Facebook’даги «Қўқонжоним» гуруҳи маъмурларидан бири, блогер Иқбол Комилжонов вафот этди. Аввалроқ унинг заҳарлангани ва оғир аҳволда шифохонага ётқизилгани ҳақида хабарлар тарқалганди. Фарғона вилоят КТТМ бош шифокори бу каби хабарларни асоссиз деб атаб, беморда заҳарланиш аломатлари бўлмаганини таъкидлади.
Март ойидан буён бюджетга йўл камералари ва радарлари ўрнатиш участкаларини сотишдан қарийб 87 млрд сўм келиб тушди.
Янги чиқарилган қонунлар, Ўзбекистон делегациясининг толиблар билан учрашуви, тонировка нархининг 10 фоизга пасайтирилиши — «Газета.uz»нинг 15 сентябрдаги энг муҳим хабарлари дайжестида.
Жанубий Кореянинг 2050 йилга келиб пластик чиқиндиларидан воз кечиш режаси, Aфғонистон аёллар футбол жамоасининг «Толибон» тақиқидан сўнг Покистонга кўчиб ўтгани, КХДРнинг Япон денгизи томон иккита баллистик ракета учиргани ва бошқа янгиликлар — «Газета.uz»нинг жаҳон янгиликлари дайжестида.
Ички ишлар вазирлиги Тошкент шаҳрида «Ҳизб ут-Таҳрир» террористик ташкилоти аъзолари сифатида гумон қилинган шахслар қўлга олинганини маълум қилди. Ушбу шахслар муқаддам мазкур ташкилот сафида содир этган жинояти учун жазо муддатини ўтаб чиққан шахслар ҳисобланадилар. Ҳозирда тергов-суриштирув тадбирлари давом эттирилмоқда.
1988 йилда ишлаб чиқарилган 1 млн АҚШ доллари кўринишидаги яхлит купюрани бошқа бир шахсга 40 минг долларга сотмоқчи бўлган шахслар қўлга олинди. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Президент Солиқ кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги қонунни имзолади. Унга кўра, Фарғона вилоятининг баъзи туманларида солиқ солишнинг алоҳида тартибини назарда тутувчи солиқ режими киритилди.
Фарғонада йигирмага яқин йигитлар иштирокидаги жанжал орган ходимлари томонидан тўхтатилди. Воқеа жойидан пичоқлар, қиличлар ва гиёҳвандлик воситалари топилган. 8 нафар шахс процессуал тартибда ушланиб, 9 нафар шахслар 15 сутка маъмурий қамоқ жазосига тортилди.
Долларнинг сўмга нисбатан расмий курси 19,38 сўмга кўтарилиб, 10 706,00 сўм этиб белгиланди. Шунингдек, евро ва рубль курслари ҳам кўтарилди.
ЯИДХПда автотранспорт воситалари ойналарининг тусини ўзгартиришга («тонировкага») рухсатнома олиш хизмати йўлга қўйилди. 1 октябрдан бошлаб рухсатнома фақат онлайн тарзда берилади (нархи 10 фоизга пасайтирилган). У электрон ва қоғоз шаклда тақдим этилиши мумкин.
Президенти фармонига мувофиқ, айрим шартномаларни тузишда ўрнатилган сунъий чекловлар олиб ташланмоқда. Жисмоний шахсларга нотариал тасдиқлаш орқали чет эл валютасида ўзаро қарз бериш ва қайтаришга рухсат берилади. Шунингдек, 2022−2023 ўқув йилидан ОТМда ўқитиш бўйича шартномалар электрон шаклда тузилади.
Президент қарори билан махсус иқтисодий зоналарнинг иштирокчиларига ортиқча ҚҚС суммаси 7 кун ичида қоплаб берилиши белгиланди. Шунингдек 15 сентябрдан бошлаб уларга маҳсулот ишлаб чиқаришда ва ўз эҳтиёжлари учун фойдаланиладиган материалларни импорт қилганда ҚҚС ва божхона божини фоизлар ҳисобланмаган ҳолда 120 кунгача муддатга кечиктириб (бўлиб-бўлиб) тўлаш ҳуқуқи берилади.
Тошкентда 13 сентябрдан иссиқ сувни беш кунлик режали ўчириш бошланди. Жараён 8 октябргача давом этади.
Қирғизистонда Бобур номидаги Ўш академик ўзбек мусиқали драма театрида реконструкция ишлари бошланди. Мажмуадаги қиймати 5 млн долларлик бўлган ишларни Ўзбекистон молиялаштиради.
Депутат Расул Кушербаев Бўстонлиқ туманидаги «Амирсой» курорт зонасида 700 туп атрофидаги қимматбахо дарахтларни кесиб ташлаганини «ҳеч нарса билан оқлаб бўлмаслигини» таъкидлади. «Шунча гапдан кейин ҳам ҳар хил бахоналар билан дарахткесарлик давом этмоқда. Бунча катта „дух“ қаердан пайдо бўлди?», — деб ёзади депутат.
Сурхондарё вилоятининг Шўрчи туманида 160 тупдан ошиқ тут дарахти кесиб ташланган ва тутзор боғ ўрнида қурилиш бошланган. Ўрганишларга кўра, туман ҳокимлиги сохта ҳужжатга асосланиб, ушбу ҳудудни автобус бекати ва шаҳобча қуриш учун ажратиш бўйича қарор чиқарган. Ҳозирда қурилиш тўлиқ тўхтатилган.
26 сентябрь Давлат хавфсизлик хизмати органлари ходимлари куни этиб белгиланди. 1991 йил шу куни Ўзбекистоннинг биринчи президенти ЎзССР КГБсини тугатиш ва МХХни тузиш тўғрисидаги қонунга имзо чеккан эди. 2018 йилда Миллий хавфсизлик хизмати Давлат хавфсизлик хизматига айлангач, байрам ДХХ куни деб номланди ва 5 апрель куни нишонлана бошланди.
Андижон, Самарқанд, Сурхондарё ва Хоразм вилоятлари раҳбарлари Олимпия ва Паралимпия ўйинларида совриндор бўлган спортчиларни автомашина ва уй билан мукофотлади. Аввалроқ, спортчиларга президент совғаси ҳам топширилган эди.
Кеча кун давомида Ўзбекистонда 604 кишида коронавирус инфекция қайд этилди. 5 нафар COVID-19 бемори вафот этди. Шунингдек, сешанба куни 110 кишида пневмония қайд этилди, 2 нафар пневмония бемори вафот этди.
Наманган шаҳрида «ВАЗ-21011» автомашинаси йўлнинг белгиланмаган қисмидан ўтаётган 3-синф ўқувчисини уриб юборган. Оқибатда пиёда шифохонада вафот этган.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг