Исроилдаги Лаг ба-Омер диний байрами пайтида юзага келган тиқилинч натижасида 44 киши ҳалок бўлди ва 100 дан ортиқ киши жароҳат олди. Бош вазир Бенямин Нетаняху воқеани «даҳшатли фалокат» деб атади.
Дунё бўйича коронавирус билан касалланганлар сони 150 млн 133 мингдан ошди, шулардан ҳозиргача 87,2 млн инсон COVID-19 дан тузалган, вафот этганлар сони эса 3 млн 162 мингдан кўпроқни ташқил қилмоқда.
29 апрель куни Ўзбекистонда коронавирус билан касалланганлар сони 400 нафардан ошди. Кун давомида 2 та ўлим ҳолати қайд этилди. Айни вақтда COVID билан касалланган деярли 3100 нафар киши шифохоналарда даволанмоқда. Эмлаш тезлиги янада оширилди.
Қирғизистоннинг Боткен вилоятида юзага келган отишма бутунлай тўхтатилди. Икки мамлакат ташқи ишлар вазирлари ўт очишни тўхтатиш ва ҳарбий кучларни аввалги жойлаштирилган жойларига олиб чиқиш тўғрисида келишиб олдилар. Ҳозирда Лайлак туманида отишмалар кузатилаётгани айтилмоқда. Тўқнашувлар оқибатида Қирғизистонда 13 киши, Тожикистонда 10 киши вафот этди.
Ўзбекистон фуқароларига крипто-биржаларда крипто-активлар ва токенлар билан крипто-биржа савдоларининг барча турларини миллий ва чет эл валютасида амалга оширишга рухсат берилиши мумкин.
«Пахтакор» жамоаси ОЧЛ гуруҳ босқичидаги 6-тур учрашувини «Эйр Форс» клубига қарши ўтказди. Мазкур баҳсда 1:0 ҳисоби қайд этилди ва унда Ўзбекистон жамоасининг қўли баланд келди. Бугун Олмалиқнинг АГМК жамоаси Тожикистоннинг «Истиқлол» клубига қарши майдонга тушади.
Тўлқин Атамуродов Навоий вилояти ҳокимининг иқтисодиёт ва тадбиркорлик масалалари бўйича биринчи ўринбосари бўлди. Бундан ташқари, вилоят ҳокимининг туризм, спорт, маданият, маданий мерос ва оммавий коммуникациялар масалалари бўйича ўринбосари вазифасига Саъдулла Мирзаев тайинланди.
Самарқандда Қозоғистон бош консулхонаси очилди. Самарқанд, Бухоро, Жиззах, Сурхондарё, Қашқадарё вилоятлари ҳамда Қорақалпоғистон унинг консуллик округлари сифатида белгиланди.
Қурилиш вазирлиги «Шаҳидлар хотираси» ёдгорлик мажмуаси реконструкцияси лойиҳасини тақдим этди. У ерда велойўлак, амфитеатр, кафе, дўконлар, музейнинг маъмурий биноси ва бошқа объектлар барпо этилади, велосипедлар ижараси йўлга қўйилади.
Ўзбекистон президенти пайшанба куни Ашхободда Туркманистон президентининг отаси — Маликгули Бердимуҳамедов хотирасига бағишлаб ўтказилган ифторликда иштирок этди. У апрель ойи ўрталарида вафот этган эди.
Сенат қўмитаси китоб савдоси билан шуғулланувчиларга ҚҚС бўйича табақалаштирилган ставкаларни қўллаш, шунингдек, соҳага манзилли субсидиялар ажратиш таклифини билдирди. Қўмита раисининг сўзларига кўра, ноширлар ва босмахоналар учун солиқ имтиёзларининг бекор қилиниши ва ҚҚСнинг қўлланиши аксарият тадбиркорларни контрафакт маҳсулотлар ишлаб чиқаришга ундайди.
Тошкент метрополитени «Миллий боғ» ва «Новза» бекатлари оралиғида поезд тўхтаб қолишига машинистнинг рельсларни қувватловчи ускунадан учқун чиқаётганини кўриб, ҳаракатни фавқулодда тўхтатгани сабаб бўлганини маълум қилди.
Ашхободда Ўзбекистон ва Туркманистон президентлари учрашди. Учрашувда Халқаро транспорт ва транзит йўлагини яратиш тўғрисидаги Ашхобод битимини бундан буён ҳам биргаликда илгари суриш таъкидланди.
Буюк Британия бош вазирига қарши тергов бошлангани, АҚШда ижтимоий секторни қўллаб-қувватлаш учуш 1,8 трлн долларлик дастурнинг қабул қилингани, Aрманистонда турк товарларини сотишга қўйилган тақиқнинг узайтирилиши ва бошқа янгиликлар — «Газета.uz»нинг жаҳон янгиликлари дайжестида.
Ҳукумат «Ўзбектелеком» нинг халқаро пакетларни алмаштириш марказининг имкониятларини кенгайтириш бўйича лойиҳа параметрларини маъқуллади. Халқаро интернет каналининг қуввати секундига 1800 Гбитга етказилади. Лойиҳа қиймати деярли 26 млн долларни ташкил этади.
Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги қирғиз-тожик чегарасидаги тўқнашувларни дарҳол тўхтатишга ва вазиятни барқарорлаштириш учун қўшма чоралар кўришга чақирди. «Ўзбекистон тез орада келишувга эришиш учун ҳар томонлама ёрдам беришга тайёр», — дейилади ТИВ баёнотида. Айни дамда, отишма оқибатида Тожикистоннинг яна 5 нафар, Қирғизистоннинг ҳам 5 фуқароси жароҳатланган, бир нафари вафот этди.
Депутат Дониёр Ғаниев Қаршида баландлиги 62,5 метрга тенг 1,35 млрд сўмлик байроқ ўрнатилишига муносабат билдириб, 2 йил аввал Фарғонадаги шунга ўхшаш ҳолатни ёдга олди. Ўшанда Фарғонада ўрнатилиши керак бўлган байроқнинг сарф-ҳаражатлари 1 млрд сўм атрофида бўлиши айтилган. «Нархини эшитиб, ҳоким ҳайдаворганди», — деди у.
Андижон вилоятида қулоғида «наушник» билан кетаётган йигитни поезд босиб кетди. Оқибатда йигит вафот этган.
Долларнинг расмий курси 6 сўмга арзонлади ва жами 10 509 сўм этиб белгиланди. Евро ва рубль курслари эса кўтарилди.
Давлат божхона қўмитасининг Тошкент вилояти бўйича бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаб келган Отабек Чориев инвестициялар ва ташқи савдо вазирининг ўринбосари лавозимига тайинланди.
Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг