1 октябрь куни Ўзбекистонга Испаниянинг Билбао шаҳридан жўнатилган «Афросиёб» поезди Россиянинг Санкт-Петербург шаҳридан темир йўл орқали олиб келинди.
Спорт гимнастикачиси Оксана Чусовитина спортга қайтишини маълум қилди. У келаси йил ўтказиладиган Осиё ўйинларида қатнашиш ниятида. «Мен, шунчаки, фаолиятимни Ўзбекистон учун медалсиз якунлай олмайман», — деди у.
Чирчиқ шаҳрида яшовчи фуқаро Facebook`да Ўзбекистон президентининг сохта аккаунтини рўйхатдан ўтказиб, ўзини президент Администрацияси раҳбари деб таништирган. У одамларга муаммоларини маълум миқдордаги пул эвазига ҳал қилишда ёрдамни таклиф қилган. Мазкур шахсга нисбатан 3 йил муддатга озодликдан маҳрум этиш ҳамда интернет тармоғидан 3 йилга чеклаш жазоси тайинланди.
30 сентябрда Ўзбекистон ҳудудлари бўйлаб 276 минг 625 доза коронавирусга қарши вакцина қўлланилди. Шу кунгача тўлиқ эмланган фуқаролар 4 млн 539 минг 621 нафарни ёки Ўзбекистон аҳолисининг 12,94 фоизини ташкил қилмоқда.
Экология қўмитаси Мақом маркази қурилиши учун ажратилган ҳудудда рейд ўтказди. Девор билан ўраб қўйилган ҳудудда 60 га яқин дарахтларнинг қуригани, қурувчилар қўй ва товуқ боқаётгани аниқланди. Деворлар олиб ташланиб, ҳудуд чиқиндилардан тозаланди.
UzAuto Motors бош директори Бу Андерссон ушбу лавозимдаги вазифалари ҳақида гапирди. «Мен супермен эмасман, лекин улар мендан янада сифатли маҳсулотлар, янги моделлар, жумладан, автомобиллар, қулайроқ нархларда ва энг яхши хизматларни тақдим этишимни хоҳлашяпти. Акциядорларимиз ишлаб чиқариш ва самарадорликни оширишни хоҳлаяпти. Бунга эришишнинг ягона йўли эса бошқарув жамоаси билан қаттиқ ишлаш ва қиймат яратишдир», — деди компания бош директори.
Jurabek Laboratories томонидан ишлаб чиқарилган хитой-ўзбек вакцинасининг илк партияси топширилиши, Uzcard банкоматларида доллар айирбошлаш вақтинча тўхтатилиши, Бола асраб олиш тартиблари соддалаштирилиши — «Газета.uz»нинг 30 сентябрдаги энг муҳим хабарлари дайжестида.
Молия вазири Тимур Ишметов тараққиётнинг маълум босқичларида давлат банкларининг бўлиши мантиқлироқ экани, бироқ у ҳар доим хусусий банк сектори тарафдорилигини маълум қилди. Ҳукумат давлат банклари ёрдамида таянч банк хизматларидан тенг фойдаланишни таъминлаш, ёшлар ва аёллар тадбиркорлигини қўллаб-қуватлаш имконига эга бўлади. Бироқ бу фискал хатарларни келтириб чиқариши мумкин ва давлатга қимматга тушади.
Франция собиқ президенти Николя Саркозининг бир йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилингани, Эквадор қамоқхонасидаги тўқнашувда 100 дан ортиқ кишининг ҳалок бўлгани, YouTube’нинг COVID-19 вакциналари ҳақида нотўғри маълумотга эга контентни тақиқлаётгани ва бошқа янгиликлар — «Газета.uz»нинг жаҳон янгиликлари дайжестида.
Европа тикланиш ва тараққиёт банки ҳамда Халқаро молия корпорациясининг ҳар бири TBC Bank Uzbekistan’нинг 20% гача бўлган акцияларни сотиб олишни режалаштирмоқда. Бу 2017 йилдан бери ЕТТБнинг ўзбек банк секторига киритган биринчи сармояси ҳисобланади.
Сенат Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга профилактика инспекторлари ваколатларини кенгайтириш, уларга маъмурий ҳуқуқбузарликларни кўриб чиқиш ҳуқуқни беришни кўзда тутган ўзгартишлар киритилишини маъқуллади. Муросага эришилган ҳолатларда жавобгарликдан озод қилишни назарда тутган маъмурий ишлар бўйича ярашув институти ҳам жорий этилмоқда.
Ушбу форум доирасида «Агробанк» АТБ томонидан Германиянинг Landesbank Hessen-Thüringen, Россиянинг «Совкомбанк» ҳамда «МКБ» банклари билан ўзаро манфаатли молиявий келишувлар имзоланди.
Долларнинг сўмга нисбатан расмий курси 0,09 сўмга кўтарилиб, 10 692,00 сўм этиб белгиланди. Шунингдек, евро курси пасайди, рубль курси эса кўтарилди.
Антимонополия қўмита раҳбари Шахрух Шарахметовнинг айтишича, қўмита UzAuto Motors шартномаларидаги автомобиль вариантларининг номувофиқлиги билан боғлиқ қўшимча тўловлар бандини ўрганади.
Россиянинг ВТБ банки Навоий кон-металлургия комбинатининг инвестиция дастурини молиялаштириш учун 1 млрд долларлик кредит линиясини тақдим этди.
1−2 октябрь кунлари совуқ атмосфера фронти ўтиши билан республиканинг айрим ҳудудларида жадаллиги асосан бироз бўлган ёмғир ёғади. Республика бўйича баъзи жойларда шамол 17−22 м/с гача кучайиши кутилмоқда. Ҳаво ҳарорати кундуз кунлари +12…+17 даража атрофида бўлади.
Фарзандликка олиш тартиблари соддалаштирилмоқда. Жумладан, унча оғир бўлмаган жиноятларни содир этиб, жазо муддатини ўтаганларга фарзандликка олиш имконияти яратилади. Ушбу жараёнга монелик қиладиган касалликларга чалинган шахслар рўйхати тасдиқланади.
Тошкент иссиқлик таъминоти тизими 30 йил муддатга Франциянинг Veolia компанияси бошқарувига топширилди. Биринчи икки йилда Бектемир ва Сергели туманларида иситиш тизимини модернизация қилиш бўйича синов лойиҳаси амалга оширилади, сўнгра бутун шаҳарни қамраб олувчи «улкан модернизация дастури»ни ишга тушириш кутилмоқда.
Ҳокимият вакилига қаршилик кўрсатганлик учун жавобгарлик кучайтирилиши тўғрисидаги қонун сенаторлар томонидан маъқулланди. Мазкур қонун билан мамлакатда ҳокимият вакилларининг ҳуқуқий ҳимояси таъминланиши айтилди.
Ўзбекистон ҳукумати Coca Cola Uzbekistan компаниясини тўлиқ хусусийлаштириш юзасидан битимни якунлади. 57,118 фоизлик давлат улушини Туркиянинг Coca Cola İçecek компанияси сотиб олди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг