Президент қарори билан 2022 йил 1 апрелдан 2024 йил 31 декабргача жисмоний шахсларнинг акциялардан олган дивидендлари даромад солиғидан озод қилинади. Норезидент юридик шахслар учун эса 5% ставкада фойда солиғи тадбиқ этилади.
«Бавария» ҳужумчиси Роберт Левандовски FIFA талқинига кўра 2021 йилнинг энг яхши футболчиси деб топилди. Криштиану Роналду халқаро футболда барча вақтлардаги энг яхши тўпурарга айлангани учун FIFA`нинг махсус соврини билан тақдирланди. Барча совринлар эгалари.
Индонезиянинг янги пойтахти Нусантара деб номлангани, Швецияда омикрон штаммининг янги мутацияси аниқлангани, Абу-Дабида дрон ҳужуми оқибатида уч кишининг ҳалок бўлгани, Нурсултон Назарбоевнинг жияни ва куёвлари ўз лавозимларини тарк этишгани ва бошқа янгиликлар — «Газета.uz»нинг жаҳон янгиликлари дайжестида.
Маҳаллий Ulkan Mulk компанияси «Билдирсой» дам олиш масканини канат йўли билан бирга 107 млрд сўмга сотиб олди. Харидорга дарахтларни кесишга жорий этилган мораторий талабларига риоя қилиш мажбурияти ҳам юклатилган.
Давлат солиқ қўмитаси раиси Шерзод Қудбиев мол-мулк солиғининг 2 фоиздан 1,5 фоизга туширилиши ҳалол ишлаб келган тадбиркорлар манфаати учун хизмат қилишини таъкидлади. У айрим тадбиркорлар камроқ солиқ тўлаш учун объект нархини паст кўрсатгани, эндиликда улар ҳам белгиланган суммадан кам бўлмаган миқдорда солиқ тўлашларини таъкидлади.
Бирлашган Араб Амирликларининг Quadro IH DMCC компанияси «Пойтахт» бизнес марказини сотиб олиш бўйича танловда ғолиб бўлди. Битим нархи — 164 млрд сўмни ташкил этди. Компания шунингдек, 6 млн доллардан кам бўлмаган миқдорда инвестиция киритиш мажбуриятини ҳам олган.
Ўзбекистонда антирекордни қайд этган қоронавирус, Андижонда ноқонуний кесилган 12 туп қимматбаҳо дарахт, IT-танлов ғолибига ишлатилган ноутбук берилгани, Қашқадарёда 500 минг сўм пора олгани учун 5 йилга қамалган шифокор, акциялари очиқ савдога чиқариладиган UzAuto Motors ва бошқа хабарлар — «Газета.uz» нинг 17 январдаги энг муҳим хабарлари дайжестида.
Солиқ кодексига киритилган ўзгаришларга кўра, тиббиёт муассасалари тиббий хизматларни (бундан косметологик хизматлар мустасно) реализация қилиш бўйича айланма солиқ солишдан озод қилинди. Қолаверса, тиббиёт муассасалари эгаллаб турган ерлар солиқ солинмайдиган ер участкалари рўйхатига киритилди, фойда солиғи эса 0% ставкада қўлланиши белгиланди.
Premium Prime Service компанияси оммавий савдо якунлари бўйича Тошкент шаҳридаги «Малика» савдо мажмуасини қўлга киритди. Инвесторга 100 млрд сўм сармоя киритиш ва 250 та янги иш ўрни яратиш мажбурияти ҳам юклатилган.
Давлат солиқ қўмитаси раиси Шерзод Қудбиев 17 кун ичида «Soliq» мобил иловасида қарийб 38 минг истеъмолчи харид чекларини рўйхатдан ўтказганини маълум қилди. Бу орқали ўзбекистонликлар 7 млрд 12 млн сўмдан кўпроқ кешбэкни қўлга киритган. Бундан ташқари, қўмита раҳбари харид чеки бермаётган табиркорлик субъектлари жаримага тортилишини эслатиб ўтди.
Долларнинг сўмга нисбатан расмий курси 15,00 сўмга пасайиб, 10 824,97 сўм этиб белгиланди. Шунингдек, евро ва рубль курслари ҳам пасайди.
«Малика» савдо мажмуаси — 125 млрд сўмга, Пойтахт бизнес маркази — 164 млрд сўмга, «Билдирсой оромгоҳи» канат йўли билан бирга — 107 млрд сўмга, қолаверса, «No'kis vinozavodi» АЖнинг 51% улуши — 17,5 млрд сўмга сотилди. Харидорларга белгиланган миқдорда инвестиция киритиш ҳамда дарахтларни кесишга жорий этилган мораторийга риоя қилиш талаби қўйилган.
Самарқандда «Бир миллион ўзбек дастурчилари» танловининг туман босқичи ғолиби, 8-синф ўқувчиси Сардор Сатторовга ишлатилган ноутбук берилгани ортидан Нуробод тумани ҳокимининг ўринбосарига ҳайфсан берилди.
Мажбурий ижро бюроси Андижон шаҳар бўлимининг икки нафар ходими фуқародан суд қарори ижросини таъминлаб бериш эвазига 4 минг доллар олган вақтида ушлангани айтилмоқда. Уларга нисбатан жиноят иши қўзғатилди.
Президент қарорига асосан UzAuto Motors ва UzAuto Motors Powetrain жамиятларининг 100 фоиз акцияси фонд биржасида сотувга чиқарилади. Шунингдек, яна 6 та акциядорлик жамиятидаги давлат улуши сотувга қўйилиши режалаштирилмоқда.
COVAX дастури доирасида Ўзбекистонга яна 310 050 доза Pfizer вакцинаси олиб келинди. Мазкур турдаги вакциналарнинг умумий миқдори 2,6 млн дозага етди.
Президент фармони билан 1 майдан туризм соҳасида ёш тадбиркорларнинг ташаббусларини қўллаб-қувватлаш мақсадида 50 млн сўм миқдорида, жами 10 млрд сўм грант ажратилади. Маблағлар Ўзбекистонга уч йил давомида камида 200 нафар хорижий туристлар учун тур ташкил қилиш шарти билан берилади. Молия вазирлиги эса 11 ой давомида Туризм ва спортни қўллаб-қувватлаш жамғармасига ҳар ой қўшимча 2,5 млрд сўмдан йўналтиради.
Кучли қор ва бўрон шароитида Тошкентдан учган Uzbekistan Airways авиакомпанияси самолёти Минск аэропортида учиш-қўниш йўлагидан чиқиб кетди. Дастлабки маълумотларга кўра, қурбонлар йўқ.
Ҳафтанинг илк уч кунида Ўзбекистон бўйлаб ёмғир ёғиши, чоршанба куни айрим ҳудудларда ёмғир қорга айланиши кутилмоқда. Пайшанба куни қуруқ об-ҳаво кузатилиши мумкин, бироқ, жума куни яна қор ёғади. Кечалари ҳаво ҳарорати -3 даража совуқ, кундузи эса +10 даражага илиқ бўлади.
Ўзбекистонда хизмат кўрсатган журналист ҳамда Журналистлар ижодий уюшмаси аъзоси Дилбар Маҳмудова 85 ёшида вафот этди. Унинг турмуш ўртоғи билан ҳаммуаллифликдаги бир қанча пьесалари Ўзбек Миллий академик драма театрида саҳналаштирилганди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг