаракати қоидалари бузилиши тўғрисидаги ишлар 48 соат ичида ЙҲХХга юборилиши керак, акс ҳолда ҳайдовчи жавобгарликка тортилмайди. ИИВ маълумотлар бир неча кундан кейин, ҳатто бир неча ойдан кейин ҳам келиши мумкинлигини таъкидлаганди эди.

Самарқандда иситиш мавсуми 1 ноябрдан бошланди
1 ноябрь 2024, 17:00

Самарқандда иситиш мавсуми 1 ноябрдан бошланди

Самарқанд вилоятида иситиш мавсуми 1 ноябрдан бошланди. Газ ва электр таъминоти корхоналарига қозонхоналар, аҳоли ва ижтимоий соҳа объектларини энергия ресурслари билан узлуксиз таъминлаш бўйича топшириқлар берилди.

Испанияда тошқин қурбонлари сони 150 кишидан ошди
1 ноябрь 2024, 16:34

Испанияда тошқин қурбонлари сони 150 кишидан ошди

Испания шарқида кузатилган сув тошқинлари қурбонлари сони 150 кишидан ошди. Валенсиядаги кучли ёмғирлар автомобиллар, кўприклар, йўллар ва темирйўлларни ювиб кетди.

Дам олиш кунлари ҳаво илиқ бўлади
1 ноябрь 2024, 15:51

Дам олиш кунлари ҳаво илиқ бўлади

2−3 ноябрь кунлари Ўзбекистон бўйлаб асосан қуруқ об-ҳаво кузатилади. Шанба куни баъзи ҳудудларда қисқа ёмғир ёғиши эҳтимоли бор. Якшанба куни ҳарорат +25 даражагача исиши кутилмоқда.

Қорақалпоғистонда Lacetti каналга тушиб кетиши оқибатида уч киши вафот этди
1 ноябрь 2024, 15:49

Қорақалпоғистонда Lacetti каналга тушиб кетиши оқибатида уч киши вафот этди

Қорақалпоғистоннинг Беруний туманида маст ҳайдовчи бошқарувидаги Lacetti каналга тушиб кетди. Оқибатда икки йўловчи воқеа жойида, яна бири шифохонада вафот этди.

Ўзбекистон орқали тамаки транзити учун талаблар белгиланди
1 ноябрь 2024, 15:09

Ўзбекистон орқали тамаки транзити учун талаблар белгиланди

Вазирлар Маҳкамаси қарори билан тамаки маҳсулотларининг Ўзбекистон орқали транзитини амалга ошириш учун янги талаблар жорий этилди.

Дам олиш кунлари Тошкентда қаерларга бориш мумкин? (2−3 ноябрь)
1 ноябрь 2024, 15:07

Дам олиш кунлари Тошкентда қаерларга бориш мумкин? (2−3 ноябрь)

Тўққизта кинопремьера, Америка цирки томошаси, кўргазма ва ярмаркалар, болалар ҳамда катталар учун ижодий маҳорат дарслари, шунингдек, келаётган дам олиш кунларида ўтказиладиган бошқа тадбирлар.

Қонунчилик палатасининг 150 нафар депутатидан 64 нафари қайта сайланди. Рўйхат
1 ноябрь 2024, 14:57 1

Қонунчилик палатасининг 150 нафар депутатидан 64 нафари қайта сайланди. Рўйхат

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг 150 нафар депутатидан 64 нафари (42,7 фоизи) қуйи палатанинг бешинчи чақириғига қайта сайланди (аввалги сайловда 27 фоиз эди). Аввалги чақириқда Сенат аъзоси бўлганлар орасида парламент қуйи палатасига сайланганлар ҳам бор. «Газета.uz» тўлиқ рўйхатни эълон қилади.

Зарафшон аэропорти қайта ишга туширилиши мумкин
1 ноябрь 2024, 14:30

Зарафшон аэропорти қайта ишга туширилиши мумкин

Шавкат Мирзиёев масъулларга Зарафшон шаҳридаги 80-йилларда қурилган аэропорт фаолиятини қайта тиклаш масаласини ўрганиб, тегишли таклифлар киритишни топширди.

Навоий вилоятида 3 та корхона ишга туширилиб, 12 та лойиҳанинг қурилиши бошланди
1 ноябрь 2024, 14:02

Навоий вилоятида 3 та корхона ишга туширилиб, 12 та лойиҳанинг қурилиши бошланди

Президент Навоий вилоятида янги лойиҳаларни ишга тушириш маросимида қатнашди. Хусусан, Конимехда ёнувчи сланецларни қазиш ва қайта ишлаш, Карманада қуёш фото электр станцияси ва электр энергиясини сақлаш тизими лойиҳалари қурилиши бошланди. Навоий шаҳрида пахта целлюлозаси корхонаси ишга тушди.

Тошкент вилоятида бир оиланинг икки аъзоси ис газидан вафот этди
1 ноябрь 2024, 12:41

Тошкент вилоятида бир оиланинг икки аъзоси ис газидан вафот этди

Тошкент вилояти Бекобод туманида ота ва ўғил ис газидан заҳарланиб вафот этди. Ҳозирда терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг