Россиянинг яна саккизта олий ўқув юрти Ўзбекистонда ўз филиалларини очиш ниятида, улардан учтаси яқин кунларда ўзбекистонлик талабаларни қабул қилишга ҳозирлик кўрмоқда. Бу ҳақда иккинчи Россия-Ўзбекистон таълим форумида муҳокама қилинди.
Чоршанба куни эрта тонгда пойтахтда ифлос қор ёғди. Ўзгидромет бунга 4 ноябрда Қозоғистон жанубида ва 16 ноябрда Бухоро вилоятида кузатилган қум бўронлари сабаб бўлганини маълум қилди. Шунингдек, бу инсон саломатлигига зиён етказмаслиги айтилмоқда.
Бухоро вилоятининг Когон шаҳридаги сув қувури ётқизилиш вақтида тупроқ ўпирилишидан 2 киши ҳалок бўлган эди. Ҳолат юзасидан меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаларини бузиш одам ўлишига сабаб бўлса моддаси билан жиноят иши қўзғатилди.
Адлия вазири Русланбек Давлетов республикадаги барча маҳаллада ҳоким ёрдамчиси лавозимига молия-иқтисодиёт сектори ходимлари мажбуран ўтказилаётганига изоҳ берар экан, «бу ноқонуний», дея таъкидлади. «Ҳеч кимни мажбур қилишга ҳаққи йўқ… Тазйиқлар бўладиган бўлса мурожаат қилиши мумкин», — деди у. Вазир шунингдек, касбни эркин танлаш конституциявий ҳуқуқ эканлигини эслатиб ўтди.
Абдуғаффор Қирғизбоев Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети ректори этиб тайинланди. Университетнинг собиқ ректори Алишер Умаров лавозимидан озод этилди.
Президент фармони билан 2018 йилдан бери халқ таълими вазири сифатида ишлаб келаётган Шерзод Шерматов АКТ вазири лавозимига тайинланди. Унинг ўрнига эса 2017 йилдан бери Ўзбекистоннинг Хитойдаги элчиси лавозимида фаолият юритган Бахтиёр Саидов вазир бўлди.
Эндиликда нафақат жисмоний шахслар, балки юридик шахслар ҳам автомобилларни қисқа муддатга ижарага олишлари мумкин. Ижарага берилган транспорт томонидан бузилган йўл ҳаракати қоидаларини эса онлайн текшириш имконияти яратилди.
Инамжон Ибрагимов Миллий гвардия қўмондонининг жамоат хавфсизлигини таъминлаш бўйича биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди.
Тошкент шаҳрининг Лабзак мавзесида дарахт йўл қисмига қулаб, Matiz автомашинасининг олд қисмига шикаст етказди. Жабрланганлар йўқ.
Бухоро вилояти Когон шаҳрида сув қувурини ётқизиш ишлари вақтида тупроқ ўпирилиши содир бўлди, икки ишчи ҳаётдан кўз юмди.
Арманистоннинг Озарбайжон билан чегарада 12 аскарни асирга олингани, АҚШ президенти Жо Байден ХХР раиси Си Цзиньпинга Хитойга қарши блок яратмасликка ваъда бергани, ўзбек миллатига мансуб россиялик ММА жангчисининг АҚШда шифокорни ўлдириб қўйгани ва бошқа янгиликлар — «Газета.uz»нинг жаҳон янгиликлари дайжестида.
2022 йилдан бошлаб «Ўзбекнефтгаз» АИ-80 бензинини ишлаб чиқаришни босқичма-босқич тўхтатишни режалаштирмоқда. Биринчи марта бундай режалар 2020 йилнинг июнь ойида эълон қилинган эди.
Ўзбекистон Миллий атласи яратилиши, янги қабул қилинган президент қарорлари, тўққиз ой ичида ишсизлик даражаси 9,4 фоизгача тушиши — «Газета.uz»нинг 16 ноябрдаги энг муҳим хабарлари дайжестида.
Наманган шаҳар ИИБ раҳбарияти устидан шикоят қилиб, ички ишлар вазирига видеомурожаат йўллаган собиқ профилактика инспектори бошқалар номида катта миқдорда кредит олиб, ўз эҳтиёжлари учун ишлатиб юборганликда айбланмоқда. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, гумонланувчи қўлга олинди.
Монополияга қарши курашиш қўмитаси раҳбари ўринбосари Фарруҳ Қорабоев Ўзбекистонда бензин нархининг ошиши сабабларини санаб ўтди ва нархларни барқарорлаштириш бўйича қандай чоралар кўрилаётганини маълум қилди. Жумладан, бензин импорти географиясини кенгайтириш, Аи-80 бензинини кунига 3 минг тоннадан кам бўлмаган ҳажмда етказиб беришни таъминлаш чоралари кўрилмоқда.
Долларнинг сўмга нисбатан расмий курси 19,56 сўмга кўтарилиб, 10 740,80 сўм этиб белгиланди. Шунингдек, евро ва рубль курслари эса пасайди.
Тошкент метрополитени ва Россиянинг «Трансмашхолдинг» компанияси ўртасида пойтахт метрополитенини ривожлантириш бўйича меморандум имзоланди. Хусусан, холдинг ер усти йўловчи транспорти ва метрополитен тармоқларини интеграция қилиш, метрополитенда савдо тизимини йўлга қўйиш, метрополитен инфратузилмаси ва ҳаракат таркибини янгилашга ёрдам беради.
Наманган вилоятида содир бўлган учта ЙТҲ оқибатида 2 нафар ҳайдовчи ва 1 нафар велосипедчи вафот этди. Яна 4 киши шифохонага ётқизилди. Барча ҳолатлар юзасидан жиноят иши қўзғатилди.
2022 йил учун давлат бюджети лойиҳасига кўра, Ўзбекистонда ЯИМ 2022 йилда 6 фоизга ўсиши ва қарийб 840 трлн сўмни (МБнинг 16 ноябрдаги курси бўйича 78,2 млрд доллар), 2023 йилда 972 трлн сўмдан ортиқ ($90,5 млрд) бўлиши ва 2024 йилда эса 1 триллиард сўмдан (қарийб $105 млрд) ошиши мўлжал қилинмоқда.
Шавкат Мирзиёев навбатдаги очиқ мулоқотни тиббиёт соҳаси вакиллари, жумладан, олимлар, шифокорлар, фармацевтлар, ҳамширалар ва тизим ходимлари билан ўтказади. Шундан келиб чиқиб, ССВ аҳоли ва тиббиёт ходимларининг таклиф, муаммо ва камчиликларини ўрганиш мақсадида махсус «Call-марказ»ни ишга туширди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг