Президент Шавкат Мирзиёев 2022 йилдан 40 ёшдан ошган барча фуқаролар йилига камида бир марта манзилли скринингдан ўтказилишини маълум қилди. Юрак-қон томир касалликлар аниқланган аҳолининг ягона электрон реестри юритилади. Туманлардаги ҳар бир маҳаллада «гипертония саломатлик мактаблари»ни ташкил этилади.
1 — 7 ноябрь кунлари онлайн аукцион орқали жами 9,4 млрд сўмлик 3663 та авторақам сотилди. Шунингдек, биржа савдолари орқали жами 1 трлн 442,3 млрд сўмлик товар ресурслари сотилган.
Долларнинг сўмга нисбатан расмий курси 12,91 сўмга пасайиб, 10 680,09 сўм этиб белгиланди. Евро ва рубль курслари эса кўтарилди.
Польшалик журналист Агнешка Пикулицканинг унга Ўзбекистонга кириш тақиқланганини, шу сабабли у 7 ноябрдан бери «Қозоғистон билан чегарада қолиб кетган»нини маълум қилди. У бу қарорини журналистик фаолияти билан боғламоқда. «Ўзгаришлар бўлиши мумкин деган умидда Ўзбекистонга келганимга уч йилдан ошди. Ҳозирги ҳукумат даврида ҳеч қандай тизимли ўзгаришлар бўлмайди, деган ишонч билан кетяпман», — деб ёзди журналист.
Аҳмад Дониш, Себзор ва Нурафшон кўчалари кесишмаси қайтадан ташкил этилди. Чорраҳадан фақат тўғрига ҳаракатланишга устувор аҳамият сифатида қаралган, ўнгга бурилиш қўшимча йўл, чапга бурилишлар эса айланма йўл ва ортга қайрилиш йўналишлари орқали амалга оширилади. Ҳокимият қўлланмани эълон қилди.
Президент қарори билан Молия вазирлиги томонидан «Соғлом турмуш тарзи» платформаси орқали амалга ошириладиган тўловларни 2022 йил учун давлат бюджети параметрларида назарда тутилади. Шунингдек, 1hls.uz иловасида ҳақиқатда пиёда юрганлигини аниқловчи механизм жорий этилади.
Олмалиқ шаҳар мудофаа ишлари бўлими бошлиғи дейилаётган шахс аёл кишига қўл кўтаргани айтилмоқда. Ҳолат юзасидан суриштирув ишларини бошлаган.
2024 йилги Париж Олимпиадаси ва Паралимпия ўйинларига тайёргарлик кўриш бўйича мақсадли кўрсаткичларда ўзбекистонлик спортчилар учун 26 спорт тури бўйича 103 та лицензия олиш кўзда тутилган. Ушбу ўйинларда биринчи марта эркаклар ва аёллар ўртасида тенг миқдордаги лицензиялар тақсимланади. МОҚга Олимпиадада иштирок этиш учун ариза топширадиган спортчи аёллар сонини кўпайтириш топширилди.
Президент Шавкат Мирзиёев Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик кенгаши саммитида иштирок этиш учун 11−12 ноябрь кунлари Туркияга ташриф буюради.
Касаба уюшмалари томонидан йил бошидан бери 14 мингга яқин ходимнинг меҳнат ҳуқуқлари тикланиб, улар фойдасига 13,6 млрд сўмдан ортиқ маблағ ундириб берилди. Жамоа шартномасини бажариш учун республика бўйича ўртача бир ходимга йил давомида сарфланган маблағ миқдори 1,5 млн сўмдан 5 млн 62 минг сўмгача ошди.
Бухоро вилоятида электромобилларни ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш режалаштирилмоқда. Лойиҳа Кореянинг Songuo Mobility Innovation компанияси билан ҳамкорликда амалга оширилади. Лойиҳа қиймати 1 млрд 210 млн долларга тенг.
Шавкат Мирзиёев инаугурация маросимидаги нутқида Ўзбекистон иқтисодиётининг ривожланиши ва барча соҳаларда Германия тажрибасидан фойдаланиш бўйича режалар ҳақида гапирди. «Нима учун мен Карл Марксни кўп ўрганаман?.. Қандай инқирозларга дуч келишидан қатъи назар, таълим бор, билим бор, илм бор. Илм натижасида, мана, Германиянинг иқтисодиёти инқирозда қанчалар тик турибди», — дея таъкидлади президент.
Самарқанд вилояти Нарпай туманида бир оиланинг 4 нафар аъзоси ис газидан ҳалок бўлди. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилди.
«Ўзавиация» агентлиги Россиянинг iFly Airlines авиакомпаниясининг Ўзбекистонга парвозларига вақтинчалик тақиқ қўйди. Аввалроқ компания агентликдан тегишли рухсатнома олмасдан туриб авиачипталарни сотган.
Фарҳод Деҳқонов Тошкент шаҳар, Баҳромжон Жуманов Фарғона вилояти экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси раҳбари этиб тайинланди.
Йил бошидан буён Ўзбекистонда 4,5 трлн сўмлик (420 млн доллардан ортиқ) 619 та давлат активлари сотилди. 2022 йилда 32 та йирик объектни давлат улуши билан сотиш, «Ўзсаноатқурилишбанк»ни хусусийлаштириш режалаштирилмоқда.
Президент Шавкат Мирзиёев Қозоғистон раҳбари Қасим-Жомарт Тоқаевга Қарағанда вилоятидаги конда юз берган портлаш оқибатида олти киши ҳалок бўлгани муносабати билан ҳамдардлик билдирди.
Навоий вилояти ҳокими лавозимидан озод қилиниши ва янги ҳоким тайинланиши, янги чиқарилган қарор ва фармонлар, президент раислигида ўтказилган йиғилишлар — «Газета.uz»нинг 8 ноябрдаги энг муҳим хабарлари дайжестида.
Шавкат Мирзиёев раислигида ўтказилган йиғилишда Айдар-Арнасой ҳудудида экотуризмни ривожлантириш учун, аввало, сув ҳажми барқарорлигини таъминлаш, биохилма-хилликни асраш кераклиги таъкидланди. Кўллар атрофида қўшимча сайёҳлик зоналари ва дам олиш масканлари барпо этиш, балиқ овлаш ҳажмини 4 минг тоннадан 20 минг тоннага етказиш ва қирғоқлар бўйидаги 800 гектар ерда дарахт ва буталар экиш топширилди.
Навоий вилоятидаги ЙТҲда ҳалок бўлган 3 нафар банк ходими «юқори турувчи раҳбарлар берган топшириқларни бажариш учун дам олиш куни ишга жалб қилингани» айтилмоқда. Меҳнат вазирлиги ҳолатни ўрганишни бошлади.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг