Сурхондарёдаги уйларнинг бирида ноёб турдаги кийиклар топилди
9 июнь 2023, 17:58

Сурхондарёдаги уйларнинг бирида ноёб турдаги кийиклар топилди

Узун туманида фуқаро хонадонида ноёб турдаги кийик ва унинг боласини сақлаб келаётгани аниқланди. Жониворлар Термиз ҳайвонот боғига топширилиб, уларнинг ҳудудга қандай келиб қолгани ўрганилмоқда.

Чирчиқдаги меҳмонхонада йигит ва қиз вафот этди
9 июнь 2023, 17:57

Чирчиқдаги меҳмонхонада йигит ва қиз вафот этди

Чирчиқ шаҳридаги Deluxe hotel меҳмонхонасида 23 ёшли йигит ва 21 ёшли қиз вафот этди.

Туркия тарихида биринчи марта аёл киши Марказий банк раиси этиб тайинланди
9 июнь 2023, 17:13

Туркия тарихида биринчи марта аёл киши Марказий банк раиси этиб тайинланди

Американинг First Republic Bank банки собиқ топ-менежери Ҳафизе Эркан Туркия тарихида Марказий банк раиси этиб тайинланган биринчи аёл бўлди. Эркан 2019 йилдан бери бу лавозимга келган бешинчи одам ҳисобланади. Эрдоғаннинг бу қарори мамлакат пул-кредит сиёсатининг ўзгаришига олиб келиши мумкин.

Дональд Трамп махфий ҳужжатлар бўйича жиноий ишда айбланмоқда
9 июнь 2023, 17:06

Дональд Трамп махфий ҳужжатлар бўйича жиноий ишда айбланмоқда

АҚШнинг собиқ президенти Дональд Трамп махфий ҳужжатларни ноқонуний сақлашда айбланмоқда. Бу президентликка қайтишга уринаётган Трампга нисбатан иккинчи жиноий иш ҳисобланади.

Ўзбекистон Италиянинг Ломбардия вилояти билан ҳамкорликни кенгайтирмоқчи
9 июнь 2023, 16:41

Ўзбекистон Италиянинг Ломбардия вилояти билан ҳамкорликни кенгайтирмоқчи

Шавкат Мирзиёев Миланда Ломбардия губернатори билан учрашиб, қўшма савдо ва инвестиция лойиҳаларини кенгайтириш, Самарқандда инвестицион форум ўтказиш ва ҳамкорлик дастурини тез фурсатда тайёрлаш каби масалаларни муҳокама қилди.

Ўзбекистон мудофаа вазири Қатар ҳарбий делегациясини қабул қилди
9 июнь 2023, 16:31

Ўзбекистон мудофаа вазири Қатар ҳарбий делегациясини қабул қилди

Ўзбекистон мудофаа вазири Баҳодир Қурбонов Қатар бош вазири ўринбосари — мудофаа вазири Холид бин Муҳаммад ал-Атия билан музокара ўтказди. Шунингдек, улар Чирчиқ шаҳридаги тўқимачилик корхонаси ва зирҳли танк техникаларини таъмирлаш заводида бўлди.

МСК сайлов бюллетени шакли ва матнини тасдиқлади
9 июнь 2023, 16:11

МСК сайлов бюллетени шакли ва матнини тасдиқлади

Марказий сайлов комиссияси сайлов бюллетенининг шакли, матни ва тавсифи тасдиқлади. Шунингдек, Тошкент шаҳрининг туманлари ҳудудида жойлашган айрим сайлов участкаларида сайлов куни сайловчиларни биометрик идентификация қилиш тизими тажриба-синов тариқасида жорий этилади.

Абдулла Арипов Остона форумида ҳамкорлар ва инвесторларни Орол муаммосига эътибор қаратишга чақирди
9 июнь 2023, 15:56

Абдулла Арипов Остона форумида ҳамкорлар ва инвесторларни Орол муаммосига эътибор қаратишга чақирди

Остона халқаро форумида иштирок этган Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов Марказий Осиёда ҳамкорлик янги босқичга ўтганини қайд этди. Шунингдек, иқлим ўзгариши, сув ва табиий ресурсларнинг етишмаслиги каби муаммоларни санаб, ҳамкорлар ва инвесторларни Орол муаммосига эътибор қаратишга чақирди.

Сурхондарёда чанг бўронлари кузатилмоқда
9 июнь 2023, 15:40

Сурхондарёда чанг бўронлари кузатилмоқда

Термиз шаҳри ва Сурхондарёнинг қатор туманларида чанг бўронлари кузатилмоқда. Вилоят ФВБ шамол пайтида эҳтиёт чораларини кўришга чақирди.

Тошкентда 7 яшар қизчага уятсиз ҳаракатлар қилган 55 ёшли эркак ушланди
9 июнь 2023, 14:58

Тошкентда 7 яшар қизчага уятсиз ҳаракатлар қилган 55 ёшли эркак ушланди

Мирзо Улуғбек туманида кўп қаватли уйлардан бирининг йўлагида 55 ёшли эркак 7 ёшли қизчага уятсиз ҳаракатлар қилгани аниқланди. Гумонланувчи ушланиб, унга нисбатан қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилди.

Нукус воқеалари бўйича яна 28 кишининг апелляцияси юзасидан суд қарори 12 июнда эълон қилинади
9 июнь 2023, 14:51

Нукус воқеалари бўйича яна 28 кишининг апелляцияси юзасидан суд қарори 12 июнда эълон қилинади

Нукус воқеаларига оид иккинчи суд жараёнидаги 28 нафар маҳкумнинг апелляция шикоятлари бўйича суд қарори 12 июнь куни эълон қилинади. Мурожаатларни кўриб чиқиш 18 май куни бошланганди.

Human Rights Watch Даулетмурат Тажимуратовни озод қилишга чақирди
9 июнь 2023, 14:34

Human Rights Watch Даулетмурат Тажимуратовни озод қилишга чақирди

Human Rights Watch ташкилоти Даулетмурат Тажимуратовни озод қилишга чақирди. Ташкилот судни «одил судлов меъёрларига жавоб бермаган» деб ҳисоблаб, Тажимуратовнинг қийноқлар ҳақидаги даъволари бўйича самарали тергов ўтказилмаганини таъкидламоқда.

Самарқандда Cobalt юк машинаси билан тўқнашиши оқибатида 4 киши ҳалок бўлди
9 июнь 2023, 14:23

Самарқандда Cobalt юк машинаси билан тўқнашиши оқибатида 4 киши ҳалок бўлди

Ургут туманида Cobalt «Камаз» билан тўқнашиши оқибатида 4 киши ҳалок бўлди. Юк машинаси ҳайдовчиси шифохонага ётқизилди.

Тошкент вилоятидаги АГҚШда автомобиль баллони портлади
9 июнь 2023, 12:35

Тошкент вилоятидаги АГҚШда автомобиль баллони портлади

Тошкент вилояти Паркент туманидаги газ қуйиш шохобчасида ёнилғи қуйиш вақтида Nexia автомашинасида газ баллони портлаб кетди. Яна иккита машина шикастланди. Қурбонлар йўқ.

Умида Омонова тезкор шахмат бўйича ЖЧда олтин медални қўлга киритди
9 июнь 2023, 12:22

Умида Омонова тезкор шахмат бўйича ЖЧда олтин медални қўлга киритди

Грузияда 18 ёшгача бўлган қизлар ўртасида тезкор шахмат бўйича ўтказилган жаҳон чемпионатида ўзбекистонлик Умида Омонова ғолиб бўлди.

Qeshm Air Теҳрон ва Самарқандни тўғридан-тўғри рейслар орқали боғлайди
9 июнь 2023, 12:11

Qeshm Air Теҳрон ва Самарқандни тўғридан-тўғри рейслар орқали боғлайди

Эроннинг Qeshm Air авиакомпанияси 21 июндан Теҳрон ва Самарқанд ўртасида тўғридан-тўғри рейсларни йўлга қўяди.

Италия Ўзбекистонга энергетика лойиҳалари учун 2,2 млрд евро ажратади
9 июнь 2023, 11:31

Италия Ўзбекистонга энергетика лойиҳалари учун 2,2 млрд евро ажратади

Италиянинг SACE кредит агентлиги Ўзбекистон энергетика соҳаси учун 2,2 миллиард евро ажратади. Маблағлар 4 та йирик лойиҳани молиялаштириш учун йўналтирилади.

Фарғонада фуқароларни Ҳажга юбориш учун 10 минг доллар олган туристик фирма ходими ушланди
9 июнь 2023, 11:06

Фарғонада фуқароларни Ҳажга юбориш учун 10 минг доллар олган туристик фирма ходими ушланди

Фарғона шаҳридаги туристик фирма ходими раҳбарининг кўрсатмаси асосида фуқародан Ҳажга юбориш эвазига 20 минг доллар талаб қилиб, шундан 10 минг доллар олгани айтилмоқда. Уларга нисбатан жиноят иши қўзғатилди.

Самарқандда ҳоким ёрдамчиси $1,5 минг пора билан ушлангани айтилмоқда
9 июнь 2023, 10:49

Самарқандда ҳоким ёрдамчиси $1,5 минг пора билан ушлангани айтилмоқда

Самарқанд шаҳри «Шукрона» маҳалласидаги ҳоким ёрдамчиси 1500 доллар пора билан ушлангани айтилмоқда. У фуқарога банкдаги таниши орқали 150 млн сўм миқдоридаги кредит олиб бермоқчи бўлган.

Дам олиш кунлари иссиқ ҳарорат бироз пасаяди
9 июнь 2023, 10:41

Дам олиш кунлари иссиқ ҳарорат бироз пасаяди

Ўзбекистонда дам олиш кунлари қуруқ об-ҳаво сақланиб туради, ҳарорат бироз пасайиши, кундузи +33…+38 даражагача тушиши мумкин. Аммо пасайиш узоқ давом этмай, янги ҳафта бошида +41…+42 даражагача бўлган қийматларга қайтади.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг