26 май куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим хабарлар дайжести
26 май 2021, 20:21

26 май куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим хабарлар дайжести

Сенатнинг ўнг бешинчи ялпи мажлиси, Тошкент вилоятида бир ярим минг гектардан ортиқ ер ўзбошимчалик билан эгаллаб олиниши, Equinox`нинг Қозоғистондаги нархи, Самарқандда мактаб-интернати тарбияланувчилари калтакланиши, Шаҳрисабзда масжид ҳовлисида айвон қурилиши нима сабабдан тўхтатилгани — «Газета.uz»нинг 26 майдаги энг муҳим хабарлари дайжестида.

Собиқ меҳрибонлик уйи тарбияланувчиларига мурожаати бўйича тўлиқ тушунтириш берилган эди — Вазирлар маҳкамаси ходими
26 май 2021, 19:18

Собиқ меҳрибонлик уйи тарбияланувчиларига мурожаати бўйича тўлиқ тушунтириш берилган эди — Вазирлар маҳкамаси ходими

Вазирлар маҳкамаси масъул ходими мурожаат билан келган собиқ меҳрибонлик уйи тарбияланувчиларига масала ҳал қилиниши бўйича тушунтириш берилганлигини таъкидлади. Унинг сўзларига кўра, мурожаатчилар ҳар бирига 100 млн сўмдан пул тўлаб берилмаса, уйларига қайтмасликларини айтиб шарт қўйган. Ҳукумат аппарати ходими воқеа Вазирлар маҳкамаси биносида эмас, бинонинг олдида, фуқаролар қабул қилинадиган ҳудудда содир бўлганлигини маълум қилди.

МИБ ходими икки йилда 596 млн сўмни ўзлаштириб юборгани маълум бўлди
26 май 2021, 18:39

МИБ ходими икки йилда 596 млн сўмни ўзлаштириб юборгани маълум бўлди

Тошкентда МИБ ходими икки йил ичида депозит ҳисобварағига келиб тушган 596 млн сўмдан кўпроқ пулни талон торож қилгани айтилмоқда. У буни электрон тўлов топшириқномаларига сохта маълумотларни киритиш йўли билан амалга оширган. Судланувчига 2 йил муддатга ахлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинланган.

«Толибон» Афғонистон қўшниларини ўз ҳудудига чет эл базаларини жойлаштирмасликка чақирди
26 май 2021, 17:58

«Толибон» Афғонистон қўшниларини ўз ҳудудига чет эл базаларини жойлаштирмасликка чақирди

«Толибон» ҳаракати Афғонистонга қўшни давлатларни ўз ҳудудига чет эл қуролли кучларини жойлаштирмасликка чақирди. «Биз ўз еримиздан бошқалар хавфсизлигига қарши фойдаланилмаслигини бир неча марта маълум қилдик ва бошқаларни ҳам ўз ерлари ва ҳаво ҳудудларидан мамлакатимизга қарши фойдаланмасликка чақирамиз», — дейилади баёнотда.

Александр Лукашенко Ryanair самолётида бомба борлиги ҳақидаги хабарни Швейцария томондан келганини таъкидлади
26 май 2021, 17:30

Александр Лукашенко Ryanair самолётида бомба борлиги ҳақидаги хабарни Швейцария томондан келганини таъкидлади

Беларус президентининг таъкидлашича, Ryanair самолётида бомба борлиги ҳақидаги хабарлар бир вақтнинг ўзида Афина, Вилнюс ва Минск аэропортларига келган. Бироқ Швейцария авиация маъмурлари бу ҳақда хабарсиз бўлганликларини маълум қилишди.

«Муродбой иши» бўйича суд залида юз берган тартибсизлик юзасидан ИИВ изоҳ берди
26 май 2021, 17:12

«Муродбой иши» бўйича суд залида юз берган тартибсизлик юзасидан ИИВ изоҳ берди

Ижтимоий тармоқларда ЖИБ Янгийўл шаҳар суди мажлислар залида судланувчилар қўлларини кесиб, тартибсизликни юзага келтиргани акс этган видео тарқалди. ИИВ маҳбуслар лезвия бўлаклари билан ўзларига тан жароҳати етказгани, ноўрин талабларни қўйиб, ички ишлар ходимларининг қонуний талабларини бажармаганини маълум қилди. Вилоят ИИББ эса воқеанинг келиб чиқиш сабабларини ўрганмоқда.

Focus мактабида бадиий фильмлар режиссёрлигига ўқиш учун қабул бошланди
26 май 2021, 17:00

Focus мактабида бадиий фильмлар режиссёрлигига ўқиш учун қабул бошланди

Режиссёр Зулфиқор Мусоқов раҳбарлигидаги Focus мактаби бадиий фильмлар режиссёрлигининг ўзбек тилидаги гуруҳига аризалар қабулини эълон қилди.

Шаҳрисабзда масжид ҳовлисида айвон қурилиши нима сабабдан тўхтатилгани маълум қилинди
26 май 2021, 16:54

Шаҳрисабзда масжид ҳовлисида айвон қурилиши нима сабабдан тўхтатилгани маълум қилинди

Шаҳрисабз шаҳридаги Ҳазрати Имом масжиди ҳовлисида намоз ўқиш айвонининг қурилиши тўхтатилди. Бунга қурилиш ҳақида тегишли ташкилотлар огоҳлантирилмаганлиги сабаб бўлган. Мусулмонлар идорасининг Қашқадарё вилоятидаги вакили айвон биноси ҳудуддаги тарихий обидаларга ҳеч қандай зарар етказмаслигини таъкидлади.

Долларнинг расмий курси кетма-кет учинчи кун кўтарилди
26 май 2021, 16:49 1

Долларнинг расмий курси кетма-кет учинчи кун кўтарилди

Долларнинг расмий курси 8,37 сўмга кўтарилди ва жами 10 609,91 сўм этиб белгиланди. Евро ва рубль курслари эса бироз пасайган.

«2021 йил ҳисобидан ҳали бирорта маҳкум коронавирусга чалингани йўқ» — ИИВ вакили
26 май 2021, 16:10

«2021 йил ҳисобидан ҳали бирорта маҳкум коронавирусга чалингани йўқ» — ИИВ вакили

Омбудсман Феруза Эшматова бошчилигидаги экспертлик гуруҳи 23-сон маҳкумларга мўлжалланган ихтисослашган касалхонага борди. Унга ҳамроҳлик қилган ИИВ Жазони ижро этиш департамени тиббий бўлими бошлиғи Баҳодир Юсуповнинг айтишича, қамоқхоналарда йил бошидан бери COVID-19`га чалиниш ҳолатлари қайд этилмаган.

Самарқандда 50 минг доллар ва машина эвазига ноқонуний ер сотаётган шахслар ушланди
26 май 2021, 15:13 1

Самарқандда 50 минг доллар ва машина эвазига ноқонуний ер сотаётган шахслар ушланди

Оқдарё туманида 1 гектар ер майдонини расмийлаштириб бериш эвазига 50 минг доллар ва Nexia-3 автомашинаси талаб қилган масъул шахслар қўлга олинган. Шунингдек, Самарқанд вилоятининг Пастдарғом, Самарқанд ва Пайариқ туманларида ҳам ноқонуний ер сотиш билан боғлиқ ҳолатлар аниқланди.

Нурафшон ИИБ бошлиғи автоҳалокатда вафот этди
26 май 2021, 13:02

Нурафшон ИИБ бошлиғи автоҳалокатда вафот этди

Нурафшон шаҳар ИИБ бошлиғи, подполковник Наврўз Омонбоев вафот этди. Подполковник «Кучлик» нефт база яқинида автоҳалокатга учраган.

Самарқандда мактаб-интернати тарбияланувчилари калтаклангани ҳақидаги хабар ҳокимлик ва сенат томонидан ўрганилади
26 май 2021, 11:55

Самарқандда мактаб-интернати тарбияланувчилари калтаклангани ҳақидаги хабар ҳокимлик ва сенат томонидан ўрганилади

Ижтимоий тармоқларда Самарқанд вилоятидаги 63-сонли махсус мактаб-интернатининг тарбияланувчилари юз-кўзлари кўкаргани акс этган сурат ва хабарлар тарқалди. Ҳолат ҳокимлик томонидан ўрганилмоқда, Сенат томонидан назоратга олинди.

COVID-19 га қарши 1,2 миллиондан ортиқ киши эмланди
26 май 2021, 11:51

COVID-19 га қарши 1,2 миллиондан ортиқ киши эмланди

Ўзбекистонда коронавирусга қарши 1-босқичда эмланганлар 1 212 597 нафарни, 2-босқичда эмланганлар 470 519 нафарни ташкил қилмоқда. Эмлаш кўрсаткичлари бўйича юқори ўринларни Фарғона, Андижон ва Наманган вилоятлари қайд қилмоқда.

Сентябрдан мактаб ўқувчиларига ҳоким стипендияси жорий этилади — Жаҳонгир Ортиқхўжаев
26 май 2021, 11:19

Сентябрдан мактаб ўқувчиларига ҳоким стипендияси жорий этилади — Жаҳонгир Ортиқхўжаев

Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев сентябрь ойидан яхши ўзлаштирган мактаб ўқувчиларига 500 минг сўм миқдорида ҳоким стипендияси жорий этилишини маълум қилди. Бундан ташқари, уларнинг ўқитувчиларига 1 млн сўмдан берилиши белгиланди.

Ўзбекистонда сотуви тўхтатилган Equinox автомобиллари Қозоғистонда сотувга чиқарилди
26 май 2021, 11:07

Ўзбекистонда сотуви тўхтатилган Equinox автомобиллари Қозоғистонда сотувга чиқарилди

Қозоғистонда Chevrolet Equinox автомобиллари 13 490 000 тенге (331 млн сўм атрофида) нархида сотилмоқда. UzAuto Motors сайтида эълон қилинган нархларга кўра, Ўзбекистонда автомобил нархи 414 млн сўмга тенг деб белгиланган.

Тошкент вилоятида бир ярим минг гектардан ортиқ ер ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган
26 май 2021, 10:02

Тошкент вилоятида бир ярим минг гектардан ортиқ ер ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган

Тошкент вилоятида 9 минг 614 та ҳолатда 1618 гектар ер майдони ўзбошимчалик билан эгаллаб олинганлиги аниқланди. Бундан ташқари, ер участкалари давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун олиб қўйилишидан олдин етказилган зарарни қоплаш чоралари кўрилмагани қайд этилди.

Сенат бир қатор қонунларни кўриб чиқади
26 май 2021, 09:27

Сенат бир қатор қонунларни кўриб чиқади

15 ялпи мажлисда Сенат транспорт тўғрисидаги қонун, Сайлов кодексига ва бошқа қонунларга ўзгартиришлар, 2030 йилгача гендер тенглиги стратегияси тўғрисидаги масалани кўриб чиқади ва ҳукуматнинг давлат буджети ижроси тўғрисидаги ҳисобот эшитилади.

Ўзбекистоннинг иккита собиқ қишлоғи расман Қозоғистон таркибига киритилди
25 май 2021, 23:56

Ўзбекистоннинг иккита собиқ қишлоғи расман Қозоғистон таркибига киритилди

Қозоғистон ОАВларининг хабар беришича, илгари Ўзбекистонга тегишли бўлган Боғис ва Хиёбон қишлоқлари расман Қозоғистоннинг Туркистон вилояти таркибига киритилди. Чегара участкалари тўғрисидаги шартномалар икки мамлакат томонидан 2002 ва 2004 йилларда имзоланган.

25 май куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим хабарлар дайжести
25 май 2021, 23:39

25 май куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим хабарлар дайжести

Янги тайинловлар, ХДП депутатининг калтакланиши, Туризм ва спорт вазирлигига ишга таклиф қилинган талаба, тез тиббий ёрдам хизматидаги янгиликлар — «Газета.uz»нинг 25 майдаги энг муҳим хабарлари дайжестида.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг