Ўзбекистонга 310 минг дозадан кўпроқ Pfizer вакцинаси келтирилди
17 январь 2022, 15:58

Ўзбекистонга 310 минг дозадан кўпроқ Pfizer вакцинаси келтирилди

COVAX дастури доирасида Ўзбекистонга яна 310 050 доза Pfizer вакцинаси олиб келинди. Мазкур турдаги вакциналарнинг умумий миқдори 2,6 млн дозага етди.

Туризм соҳасида ёш тадбиркорларга 50 млн сўмдан грантлар ажратилади
17 январь 2022, 15:41

Туризм соҳасида ёш тадбиркорларга 50 млн сўмдан грантлар ажратилади

Президент фармони билан 1 майдан туризм соҳасида ёш тадбиркорларнинг ташаббусларини қўллаб-қувватлаш мақсадида 50 млн сўм миқдорида, жами 10 млрд сўм грант ажратилади. Маблағлар Ўзбекистонга уч йил давомида камида 200 нафар хорижий туристлар учун тур ташкил қилиш шарти билан берилади. Молия вазирлиги эса 11 ой давомида Туризм ва спортни қўллаб-қувватлаш жамғармасига ҳар ой қўшимча 2,5 млрд сўмдан йўналтиради.

Uzbekistan Airways самолёти Минск аэропортида учиш-қўниш йўлагидан чиқиб кетди
17 январь 2022, 15:04

Uzbekistan Airways самолёти Минск аэропортида учиш-қўниш йўлагидан чиқиб кетди

Кучли қор ва бўрон шароитида Тошкентдан учган Uzbekistan Airways авиакомпанияси самолёти Минск аэропортида учиш-қўниш йўлагидан чиқиб кетди. Дастлабки маълумотларга кўра, қурбонлар йўқ.

Ҳафта давомида ёмғир, айрим жойларда эса қор ёғиши кутилмоқда
17 январь 2022, 14:38

Ҳафта давомида ёмғир, айрим жойларда эса қор ёғиши кутилмоқда

Ҳафтанинг илк уч кунида Ўзбекистон бўйлаб ёмғир ёғиши, чоршанба куни айрим ҳудудларда ёмғир қорга айланиши кутилмоқда. Пайшанба куни қуруқ об-ҳаво кузатилиши мумкин, бироқ, жума куни яна қор ёғади. Кечалари ҳаво ҳарорати -3 даража совуқ, кундузи эса +10 даражага илиқ бўлади.

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган журналист Дилбар Маҳмудова вафот этди
17 январь 2022, 13:55

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган журналист Дилбар Маҳмудова вафот этди

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган журналист ҳамда Журналистлар ижодий уюшмаси аъзоси Дилбар Маҳмудова 85 ёшида вафот этди. Унинг турмуш ўртоғи билан ҳаммуаллифликдаги бир қанча пьесалари Ўзбек Миллий академик драма театрида саҳналаштирилганди.

Қашқадарёда 500 минг сўм пора олган шифокор 5 йилга қамалди
17 январь 2022, 13:49 1

Қашқадарёда 500 минг сўм пора олган шифокор 5 йилга қамалди

Касби тумани тиббиёт бирлашмаси бошлиғи ўринбосари фуқаронинг ўғлига ногиронлик нафақасини чиқариб беришни ваъда қилиб, бунинг эвазига 500 минг сўм пора олгани айтилмоқда. Китоб туман суди шифокорни айбли деб топиб, унга 5 йилга озодликдан маҳрум қилиш жазосини тайинлади.

Ўзбекистонга чартер рейсларни амалга оширувчиларга тўланадиган субсидия миқдори камайтирилди
17 январь 2022, 13:32

Ўзбекистонга чартер рейсларни амалга оширувчиларга тўланадиган субсидия миқдори камайтирилди

Президент фармони билан 2022 йилда бошқа мамлакатлардан чартер рейсларни ташкил этувчи туристик компаниялар ва авиаташувчиларга ҳар бир хорижий сайёҳ учун тўланадиган компенсация миқдори камайтирилди.

ХТВ Самарқандда IT-танлов ғолибига ишлатилган ноутбук берилган ҳолатни ўрганишни бошлади
17 январь 2022, 13:13

ХТВ Самарқандда IT-танлов ғолибига ишлатилган ноутбук берилган ҳолатни ўрганишни бошлади

Самарқандда 8-синф ўқувчиси «Бир миллион дастурчи» танловида биринчи ўринни олгани учун ишлатилган ноутбук берилганини маълум қилди. Ҳокимлик эса ўқувчи туман босқичида биринчи ўринни олгани учун телефон билан тақдирлаганини айтмоқда. ХТВ ишчи гуруҳи мазкур ҳолат бўйича ўрганиш олиб бормоқда.

Андижон вилоятига янги прокурор тайинланди
17 январь 2022, 12:24

Андижон вилоятига янги прокурор тайинланди

Бош прокурорнинг буйруғига асосан Наманган вилояти прокурорининг биринчи ўринбосари Сирожиддин Эшқувватов Андижон вилояти прокурори лавозимига тайинланди.

Жомий бозори яқинидаги омборхонада ёнғин содир бўлди
17 январь 2022, 12:16

Жомий бозори яқинидаги омборхонада ёнғин содир бўлди

Олмазор туманидаги Жомий бозори ҳудудидаги омборхонада ёнғин содир бўлди. 5 дақиқа ичида 6 та ёнғин-қутқарув экипажи воқеа жойига етиб бориб, 30 дақиқада оловни ўчирган. Ҳодиса оқибатида бинонинг 350 квадрат метр қисми зарарланган, жабрланган ва ҳалок бўлганлар йўқ.

Тошкентдаги ЙТҲда икки ўсмир ҳалок бўлди
17 январь 2022, 11:16

Тошкентдаги ЙТҲда икки ўсмир ҳалок бўлди

Тошкентнинг Яшнобод туманида ҳайдовчилик гувоҳномаси бўлмаган ўсмир (2005 й.т.) Spark машинасида тезликни ошириши туфайли бошқарувни йўқотиб, йўл четидаги темир панжарага урилган. Бунинг оқибатида эса автомобиль ҳайдовчиси ва йўловчиси воқеа жойида вафот этган.

Антирекорд янгиланди: 16 январь куни мингдан ортиқ кишида коронавирус аниқланди
17 январь 2022, 10:23

Антирекорд янгиланди: 16 январь куни мингдан ортиқ кишида коронавирус аниқланди

Якшанба куни Ўзбекистонда пандемия давридан бери илк маротаба 1037 кишида коронавирус аниқланди, шуни ярмидан кўпи Тошкент шаҳрига тўғри келмоқда. Қолаверса, беморларнинг яна 3 нафари вафот этди.

Андижондаги қимматбаҳо 12 туп дарахт ноқонуний кесилган — Экоқўмита
17 январь 2022, 10:02

Андижондаги қимматбаҳо 12 туп дарахт ноқонуний кесилган — Экоқўмита

Андижон шаҳар перинатал маркази ҳудудида қимматбаҳо дарахт навлари рўйхатига киритилган 12 туп Элдор қарағайлари ноқонуний равишда кесилган. Давлат экология қўмитаси бунинг натижасида ўсимлик дунёсига кўп миқдорда зарар етказилган деб баҳолаб, ҳужжатлар ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига тақдим этилишини маълум қилди.

СЭС Ўзбекистонга кирганлардан экспресс тест олинаётганини изоҳлади
16 январь 2022, 21:44 1

СЭС Ўзбекистонга кирганлардан экспресс тест олинаётганини изоҳлади

Ўзбекистонга кираётганлардан экспресс тест олиш тартиби жорий қилиниши навбатлар ва одамларнинг норозилигини юзага келтирди. Санитария-эпидемиологик осойишталик хизмати бир кун ичида мамлакатга ташриф буюрган 15 мингдан ортиқ кишининг 151 нафарида коронавирус аниқланганини маълум қилди.

16 январдан бошлаб кунига 10 минг қадам юрганларга 3 минг сўм бериш тўхтатилади
16 январь 2022, 14:17

16 январдан бошлаб кунига 10 минг қадам юрганларга 3 минг сўм бериш тўхтатилади

Эндиликда 1hls.uz платформаси фойдаланувчиларини рағбатлантириш учун ҳар ҳафта битта 100 млн сўм миқдорида пул мукофоти ва мингта велосипед ўйналади. Янги рағбатлантириш тизими ишга тушгани муносабати билан 2022 йил 16 январдан бошлаб кунига 10 минг қадам юрганларга 3 минг сўм бериш тўхтатилади.

Андижон вилояти перинатал марказида 12 туп дарахт кесиб ташланди
16 январь 2022, 12:47 1

Андижон вилояти перинатал марказида 12 туп дарахт кесиб ташланди

Андижон шаҳар Ободонлаштириш бошқармаси томонидан вилоят перинатал маркази ҳудудидаги 12 туп дарахт кесилди. Дарахтларнинг кесилиши Экология қўмитаси билан келишилмаган. Вилоят ҳокими Шуҳрат Абдураҳмонов дарахтларни кесишга буйруқ берганини ҳокимлик матбуот хизмати рад этди.

Шанба куни 900 дан ортиқ кишида коронавирусга чалиниш ҳолатлари кузатилди
16 январь 2022, 11:57

Шанба куни 900 дан ортиқ кишида коронавирусга чалиниш ҳолатлари кузатилди

15 январь куни Ўзбекистонда 912 кишида коронавирус аниқланди. Касалланиш ҳолатларининг ярми Тошкент шаҳрида (456 та) қайд этилди.

Шавкат Мирзиёев меҳнат таътилидан Қозоғистондаги воқеалар сабаб 2 кунда қайтган
15 январь 2022, 21:51

Шавкат Мирзиёев меҳнат таътилидан Қозоғистондаги воқеалар сабаб 2 кунда қайтган

Ўзбекистон президенти 5 январь куни қисқа муддатли меҳнат таътилига чиқиб, 7 январь куни одатдаги тартибда ишлашга киришган эди. Давлат раҳбарининг матбуот котиби Шерзод Асадов айнан Қозоғистондаги тартибсизликлар туфайли Шавкат Мирзиёев меҳнат таътилидан 2 кунда қайтгани маълум қилди.

Умра сафарига илк рейс 22 январь куни амалга оширилади
15 январь 2022, 20:53

Умра сафарига илк рейс 22 январь куни амалга оширилади

Ўзбекистон мусулмонлари идораси жорий умра мавсумида илк рейслар 22, 25 ва 28 январь кунлари амалга оширилишини маълум қилди. Сафарга 2020 йилнинг февралигача рўйхатдан ўтганлар боради. Зиёратчилар Astra-Zeneca, Moderna, Pfizer ёки Jonson&Jonson вакциналари билан тўлиқ эмланган бўлиши лозим. Спутник V ва ўзбек-хитой вакциналарини олганлар эса талаб қилинган вакциналардан бирининг илк дозасини олиши етарли бўлади.

Ўзбекистон армияси: рақамлар ва фактлар
15 январь 2022, 20:21

Ўзбекистон армияси: рақамлар ва фактлар

Global Firepower Index рейтингида Ўзбекистон Қуролли Кучлари Марказий Осиёда биринчи, МДҲ давлатлари орасида тўртинчи ва дунёнинг 140 мамлакати орасида 54 ўринни эгаллаган. Мамлакат ҳарбий қудратининг таҳлили.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг