Долларнинг сўмга нисбатан расмий курси 34,93 сўмга кўтарилиб, 10 686,62 сўм этиб белгиланди. Шунингдек, евро ва рубль курслари ҳам кўтарилди.
«Агробанк» интенсив курслари тингловчилари еттита йўналишда чет эл тажрибасига эга бўлган профессор ўқитувчилардан уч ой мобайнида назарий ва амалий билимлар олишади.
Сешанба куни Ўзбекистон Афғонистонга 1,3 минг тонналик инсонпарварлик юкини юборди. Ўз ичига озиқ-овқат маҳсулотлари, дори-дармон ва кийим-кечакларни олган ушбу гуманитар ёрдам муҳтож афғон оилаларига тарқатилади.
Президент Шавкат Мирзиёев Россия давлат раҳбари Владимир Путин билан телефонда мулоқот қилиб, Афғонистондаги вазиятни муҳокама қилди. Президентлар бўлажак учрашувлар режасини ҳам кўриб чиқишди.
Ёшлар ишлари агентлиги раҳбари Алишер Саъдуллаев ёшлар учун yoshsaylovchi.uz электрон платформаси ишга туширилганини эълон қилди. Платформа орқали сайлов участкасини аниқлаш ва сайловда кўнгилли ёки тренер сифатида қатнашиш учун рўйхатдан ўтиш мумкин бўлади.
Президент «Ўзбекистон Республикаси аҳолиси ва ҳудудининг сейсмик хавфсизлигини таъминлаш тўғрисида"ги Қонунни имзолади. Унда фуқароларга ушбу соҳадаги қонунчилик талабларига амал қилиш ва зилзилага қарши чоралар кўриш мажбуриятлари юкланган.
Душанба куни Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти «Миллий қўшиқчилик» кафедраси профессори, Ўзбекистон халқ артисти, созанда Ўлмас Расулов 70 ёшида вафот этди.
«Миллий тикланиш» демократик партияси TikTok ижтимоий тармоғини болалар учун хавф майдони деб атаб, унинг фаолиятини бутунлай чеклашни таклиф қилди.
Пойтахтнинг Учтепа туманида қашқадарёлик дзюдочи Камолиддин Расулов пичоқлаб ўлдирилди. Уни ўлдирганликда бошқа спортчи гумонланмоқда.
Тошкент, Хива ва Нукусда маданий мерос ҳафталиги ўтказилмоқда. Форум дастуридан Камолиддин Бехзод миниатюралари кўргазмаси, Жамол Усмонов суратлар кўргазмаси, Ўзбекистон қўлёзмалари, шунингдек, археолог Леон Баршчевский фотокўргазмаси ўрин олган.
«Ўзбекистон 24» телеканалининг «Факт 24» кўрсатувида Намангандаги мактабда лимондан электр токи олиш тажрибаси кўрсатилди. Кўрсатувда мазкур тажриба «кашфиёт» дея, таълим соҳасидаги ислоҳотлар натижаси деб аталди.
Марказий сайлов комиссияси ХДПдан Мақсуда Ворисова, «Адолат»дан Баҳром Абдуҳалимов ва ЎзЛиДеПдан Шавкат Мирзиёевни президентликка номзодлар сифатида рўйхатга олди.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан рўйхатга олинган коронавирус билан касалланишнинг кунлик ўсиши кетма-кет учинчи кун 600 дан кам бўлди. 15 августдан бошлаб бу кўрсаткич 900 дан пасайди, шунингдек, 29 августдан 800 дан, 2 сентябрдан 700 дан ва 11 сентябрдан — 600 дан пасая бошлади.
Сирдарё вилояти Мирзаобод туманида дала майдонидан ёқиб юборилган аёлнинг жасади топилди. Қотилликда гумондор 5 киши қўлга олиниб, жиноят иши қўзғатилди.
Россия пойтахтидаги «Лесопарковая» метро бекатида ўзбек ва тожик тилларидаги йўл кўрсаткичлар пайдо бўлди. Мазкур бекатдан миграция марказига автобуслар қатнови мавжуд.
Марҳум олим Андрей Кубатин Нурсултон шаҳрида жойлашган Халқаро Турк Академиясининг олтин медали билан тақдирланди. Кубатин мазкур академияда 2014 йилнинг иккинчи ярмидан бошлаб ярим йил фаолият кўрсатган.
Сенат раисининг биринчи ўринбосари Содиқ Сафоев Афғонистонда, биринчи навбатда, гуманитар инқирознинг олдини олиш кераклигини таъкидлади. «Бунинг учун биз мамлакатдаги ҳақиқий реал ҳокимият билан иш олиб боришимиз керак. Бошқа йўл йўқ», — деди у.
Январь-август ойларида Ўзбекистонда жами 174 998 та никоҳ ҳолатлари қайд этилган. Бу ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 36 288 тага кўп.
Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги томонидан Ўзбекистонга 8 ой ичида хорижда вафот этган 323 нафар фуқаро жасади қайтарилди. Агентлик шунингдек 271 нафар хорижда қийин аҳволда қолган фуқароларнинг қайтарилишида кўмаклашди.
Шавкат Мирзиёевнинг ҳафталик иш графики, Ўзбекистонга олиб келинган вакциналар, Омбудсманга қонунчилик ташаббуси ҳуқуқи берилиши — «Газета.uz»нинг 13 сентябрдаги энг муҳим хабарлари дайжестида.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг