2017 йил бошидан буён қийноқлар ва бошқа ноинсоний ёки қабр-қийматни ерга урувчи муомала шаклларини қўллаган 41 киши жиноий жавобгарликка тортилди.
Мисрнинг собиқ президенти Муҳаммад Мурсий Қоҳирада суд мажлиси вақтида вафот этди.
Янги ўқув йилидан бошлаб ОТМлар қабулни давлат буюртмаси асосида амалга оширади. Бакалавриатнинг кундузги бўлимларига жами 80430 киши қабул қилинади.
Қаршида янги туғилган чақалоғини 1000 долларга сотмоқчи бўлган аёл қўлга олинди. Йил бошидан буён болаларни сотиш бўйича саккиз ҳолат ҳақида хабар қилинди.
Россиянинг Сахалин вилоятида мигрантларни жалб қилиш тақиқланган ишлар рўйхати кенгайтирилди. Ландшафтларни ободонлаштириш, ишга жойлаштириш ва реклама фаолияти шулар жумласидан.
ЎзПФЛ бош директори Омон Ғофуров ишдан бўшаш ҳақида ариза ёзди.
Ўтган ҳафта Қорақалпоғистонда кучли шамол учириб юборган томларнинг ярмидан кўпи профнастилдан тайёрланган. Вазият республика прокуратураси томонидан ўрганилмоқда.
Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги мамлакат фуқароларига ўткир энцефалит синдроми тарқалаётгани сабабли Ҳиндистоннинг Биҳар штатига бормасликни тавсия қилди.
АҚШнинг Географик номлар бўйича кенгаши Украина пойтахти номини тўғри ёзишнинг янги меъёрини қабул қилди. Эндиликда инглиз тилида Kiev эмас, балки Kyiv деб ёзиш керак.
Бангладеш президенти Абдул Ҳамид Душанбедаги саммитдан сўнг Ўзбекистонга ташриф буюрди.
Ўзбекистонда кузда биологик хавфсизлик бўйича «Жайрон» минтақавий ўқув машғулотлари ўтказилади. ФВВ ва СВВ қарийб 1 млн евролик иккита мобил биохавфсизлик лабораториясига эга бўлади.
«InfinBANK» ҳеч қандай кафил, даромадлар тўғрисидаги маълумотнома ва бошқа ҳужжатларсиз 8 миллион сўмгача миқдордаги кредитни 24 соатда онлайн олиш имконини тақдим этди.
Тошкентдаги Қўйлиқ улгуржи бозори яқинида жойлашган катта юк машиналари тураргоҳи ҳудудида ёғоч қути ва тагликлар ёнди.
Шавкат Мирзиёев Душанбедаги ОҲИЧК самитида жаҳон ишонч инқирозига юз тутаётганини таъкидлаб, Осиё қитъасини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш учун қатор ташаббусларни илгари сурди.
Ўзбекистонда маданият ва санъат етарлича молиялаштирилмасликдан азият чекмоқда. Никита Макаренко мамлакатда қандай қилиб меценатлар синфини шакллантириш ҳақидаги мулоҳазаларини ўртоқлашиб, ишбилармонлар ва маданият соҳаси вакиллари фикрини ўрганди.
Андижондаги тўрт қаватли уй томида ёнғин содир бўлди. Олов 480 кв. м майдондаги том конструкциясини йўқ қилди.
Андижон вилояти ҳокими Шуҳрат Абдураҳмоновга президент ташрифи арафасида беш нафар аёлга коттеж совға қилиб, сўнгра уларни чиқариб юборган мутасаддиларни жавобгарликка тортиш бўйича тақдимнома киритилди.
Ҳакам Равшан Эрматов Ўзбекистон Футбол ассоциацияси президенти ўринбосари этиб сайланди. ЎФА биринчи вице-президенти лавозими вакант қолмоқда.
Ўзбекистонда етиштирилган узум ва гилосни халқаро фитосанитар талабларига риоя қилган ҳолда Мисрга экспорт қилиш бўйича келишувнинг тартиб-қоидалари тасдиқланди.
Бош прокуратура давлатга хоинлик қилишда айбланаётган собиқ дипломат Қодир Юсуповга нисбатан қийноқлар қўлланилаётгани ҳақидаги хабарларни инкор этди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг