Москва суди ФБК ва Навалнийнинг штабини экстремистик деб топди
10 июнь 2021, 11:39

Москва суди ФБК ва Навалнийнинг штабини экстремистик деб топди

Москва шаҳар суди Коррупцияга қарши кураш фонди, Фуқароларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамғармаси ва Россия муҳолифатчиси Алексей Навалнийнинг ҳудудий штабини экстремистик ташкилотлар деб тан олди.

АҚШ 100 та давлатга Pfizer вакцинасининг 500 млн дозасини юборишни режалаштирмоқда
10 июнь 2021, 11:07

АҚШ 100 та давлатга Pfizer вакцинасининг 500 млн дозасини юборишни режалаштирмоқда

АҚШ йил охиригача Pfizer вакцинасининг 200 млн доза, кейинги йилнинг июнь ойигача эса яна 300 млн дозасини сотиб олиб турли мамлакатларга тақсимлаб тарқатишни режалаштирмоқда.

Кеча Ўзбекистонда 240 нафардан ортиқ кишида коронавирус касаллиги аниқланиб, 1 нафар бемор вафот этди
10 июнь 2021, 10:56

Кеча Ўзбекистонда 240 нафардан ортиқ кишида коронавирус касаллиги аниқланиб, 1 нафар бемор вафот этди

Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 102 минг 605 нафарни ташкил қилмоқда. Шунингдек, сўнгги кун ичида 191 нафар бемор касалликдан соғайиб, Ўзбекистонда соғайиш кўрсаткичи 96 фоизни ташкил этмоқда.

24 та туман ва шаҳар қурилиш материаллари ишлаб чиқаришга ихтисослаштирилади
10 июнь 2021, 10:42

24 та туман ва шаҳар қурилиш материаллари ишлаб чиқаришга ихтисослаштирилади

Президент фармонига мувофиқ, 24 та туман ва шаҳар қурилиш материаллари ишлаб чиқаришга ихтисослаштирилади. Уларга банк кредитлари бўйича имтиёзлар ҳамда бир қатор компенсациялар тақдим этилади. Қурилиш материаллари саноатидаги лойиҳаларни молиялаштиришга Тикланиш ва тараққиёт жамғармасидан 200 млн доллар жалб этилади.

Ўзбекистонга «Спутник V» вакцинасининг 70 минг дозалик 2-компоненти олиб келинди
10 июнь 2021, 10:42

Ўзбекистонга «Спутник V» вакцинасининг 70 минг дозалик 2-компоненти олиб келинди

Ўзбекистонга Россиядан «Спутник V» вакцинасининг навбатдаги 70 минг дозалик 2-компоненти олиб келинди. 1 июнь куни «Спутник V» вакцинасининг 70 минг дозалик 1-компоненти келтирилган эди.

Қорақалпоғистонда сув қувурини қазиш пайтида 4 кишини тупроқ босиб қолди. 3 нафари вафот этди
10 июнь 2021, 10:19

Қорақалпоғистонда сув қувурини қазиш пайтида 4 кишини тупроқ босиб қолди. 3 нафари вафот этди

Қорақалпоғистоннинг Қўнғирот туманидаги чўл қумлик ҳудудида сув қувурини қазиган 4 кишини тупроқ босиб қолди. Улардан 3 нафари вафот этди.

Шавкат Мирзиёев Тожикистонга жўнаб кетди
10 июнь 2021, 09:53

Шавкат Мирзиёев Тожикистонга жўнаб кетди

Президент Шавкат Мирзиёев расмий ташриф билан Тожикистонга йўл олди. Ташриф чоғида икки томонлама ҳамкорликнинг деярли барча соҳаларини қамраб оладиган 30 дан зиёд ҳужжат қабул қилиниши кўзда тутилган.

Жаҳон янгиликлари дайжести
9 июнь 2021, 21:18

Жаҳон янгиликлари дайжести

Пашиняннинг ўз ўғлини Озарбайжондаги арман асирларига айирбошлашни таклиф қилгани, Сурия ТИВнинг Голан тепаликлари республика таркибида қолишини таъкидлагани, Johnson & Johnson вакцинасининг миллионлаб дозаси яроқсиз ҳолга келгани ва бошқа янгиликлар — «Газета.uz»нинг жаҳон янгиликлари дайжестида.

Сурхондарё ҳокимлиги иккита Skoda Kodiaq хариди юзасидан изоҳ берди
9 июнь 2021, 20:37

Сурхондарё ҳокимлиги иккита Skoda Kodiaq хариди юзасидан изоҳ берди

Сурхондарё вилояти ҳокимлиги иккита Skoda Kodiaq Ambition автомобилини 347 млн сўмдан харид қилди. Улар вилоят ҳокимининг янги ўринбосари ва маслаҳатчисига хизмат автомобили сифатида, қонунчилик талаблари асосида сотиб олинган, деб тушунтириш берди вилоят маъмурияти.

9 июнь куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим хабарлар дайжести
9 июнь 2021, 20:30

9 июнь куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим хабарлар дайжести

Реклама баннерларининг бузилиши билан боғлиқ ҳолатлар, Миллий боғда қурилиши режалаштирилаётган кутубхона, Aдлия вазири иштирокидаги брифинг, Муборак ҳокимининг ишдан олиниши, Тошкентдаги каналларда икки киши чўкиб кетиши — «Газета.uz»нинг 9 июндаги энг муҳим хабарлари дайжестида.

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган журналист Сафар Остонов вафот этди
9 июнь 2021, 20:05

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган журналист Сафар Остонов вафот этди

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, «Ўзбекистон овози» ва «Голос Узбекистана» газеталари бош муҳаррири, таниқли журналист Остонов Сафар оламдан ўтди.

Ҳар хил ўйин бўлиб кетмаслиги учун ер бўйича фармон жамоатчилик муҳокамасига қўйилмади — адлия вазири
9 июнь 2021, 18:41 1

Ҳар хил ўйин бўлиб кетмаслиги учун ер бўйича фармон жамоатчилик муҳокамасига қўйилмади — адлия вазири

Адлия вазири Русланбек Давлетов ер муносабатларини тартибга солишга оид президент фармони нима сабабдан жамоатчилик муҳокамасига қўйилмаганини изоҳлади. «Ҳар хил ўйин бўлиб кетмаслиги, бутун давлат миқёсида ерлар талон-торож қилинмаслиги учун мана шунақа ёндошув қилинди», — деди у. Вазирнинг сўзларига кўра, энди ҳокимлар ер ажратиш бўйича қарор қабул қила олмайди. Фақат вилоят ҳокимларида қишлоқ хўжалиги ерларини ажратишга оид ваколат қолган.

Ўзбекистон ва Қатар ўзаро авиақатновларни йўлга қўйиш бўйича келишувга эришди
9 июнь 2021, 17:44

Ўзбекистон ва Қатар ўзаро авиақатновларни йўлга қўйиш бўйича келишувга эришди

Ўзбекистон ва Қатар «Доҳа-Тошкент-Доҳа» йўналишида тўғридан-тўғри авиа қатновларни йўлга қўйишни назарда тутувчи битимни имзолади.

Тошкентда ФВВ ходими фуқароларни қутқариш вақтида ҳалок бўлди
9 июнь 2021, 17:38 3

Тошкентда ФВВ ходими фуқароларни қутқариш вақтида ҳалок бўлди

Тошкент шаҳридаги Бўрижар каналида икки нафар фуқарони қутқариш вақтида Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ходими ҳалок бўлди.

Москвага яна иккита мунтазам рейслар йўлга қўйилади
9 июнь 2021, 17:00

Москвага яна иккита мунтазам рейслар йўлга қўйилади

10 июндан бошлаб сешанба ва пайшанба кунлари Тошкентдан Москвага яна иккита мунтазам рейслар йўлга қўйилади. Қўшимча рейслар сешанба куни Uzbekistan Airways томонидан ва пайшанба куни «Аэрофлот» томонидан амалга оширилади.

Тошкентда ташқи реклама объектларига мораторий бекор қилинди
9 июнь 2021, 16:56

Тошкентда ташқи реклама объектларига мораторий бекор қилинди

Халқ депутатлари Тошкент шаҳар кенгаши 31 декабргача эълон қилинган ташқи реклама объектларини жойлаштириш, ўрнатиш, ўзгартириш ва паспортларининг берилишига мораторийни бекор қилди. Кенгаш 4 июнда аввалги қарорига ўзгартиришлар киритган, аммо бу ҳақда ҳали эълон қилинмаган.

3−7 июнь кунлари Тошкентда уч асрнинг максимал ҳаво ҳароратлари рекорди янгиланди
9 июнь 2021, 16:38

3−7 июнь кунлари Тошкентда уч асрнинг максимал ҳаво ҳароратлари рекорди янгиланди

Июнь ойи бошида Тошкент шаҳрида кузатилган максимал ҳаво ҳарорати деярли ўтган аср бошлари ва XIX аср охирларида ушбу кунларда қайд этилган максимумларни янгилади.

Долларнинг расмий курси яна кўтарилди
9 июнь 2021, 16:14

Долларнинг расмий курси яна кўтарилди

Долларнинг расмий курси 16 сўмга кўтарилди ва жами 10 571 сўм этиб белгиланди. Шунингдек, евро ва рубль курслари ҳам бироз кўтарилди.

Нукусдаги ғишт заводида ишлайдиган маҳбусларга 3 ойдан бери ойлик берилмагани аниқланди
9 июнь 2021, 16:01

Нукусдаги ғишт заводида ишлайдиган маҳбусларга 3 ойдан бери ойлик берилмагани аниқланди

Қорақалпоғистоннинг Нукус туманидаги ғишт заводларидан бирида меҳнат қилаётган маҳбусларга март-май ойлари учун иш ҳақлари тўлаб берилмагани аниқланди. Инсон ҳуқуқлари бўйича вакил (омбудсман) аралашуви билан маҳкумларнинг ойлик маошлари тўлаб берилишига эришилди.

QS World University Rankings — энг яхши университетлар рейтинги эълон қилинди
9 июнь 2021, 15:51

QS World University Rankings — энг яхши университетлар рейтинги эълон қилинди

Quacquarelli Symonds томонидан эълон қилинган World University Rankings 2022 рейтингида Массачусетс технология институти биринчи ўринни эгаллади. Шунингдек, кучли учликни Оксфорд ва Стэнфорд университетлари тўлдириб туришибди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг