Жаҳон янгиликлари дайжести
27 август 2021, 21:53

Жаҳон янгиликлари дайжести

АҚШда республикачиларнинг Жо Байден истеъфосини талаб қилишаётгани, Эфиопияда сепаратистларнинг 210 нафар тинч аҳолини ўлдиргани, Афғонистондаги вазият бўйича сўнгги хабарлар ва бошқа янгиликлар — «Газета.uz»нинг жаҳон янгиликлари дайжестида.

Расман: Криштиану Роналду «Манчестер Юнайтед» жамоасига ўтди
27 август 2021, 21:52

Расман: Криштиану Роналду «Манчестер Юнайтед» жамоасига ўтди

Португалия терма жамоаси сардори ва «Ювентус» жамоаси ҳужумчиси Криштиану Роналду «Манчестер Юнайтед» футболчига айланди. Футболчи англия клуби билан 2 йиллик шартномага имзо чекди.

Фарғонада эркак киши шифокор аёлнинг сочидан тортиб, куч ишлатди
27 август 2021, 20:04

Фарғонада эркак киши шифокор аёлнинг сочидан тортиб, куч ишлатди

Фарғона вилояти Ўзбекистон туманида эркак туғуруқхона ҳамширасининг сочидан тортиб, куч ишлатди. Мазкур ҳолатга эркакнинг неварасининг ўлими сабаб бўлгани аниқланди. Ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

COVID-19 «Delta» штамми Ўзбекистонда энг кенг тарқалган деб тан олинди
27 август 2021, 19:03

COVID-19 «Delta» штамми Ўзбекистонда энг кенг тарқалган деб тан олинди

Инновацион ривожланиш вазирлиги ҳузуридаги Илғор технологиялар марказининг маълум қилишича, коронавирус ҳолатлари улушининг 82% ини «delta» штамми ташкил этади. Бу бутун кузатувлар тарихидаги энг юқори кўрсаткичдир.

Фориш полигонида ўтказилаётган АрМИ-2021 мусобақаларида Ўзбекистон пешқадамлик қилмоқда
27 август 2021, 18:11

Фориш полигонида ўтказилаётган АрМИ-2021 мусобақаларида Ўзбекистон пешқадамлик қилмоқда

Марказий ҳарбий округнинг Фориш полигонида Халқаро армия ўйинлари доирасида ўтказилган «Ҳарбий тиббий эстафета» ва «Дала ошхонаси» мусобақалари давом этмоқда. Ўзбекистон терма жамоаси вакиллари бошқа мамлакатларда ўтказилган ўйинларда ҳам муваффақиятли иштирок этмоқда.

Долларнинг расмий курси бироз кўтарилди
27 август 2021, 17:58

Долларнинг расмий курси бироз кўтарилди

Долларнинг расмий курси 11,15 сўмга кўтарилди ва жами 10 651,89 сўм этиб белгиланди. Шунингдек, евро курси пасайди, рубль курси эса кўтарилди.

Тошкент вилояти ва пойтахт чегаралари ўзгартирилди
27 август 2021, 17:51

Тошкент вилояти ва пойтахт чегаралари ўзгартирилди

Олий Мажлис Сенатининг қарорига мувофиқ, Тошкент вилоятининг 7853,3 гектар ер майдони Тошкент шаҳрига, пойтахтнинг 171,3 гектар ери Тошкент вилоятига ўтказилмоқда.

20% арзонроқ: Uzbekistan Airways янги авиаташувлар модели Uzbekistan Express`ни йўлга қўймоқда
27 август 2021, 17:13

20% арзонроқ: Uzbekistan Airways янги авиаташувлар модели Uzbekistan Express`ни йўлга қўймоқда

Uzbekistan Airways авиакомпанияси Uzbekistan Express гибрид моделга асосланган авиташувларга ўтмоқда. Ушбу моделдаги авиақатновлар Airbus A320 самолётларида «тўлиқ эконом» шароитида бўлади. Тарифлар 20%га арзонлашади. Ушбу модель асосидаги авиақатновлар Россия ва Қозоғистон шаҳарларига учади.

Маҳкумларнинг қисқа муддатли учрашувларига қўйилган чекловлар бекор қилинди
27 август 2021, 15:45

Маҳкумларнинг қисқа муддатли учрашувларига қўйилган чекловлар бекор қилинди

Маҳкумлар ва тергов ҳибсхоналарида сақланаётганларнинг қариндошлари билан қисқа муддатли учрашувларига коронавирус тарқалиши сабабли чекловлар қўйилган эди. Эпидемик ҳолат барқарорлашаётганини инобатга олиб, қўйилган вақтинчалик тақиқлар бекор қилинди.

Сречко Катанец Ўзбекистон футбол терма жамоаси бош мураббийи бўлди
27 август 2021, 15:39

Сречко Катанец Ўзбекистон футбол терма жамоаси бош мураббийи бўлди

Футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоасига словениялик мутахассис Сречко Катанец мурабиийлик қилади. У билан шартнома 2025 йилга қадар мўлжалланган.

Экология соҳасида жавобгарликни кучайтириш нуқтаи назаридан қонунлар қайта кўриб чиқилади — Танзила Нарбаева
27 август 2021, 15:19

Экология соҳасида жавобгарликни кучайтириш нуқтаи назаридан қонунлар қайта кўриб чиқилади — Танзила Нарбаева

Танзила Нарбаева экология соҳасида амалдаги қонунлар жавобгарликни кучайтириш нуқтаи назаридан қайта кўриб чиқилишини таъкидлади. Сенат раиси ушбу соҳада барча масъулиятни кучайтириб, натижага ишлаши кераклигини таъкидлади.

Германия Афғонистондан эвакуацияни якунлади
27 август 2021, 15:07

Германия Афғонистондан эвакуацияни якунлади

Германия Мудофаа вазирлиги Афғонистондан эвакуация жараёнларини якунлади. 26 августда бундесвернинг охирги самолётлари Кобулдан Тошкентга учди, у ерга мудофаа вазири Аннегрет Крамп-Карренбауэр ҳам келди. У «жуда кескин вазиятда» Ўзбекистон ёрдами учун миннатдорчилик билдирди.

Паралимпиада-2020. Ўзбекистон биринчи олтин медалини қўлга киритди
27 август 2021, 14:57

Паралимпиада-2020. Ўзбекистон биринчи олтин медалини қўлга киритди

Пара-дзюдочи Учқун Қуронбоев -66 кг вазн тоифасида биринчи ўринни эгаллаб, Токио-2020 Паралимпия ўйинларининг олтин медалига эга чиқди.

ДХХ ходимлари куни 26 сентябрда нишонланади
27 август 2021, 14:41

ДХХ ходимлари куни 26 сентябрда нишонланади

Сенат Давлат хавфсизлик хизмати органлари ходимлари кунини 26 сентябрга белгилаш тўғрисидаги қонун лойиҳасини маъқуллади. Олдинроқ ДХХ касбий байрами 5 апрель куни нишонланар эди.

Дам олиш кунлари ҳаво иссиқ бўлади
27 август 2021, 14:25

Дам олиш кунлари ҳаво иссиқ бўлади

Дам олиш кунлари ҳаво иссиқ ва кам булутли бўлиши кутилмоқда. Кундузи ҳаво ҳарорати +37 даража иссиққача кўтарилади.

Ўзбекистон томонга бирорта ўқ отилмаслиги учун ҳар қандай мулоқотга тайёрман — Шавкат Мирзиёев
27 август 2021, 13:42 1

Ўзбекистон томонга бирорта ўқ отилмаслиги учун ҳар қандай мулоқотга тайёрман — Шавкат Мирзиёев

Президент Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон толиблар билан икки йил олдин мулоқотни йўлга қўйганини маълум қилди. «Доҳадаги раҳбари Мулла Абдул Ғани Бародар Ўзбекистон томонига бирорта ўқ отилмаслиги бўйича ваъда берган. Ваъдасига вафодор бўлиб тургани учун ҳам улар билан мулоқот қилишимиз табиий», — деди у. «Ўзбекистоннинг тинчлигига таъсир кўрсатадиган омил бўлса, ким бўлишидан қатъи назар гаплашаман», — дея таъкилади давлат раҳбари.

Беш йил ичида Ўзбекистон ЯИМни камида 100 млрд долларга етказишни режалаштирмоқда — президент
27 август 2021, 13:01

Беш йил ичида Ўзбекистон ЯИМни камида 100 млрд долларга етказишни режалаштирмоқда — президент

Яқин 5 йилда Ўзбекистон иқтисодий ўсишни 1,5 баробарга оширишни ва ЯИМни камида 100 млрд долларга етказишни режалаштирмоқда, деди президент. Шу муносабат билан, электр таъминоти учун 6,5 млрд долларлик 19 та лойиҳа бўйича қўшимча қувватлар жорий этиладиган минглаб саноат корхоналарини ишга тушириш режалаштирилган.

Карманада қуввати 100 МВт бўлган қуёш фотоэлектр станцияси ишга туширилмоқда
27 август 2021, 12:44

Карманада қуввати 100 МВт бўлган қуёш фотоэлектр станцияси ишга туширилмоқда

Навоий вилояти Кармана туманида қуввати 100 мегаВатт бўлган замонавий қуёш фотоэлектр станцияси ишга туширилмоқда. Бу ерда йилига 252 миллион килоВатт-соат электр энергияси ишлаб чиқарилади. Бунинг ҳисобидан 80 миллион куб метр табиий газ тежалиб, атмосферага 160 минг тонна буғланувчи газлар чиқишининг олди олинади.

Жо Байден Кобулдаги портлашлардан кейин ИШИДга қарши ҳужумларни тайёрлашни буюрди
27 август 2021, 12:17

Жо Байден Кобулдаги портлашлардан кейин ИШИДга қарши ҳужумларни тайёрлашни буюрди

АҚШ президенти Жо Байден 13 нафар америкалик ҳарбий ҳалок бўлган Кобулдаги портлашлар учун жавобгарликни ўз зиммасига олган ИШИД раҳбарлари ва объектларига зарба беришни буюрди. «Биз кечирмаймиз. Биз унутмаймиз. Биз сизни қидириб топамиз ва жавоб беришга мажбур қиламиз», — деди у.

Ўзбекистонлик олимлар истеъмол қилса бўладиган вакцинани ишлаб чиқишмоқда
27 август 2021, 11:25

Ўзбекистонлик олимлар истеъмол қилса бўладиган вакцинани ишлаб чиқишмоқда

Фанлар Академияси қошидаги геномика ва биоинформатика маркази олимлари помидорга асосланган коронавирусга қарши вакцинани ишлаб чиқиш устида ишлашмоқда. Шунингдек, қорамолларни коронавирусга қарши вакциналар билан эмлаб, унинг сути вирусга қарши курашишга ёрдам бериши мумкинлиги борасида тадқиқотлар олиб борилмоқда.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг