«Адолат» партиясидан президентликка номзод Баҳром Абдуҳалимов шаҳарларда «сити» қуришга ружу қўйилганлигини танқид қилди. Партия раҳбари ҳаводаги чангга қарши курашишда фойда бериши мумкин бўлган сунъий кўллар республикада бирин-кетин йўқ қилинаётганлигини таассуф билан қайд этган.
Тошкент ҳокими пойтахтнинг уч тумани ҳокимларига «ҳайфсан» эълон қилди. Бунга уларнинг биринчи ярим йилликда саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажмларини камайтиришга йўл қўйганликлари сабаб бўлган.
Долларнинг сўмга нисбатан расмий курси 1,40 сўмга кўтарилиб, 10 688,10 сўм этиб белгиланди. Шунингдек, евро ва рубль курси ҳам кўтарилди.
Тошкент шаҳар ИИББ бошлиғининг ўринбосари — ИИББ ҳузуридаги тергов бошқармаси бошлиғи вазифасини бажарувчиси лавозимига Дилмурод Мирсодиқов тайинланди.
ЎзЛиДеПнинг президентликка номзоди Шавкат Мирзиёев келгуси 5 йилда Қорақалпоғистонни ривожлантириш учун 43 трлн сўм йўналтирилишини таъкидлади. Ушбу маблағлар давлат бюджети, халқаро молия ташкилотлари ва банк кредитлари ҳисобидан ажратилади.
Шавкат Мирзиёев Қорақалпоғистонда сайловчилар билан учрашувда келгуси йилдан бошлаб 1−4 бошланғич синф ўқувчилари учун бепул тушлик бериш йўлга қўйилишини таъкидлади.
Президент Шавкат Мирзиёев Қорақалпоғистонда сайловчилар билан учрашувда 6 минг нафар ишсиз аҳоли учун, ихчам иссиқхоналар қуриб берилишини маълум қилди. Аҳоли томорқаларининг сув таъминотини яхшилаш орқали, 12 минг фуқаронинг бандлиги таъминланади.
Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Афғонистондаги гуманитар инқирозни бартараф этиш бўйича халқаро саъй-ҳаракатларни мувофиқлаштириш учун масъулиятни ўз зиммасига олиши мумкин, деб ҳисоблайди ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов.
Москвада Ўзбекистон президентининг жорий йилда кутилаётган давлат ташрифига тайёргарлик кўрилмоқда, дея маълум қилди Россия ташқи ишлар вазири ўринбосари Андрей Руденко Тошкентда бўлиб ўтган анжумандаги нутқида. Унинг айтишича, «жуда жиддий ҳужжатлар тўплами» тайёрланган, шу жумладан мудофаа соҳасида. У Россиянинг Марказий Осиё бўйича ҳеч қандай махфий кун тартиби ҳамда минтақа давлатларини ким билан бўлиш борасидаги геосиёсий танлов қаршисида қолдириш режаси йўқлигини айтди.
Россия билан яқин шериклик ва дўстлик алоқаларини ривожлантириш Ўзбекистон халқаро ҳамкорлигининг устувор йўналишларидан биридир, деди мамлакат ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Фарҳод Арзиев Тошкентда ўтказилган «Валдай» клуби конференциясида.
Паркент туманида яшовчи шахс фермер хўжалиги раҳбарига банкдан 3 млрд сўм кредит ажратилишини айтиб, ундан кредит миқдорининг 10 фоизини беришини сўради. Шунингдек, Фарғона вилоятида мансабдор шахс қум барханларидан лицензиясиз фойдаланишига рухсат бериш учун 5,6 минг доллар олган вақтида ушланди.
Ислом тараққиёт банки ва ОПЕК халқаро тараққиёт жамғармаси томонидан Ўзбекистондаги қишлоқ жойларини ривожлантириш лойиҳаси учун $275 млн миқдорида қарз ажратилади. Лойиҳа Қорақалпоғистон Республикаси, Бухоро, Навоий ва Хоразм вилоятларининг 20 та туманидаги 170 та МФЙ ҳудудларида амалга оширилади.
Roodell компанияси ADM Jizzakh заводида LADA автомобилларини йиғишни бошлади. Биринчи бўлиб Vesta SW ва XRAY моделларини ишлаб чиқиш йўлга қўйилди. Тез орада улар сафига Largus ҳам қўшилади.
20 сентябрдан бошлаб Ўзбекистонда болаларни полиомелитга қарши оммавий эмлаш бошланди. Бу Тожикистон ва Афғонистон полиомелит ҳолатлари аниқланганлиги билан боғлиқ. Мамлакат ҳудудларига 1,2 миллион доза вакциналар етказиб берилди.
Жиззах вилоятидаги туман прокурори жиноят ишига алоқадор шахсни камоққа олмаслик учун 2 минг доллар сўраган. Самарқанд вилоятидаги туман прокурорларидан бирининг ўринбосари судланувчига тайинланган жазони оғирроқ жазо турига ўзгартиришга ҳаракат қилиб, биринчи енгилроқ жазони ўз кучида қолдириш учун 10 минг доллар талаб қилган. ДХХ бошқа шунга ўхшаш коррупция ҳолатлари ҳақида ҳам хабар берди.
Ўзбекистон тарихида илк бор Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи томонидан АИ-98 маркали бензин ишлаб чиқарилди. 380 тонна ҳажмдаги бензиннинг физик-кимёвий хусусиятлари стандартга биноан муваффақиятли синовдан ўтказилган.
Шавкат Мирзиёев сайловчилар билан учрашиш мақсадида Қорақалпоғистон Республикасига жўнаб кетди.
Ўзбекистонда келажакда буйрак кўчириб ўтказиш амалиётини йилига 250 тага етказиш, жигар трансплантациясини эса 50 тага етказиш режалаштирилган, маълум қилди Сенат матбуот хизмати. Шунингдек, юрак трансплантациясини жорий этиш ва йилига 50 та амалиёт ҳамда ўпка трансплантациясини йўлга қўйиш кўзда тутилмоқда.
Кеча кун давомида Ўзбекистонда 529 кишида коронавирус инфекция қайд этилди. 5 нафар COVID-19 бемори вафот этди. Шунингдек, душанба куни 84 кишида пневмония қайд этилди, 2 нафар пневмония бемори вафот этди.
Қозоғистоннинг Олмаота шаҳрида бир фуқаро хусусий уйлардан бирида кўчириш тўғрисидаги суд қарори ижроси пайтида суд ижрочиларига, полиция ходимларига ўқ узган. Отишма оқибатида беш киши вафот этган.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг