Чирчиқда ўзбек тилини тарғиб қилувчи варақалар пайдо бўлди
5 октябр 2021, 10:54

Чирчиқда ўзбек тилини тарғиб қилувчи варақалар пайдо бўлди

Чирчиқ маъмурияти жамоат жойларида ўзбек ва рус тилларида тез-тез ишлатиладиган сўзлар акс этган варақалар жойлаштириб, ўзбек тилидаги сўзлардан фойдаланишга чақирди. Ҳокимият хабарига кўра, Ўзбек тили куни арафасида ўтказилаётган «челленж»дан мақсад — ўзлашма сўзлар ўрнига ўзбек тилидаги сўзларни ишлатишни тарғиб қилишдан иборат.

Кеча 14 июндан буён кунлик коронавирус ҳолатларининг энг паст кўрсаткичи қайд этилди
5 октябр 2021, 10:50 1

Кеча 14 июндан буён кунлик коронавирус ҳолатларининг энг паст кўрсаткичи қайд этилди

Кеча кун давомида Ўзбекистонда 304 кишида коронавирус инфекция қайд этилди. Бу 14 июндан бери энг паст кўрсаткич бўлиб, бир кун олдин қайд этилган касалланиш ҳолатларидан 198 тага кам. Шунингдек, душанба куни 12 кишида пневмония қайд этилди. Бу ССВ пневмония ҳолатлари бўйича маълумот беришни бошлаган 5 июлдан бери энг паст кўрсаткич.

Болаларни қўллаб-қувватлаш жамоат фонди ташкил этилади
5 октябр 2021, 10:05 3

Болаларни қўллаб-қувватлаш жамоат фонди ташкил этилади

Парламент ва Вазирлар Маҳкамасининг муассислигида Болаларни қўллаб-қувватлаш жамоат фонди ташкил этилмоқда. Унинг асосий мақсадларига эҳтиёжманд оилаларнинг фарзандларини, чин етимларни, оғир касалликка чалинган ва ногиронлиги бўлган болаларни даволаш, уларнинг таълим олишини, уй-жой билан таъминланишини ҳамда касб эгаллашларини қўллаб-қувватлаш киради.

Экспортёрларга ташиш харажатларининг 50 фоизгача қисми қоплаб берилади
5 октябр 2021, 09:45

Экспортёрларга ташиш харажатларининг 50 фоизгача қисми қоплаб берилади

Ҳукумат қарорига мувофиқ, маҳсулотларини Ўзбекистон билан чегарадош бўлмаган давлатларга экспорт қилувчиларга ташиш ҳаражатларининг 50 фоизгача қисми тўлаб берилади. Ариза ва тегишли ҳужжатлар Экспортни рағбатлантириш агентлигига тақдим этилади. Компенсация тақдим этиш шартлари ва уни рад этиш тартиби ҳам белгилаб берилди.

4 октябрь куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим хабарлар дайжести
4 октябр 2021, 21:33

4 октябрь куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим хабарлар дайжести

Янги эълон қилинган қарор ва фармонлар, Туркманистон президентининг Ўзбекистонга ташрифи, Сирдарёда туман ҳокими 860 дан ортиқ дарахтни кесишга рухсат бериши — «Газета.uz»нинг 4 октябрдаги энг муҳим хабарлари дайжестида.

Жаҳон янгиликлари дайжести
4 октябр 2021, 20:44

Жаҳон янгиликлари дайжести

Жанубий Калифорнияда катта миқдордаги нефтнинг океанга тўкилгани, Финляндия президентининг бир кун давомида 16 ёшли қиз билан биргаликда ишлаши, Эрон ва Уммонга келган тўфон оқибатида 9 кишининг ҳалок бўлгани ва бошқа янгиликлар — «Газета.uz»нинг жаҳон янгиликлари дайжестида.

Сирдарёда туман ҳокими 860 дан ортиқ дарахтни кесишга рухсат берди
4 октябр 2021, 20:01

Сирдарёда туман ҳокими 860 дан ортиқ дарахтни кесишга рухсат берди

Сирдарё вилоятининг Боёвут тумани ҳокими Дилфуза Ўролова бир куннинг ўзида (4 октябрь) 866 туп дарахтни кесишга оид 12 та қарорни имзолади. Дарахтлар зараркунандалар ва иқлим таъсири оқибатида қуриб қолгани сабаб қилиб кўрсатилган. Ҳолат юзасидан туман ҳокимлиги ва Давлат экология қўмитаси муносабат билдирди.

Гурбангули Бердимуҳамедов Тошкентга етиб келди
4 октябр 2021, 19:05

Гурбангули Бердимуҳамедов Тошкентга етиб келди

Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳамедов расмий ташриф билан Тошкентга етиб келди. Аэропортда уни президент Шавкат Мирзиёев шахсан кутиб олди. Эртага иккала давлат раҳбарлари ўртасида музокаралар бўлиб ўтиши кутилмоқда.

Президент АҚШ делегацияси билан Афғонистондаги вазият юзасидан фикр алмашди
4 октябр 2021, 18:37

Президент АҚШ делегацияси билан Афғонистондаги вазият юзасидан фикр алмашди

Душанба куни Шавкат Мирзиёев АҚШ Давлат котибининг биринчи ўринбосари Уэнди Шерманни қабул қилди. Учрашувда устувор йўналишларда ҳамкорликни кенгайтириш масалалари қаторида томонлар Афғонистондаги вазият юзасидан ҳам фикр алмашди. Қолаверса, Ўзбекистон етакчиси АҚШ томонига беғараз етказилган 5 млн дозадан ортиқ вакцина учун миннатдорчилик билдирди.

Россияда ишламоқчи бўлган ўзбекистонликларга қурилиш соҳасида 10 мингта иш ўрни таклиф этилди
4 октябр 2021, 18:25

Россияда ишламоқчи бўлган ўзбекистонликларга қурилиш соҳасида 10 мингта иш ўрни таклиф этилди

Россиянинг турли ҳудудларида бир қатор салоҳиятли иш берувчилари томонидан Ўзбекистон фуқаролари учун қурилиш соҳасида 10 мингта бўш иш ўринлари таклиф қилинмоқда. Фуқаролар номига Россияда ишлаш ҳуқуқини берувчи патент Ўзбекистонда расмийлаштирилади.

Июль-сентябрь ойларида 675 та қариндошлар ўртасида никоҳ қайд этилган
4 октябр 2021, 17:43 1

Июль-сентябрь ойларида 675 та қариндошлар ўртасида никоҳ қайд этилган

Июль-сентябрь ойларида ФҲДЁ органлари томонидан қариндош бўлган 675 нафар келин-куёвнинг никоҳлари қайд қилинган. Энг кўп бундай никоҳ қайд қилинган ҳудудлар Сурхондарё, Қашқадарё ва Сирдарё вилоятлари ҳиссасига тўғри келади.

Россияда барча оммавий тадбирлар бекор қилинди
4 октябр 2021, 17:13

Россияда барча оммавий тадбирлар бекор қилинди

Россияда коронавирус билан касалланиш ҳолатларининг кескин кўпайиши оқибатида мамлакат бўйлаб барча оммавий тадбирлар бекор қилинди.

Самарқандда болалар боғчасида ёнғин содир бўлди
4 октябр 2021, 16:47

Самарқандда болалар боғчасида ёнғин содир бўлди

Самарқанд шаҳридаги боғчалардан бирида ёнғин содир бўлди. Ҳодиса оқибатида жабрланганлар йўқ. Ёнғиннинг келиб чиқиш сабаби ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда.

Долларнинг расмий курси тўрт кунлик ўсишдан сўнг бироз пасайди
4 октябр 2021, 16:41

Долларнинг расмий курси тўрт кунлик ўсишдан сўнг бироз пасайди

Долларнинг сўмга нисбатан расмий курси 14,94 сўмга пасайиб, 10 677,66 сўм этиб белгиланди. Шунингдек, евро ва рубль курслари ҳам пасайди.

Тиббиёт бўйича Нобель мукофоти янги рецепторларни кашф қилган олимларга берилди
4 октябр 2021, 16:38

Тиббиёт бўйича Нобель мукофоти янги рецепторларни кашф қилган олимларга берилди

Тиббиёт соҳасидаги Нобель мукофоти «ҳарорат ва сезиш рецепторларини кашф қилган» олимлар Дэвид Жулиус ва Ардем Патапутянга топширилди.

«Pandora Papers» ошкор қилган офшор операциялари ва Ўзбекистонга алоқадор маълумотлар
4 октябр 2021, 15:16

«Pandora Papers» ошкор қилган офшор операциялари ва Ўзбекистонга алоқадор маълумотлар

Таниқли сиёсатчилар, давлат ва ҳукумат раҳбарлари, машҳур бойларнинг офшор операциялари ҳақида эълон қилинган «Pandora Papers» ҳужжатларида Ўзбекистонга миллионлаб инвестиция киритган ирланд компаниялари ҳамда Гулнора Каримовага пора берганликда гумон қилинадиган Telia компанияси вакиллари ҳақида ҳам сўз боради. Шунингдек, суриштирув доирасидаги ҳужжатларда Озарбайжон президенти Илҳом Алиевнинг оиласи, Украина президенти Владимир Зеленский, Иордания қироли, Буюк Британия собиқ бош вазири ва бошқа таниқли шахсларнинг офшор операциялари ҳақида маълумот келтирилган.

«Бундан кейин барча адибларимизнинг музейларига бўлган эътибор янада кучайтирилади» — Азиз Абдуҳакимов
4 октябр 2021, 15:08

«Бундан кейин барча адибларимизнинг музейларига бўлган эътибор янада кучайтирилади» — Азиз Абдуҳакимов

Абдулла Қодирий хотирасига бағишлаб ўтказилган тадбирда бош вазир ўринбосари Азиз Абдуҳакимов музейларга бўлган ёндошув тубдан ўзгараётганини таъкидлади. «Бундан кейин барча адибларимизнинг музейлари ва ҳатто уй-музейларга бўлган эътибор янада кучайтирилади», — деди у.

Чилонзорда янги қурилаётган уйда газ портлаши тафсилотлари маълум қилинди
4 октябр 2021, 14:36

Чилонзорда янги қурилаётган уйда газ портлаши тафсилотлари маълум қилинди

Тошкентнинг Чилонзор туманидаги янги қурилаётган уйда газ портлаши квартиранинг газ таъминоти тизимига рухсатсиз уланиши оқибатида юз берди, дея маълум қилди «Ҳудудгазтаъминот». Аниқлик киритилишича, бино ҳали фойдаланишга топширилмаган.

2024 йилгача айрим товарларни Ўзбекистонга олиб киришда божхона божи бекор қилинди
4 октябр 2021, 12:36

2024 йилгача айрим товарларни Ўзбекистонга олиб киришда божхона божи бекор қилинди

Президент фармонига кўра, қатор товарлар учун 2024 йил 1 январгача божхона божи бекор қилинди. Улар орасига ўқув лаборатория ва махсус асбоб-ускуналар ва жиҳозлар, тақиқланмаган ўйин автоматлари, видеоўйинлар учун ускуналар ва боулинг учун автоматик ускуналар, стоматология ва косметология асбоб-ускуналари, бутловчи буюмлар ва уларнинг эҳтиёт қисмлари ҳамда сарфлаш материаллари ва бошқа товарлар кирган.

Харид чекини рўйхатдан ўтказганларга харид суммасининг 1 фоизи қайтарилади
4 октябр 2021, 12:28

Харид чекини рўйхатдан ўтказганларга харид суммасининг 1 фоизи қайтарилади

2022 йил 1 январдан бошлаб чакана савдо, умумий овқатланиш ва хизмат кўрсатиш объектларида харидни амалга оширган ва ушбу харидни солиқ органларининг махсус мобиль иловасида рўйхатдан ўтказганларга ўша харид суммасининг 1 фоизи бюджетдан қайтарилади. Кешбэк ҳар ой якунида жисмоний шахсларнинг банк карталарига ўтказилади. Чек бермаганлик ҳолати ҳақида хабар берганларга ундирилган жариманинг 20 фоизи мукофот тариқасида тўланади.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг