Шавкат Мирзиёев хирургия хизматини трансформация қилишга оид тақдимот билан танишди. Давлат раҳбари туманлараро марказларда қилинадиган жарроҳлик амалиётлари турини 79 тага, вилоят даражасида 168 тагача етказиш бўйича мутасаддиларга кўрсатмалар берди. Шунингдек, мамлакатда 500 бемор жигар, 1500 киши буйрак трансплантацияси амалиётига муҳтожлигини билдирмоқда.
Ўзбекистонга Польшадан AstraZeneca вакцинасининг 252 минг дозаси олиб келинди. Шунингдек, бугун Pfizer/BioNTech вакцинаси олиб келинган эди
Мьянмада қаршилик кучлари томонидан 50 га яқин ҳарбий ва полициячининг ўлдирилгани, BMW’нинг Хитойдан 142 мингдан ортиқ автомобилни қайтариб олаётгани, Испанияда ўрмон ёнғинлари туфайли минглаб одамларнинг уйларини ташлаб кетгани ва бошқа янгиликлар — «Газета.uz»нинг жаҳон янгиликлари дайжестида.
Тошкент вилоятида жорий йил бошидан буён содир бўлган ЙТҲларнинг 21 фоизи Damas русумли автомобиллар иштирокида содир бўлган. Мазкур ЙТҲлар оқибатида 25 фуқаро вафот этган.
Ўзбекистон ҳудудида бўлиб турган барча Афғонистон фуқаролари сўнгги икки кун ичида бошқа мамлакатга эвакуация қилинди, дея хабар берди ТИВ расмий вакили.
12 сентябрь куни афғон учувчилари ва бошқа хизматчилари Ўзбекистонни тарк эта бошлади. Иккита самолёт Термиз аэропортидан БААга жўнаб кетганлиги айтилмоқда.
Долларнинг сўмга нисбатан расмий курси 4,22 сўмга пасайиб, 10 651,69 сўм этиб белгиланди. Шунингдек, евро ва рубль курслари ҳам пасайди.
«Миллий тикланиш» партияси ваколатли вакили партия дебатлар ва сайловолди дастурини экспертизадан ўтказишга тайёр эканини маълум қилди. «Алишер Қодиров ўзининг жойини бўшатиб беришга эмас, курашишга тайёр. Биз ҳеч қачон орқага чекинмаймиз», — деди Баҳодир Маматхонов.
Футзал бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси Литвада бўлиб ўтаётган жаҳон чемпионатидаги ўйинларини Гватемала билан учрашувдаги мағлубият билан бошлади.
Душанба куни 1 млн 200 минг дозадан ортиқ Pfizer/BioNTech вакцинаси АҚШдан беғараз кўмак сифатида Тошкентга олиб келинди. ЮНИСЕФ умумий ҳажми 3064 литр бўлган 8 та музлатгич сотиб олди, бу вакцинанинг бутун ҳажмини -70 даража ҳароратда сақлаш учун етарли.
Президент фармони билан 1 октябрдан бошлаб Тошкент, Сирдарё, Қашқадарё ва Хоразм вилоятларида «Масофавий электрон декларациялаш» божхона постлари ташкил этилади. 2022 йил 1 апрелдан бошқа ҳудудларда йўлга қўйилиши кўзда тутилган. Шунингдек, фармонга асосан ҳудудлардаги 6 та божхона постлари тугатилади.
Ўзбекистон ҳарбийлари Россиянинг Оренбург вилоятидаги Шанхай ҳамкорлик ташкилоти давлатлари ўртасида ўтказиладиган «Мирная миссия — 2021» ўқув штаб машғулотларида иштирок этмоқда.
Президент Шавкат Мирзиёев 16−17 сентябрь кунлари Душанбеда бўлиб ўтадиган ШҲТ саммитида иштирок этади ҳамда Тожикистон, Россия, Покистон, Эрон раҳбарлари билан учрашади. Йиғилиш якунида ШҲТга раислик Тожикистондан Ўзбекистонга ўтади.
Ҳафтанинг охиригача республика ҳудуди бўйича кам булутли ва қуруқ об-ҳаво сақланиб туради. Ҳаво ҳарорати сешанба куни +29…+34 даражадан ҳафта охирига келиб +32…+37 даражагача кўтарилади
Кеча кун давомида Ўзбекистонда 526 кишида коронавирус инфекция қайд этилди. 6 нафар COVID-19 бемори вафот этди. Шунингдек, якшанба куни 96 кишида пневмония қайд этилди, 1 нафар пневмония бемори вафот этди.
Олий Мажлиснинг инсон ҳуқуқлари бўйича вакилига (омбудсман) қонунчилик ташаббуси ҳуқуқи берилади.
Тошкентнинг Чилонзор туманида ЙПХ ходимлари ҳайдовчига йўл ҳаракати қоидаларини бузганлик тўғрисидаги баённомани тузаётганида жанжал содир бўлди. Мазкур ҳолат юзасидан терговга қадар текширув олиб борилмоқда.
Август ойида Тошкент шаҳридаги иккиламчи бозорда турар жой нархлари ҳар квадрат метр учун ўртача 7,5 млн сўмни ташкил қилди, бирламчи бозорда — 8,4 млн сўм.
Сариосиё туманида Matiz автомашинаси йўлни кесиб ўтаётган 12 ёшли қизни уриб юборди. Оқибатда қиз шифохонада вафот этди, Matiz ҳайдовчиси ва йўловчиси шифохонага ётқизилди. ЙТҲ содир бўлган ҳудудда пиёдалар йўлакчаси ташкил этиш ҳамда тезликни чекловчи белгилар ўрнатилиши айтилди.
USAID маъмури Саманта Пауэр Ўзбекистонга ташриф буюриши ҳақидаги режаларини маълум қилди. Унинг таъкидлашича, АҚШ президент Шавкат Мирзиёевнинг «Янги Ўзбекистон» ҳақидаги қарашларини олқишлайди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг