Президент фармони билан IT парк резидентлари бизнес-жараёнлар аутсорсинги йўналиши бўйича таълим фаолиятини амалга ошириши ва интернет орқали билим жараёнлари аутсорсинги хизматларини хорижий давлатларга экспорт қилиши белгиланди.
Тошкент шаҳри ҳокими қарори билан пулли тўхтаб туриш жойларини ташкил этиш тартиби ва транспорт воситаларининг пулли тўхтаб туриш жойларидан фойдаланганлик учун тўловлар миқдорлари тасдиқланди. Тўловлар тариф зоналарига кўра бир соат учун 5 минг сўмдан 12 минг сўмгача этиб белгиланди.
Отабек Турсунов Тошкент вилояти ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари этиб тайинланди. Бу лавозимда ишлаб келган Эркин Муҳитдинов президент мажлисида ишдан олинганди.
Ўзбекистон ва хориждаги сайлов участкаларида депутатлар сайлови бўйича муддатидан олдин овоз бериш бошланди. Қозоғистон, Қирғизистон, Россия, Туркия ва Жанубий Кореядаги айрим участкалардан фоторепортаж.
Самарқанд вилояти Булунғур туманида яшовчи 56 ёшли эркак Россияга ишлаш учун бориб, у ерда моддий манфаат эвазига Украинага қарши урушда қатнашган. У суд қарори билан уч йилга озодликдан маҳрум қилинди.
Шавкат Мирзиёев Тошкентдан Самарқанд ва Андижонгача бўлган пулли автомобиль йўллари лойиҳаларини жадаллаштириш, шунингдек, бундай йўлларни қатнов даражаси юқори бўлган ҳудудларда қуриш зарурлигини таъкидлади. Муқобил бепул йўлнинг ҳам мавжуд бўлиши алоҳида қонун билан белгилаб қўйилади.
Ўзбекистон автомобиль бозорида Аbozor`нинг пайдо бўлиши билан автомобилларни сотиб олиш ва сотиш осон ва самарали бўлиб бормоқда. Платформа автомобилни тез ва шаффоф тарзда сотиб олиш ёки сотиш имконини беради.
Ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Никарагуа ва Уганданинг Ўзбекистондаги биринчи элчилари билан учрашувлар ўтказди.
Пайшанбага ўтар кечаси Афғонистонда 5,8 магнитудали зилзила содир бўлди. Унинг кучи Сурхондарё вилоятида сезилиб, 2 баллни ташкил этди.
Сирдарё вилоятидаги 27-мактабда ўқитувчи 1-синф ўқувчисининг қўлларига игна санчди ва ҳожатхонага чиқишига рухсат бермади. Қизнинг отаси бунга қўшимча дарслар учун 50 минг сўм тўлашдан бош тортгани сабаб бўлганини айтди. Болалар омбудсмани вазиятни ўрганмоқда.
Қозоғистон «яқин келажакда» БРИКСга ариза беришдан бош тортади, деди Қосим-Жомарт Тоқаевнинг матбуот котиби, унинг сўзларига кўра, БМТ «универсал ташкилот» сифатида устувор аҳамиятга эга. Тоқаевнинг ўзи аввалроқ БРИКСга аъзоликка қизиқиш билдирганди.
Украина президенти Владимир Зеленский илк бор ўз «ғалаба режаси»ни оммага тақдим этди. У беш банддан иборат ва НАТОга таклифнома, Украинада «ноядровий тўхтатишнинг кенг қамровли пакети»ни жойлаштириш ва Европадаги Америка контингентининг бир қисмини украин ҳарбийлари билан алмашишни назарда тутади.
Ўзбекистонда 2024 йил илк ярмида уй-жой нархи юқорилигича қолмоқда — унинг бозор нархи фундаментал («объектив») нархдан 28% юқори, дея қайд этади МБ. Нархлар иш ҳақига нисбатан 1,8 баравар тезроқ ўсмоқда ва бу келажакда нархларнинг пасайиши хавфидан далолат беради, деб ҳисоблайди регулятор.
Сентябрь ойида Ўзбекистонда гарчи янги енгил автомобиллар савдоси сегменти 10 фоиздан ортиққа ўсган бўлса ҳам, умумий автомобиль савдоси 1,1 фоизга камайди. Электромобиллар савдоси рекорд даражага етди.
Тошкент вилоятида 1000 та янги автобус харид қилиниши режалаштирилган. Йўналишлар вилоятнинг барча шаҳар ва туманларини маъмурий марказ — Нурафшон билан боғлайди. Шунингдек, меҳнат мигрантлари билан мулоқот қилиш, хориждаги аёлларни қўллаб-қувватлаш, хоҳлаганларини уйига қайтариш топшириғи берилди.
Собиқ Miran меҳмонхонаси биносидаги ёнғинни ўчиришга 14 нафар ёнғин-қутқарув гуруҳи жалб қилинди. Ҳолат алангадан деярли икки соат ўтиб бартараф этилди. Жабрланганлар ва ҳалок бўлганлар ҳақида маълумот йўқ.
KNAUF ва Texnopark компаниялари Тошкент шаҳрида тош минерал пахта ишлаб чиқариш масаласида келишувга эришди.
Тошкентнинг Миробод туманида Miran меҳмонхонаси жойлашган бинонинг томи ёниб кетди (у ерда Swissôtel Tashkent меҳмонхонасини очиш учун таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда). Ўт ўчирувчилар ёнғинни ўчирмоқда, воқеа жойига Тошкент шаҳри ФВБ раҳбарияти ва ходимлари етиб келди. Фото, видео.
Пенсия жамғармаси маълумотларига кўра, ҳозирда республикада 97 нафар 2-жаҳон уруши фахрийлари пенсия олмоқда. Уларнинг деярли ярми аёллардир. Энг кўп уруш фахрийси Тошкент шаҳри ва вилоятида рўйхатга олинган.
Олий таълимни жадал кенгайтириш ва STEM-таълимни ривожлантириш — Ўзбекистоннинг улкан инсон капиталидан самарали фойдаланиш зарурияти, деди Сенат раиси Танзила Нарбаева Парламентлараро иттифоқ Ассамблеяси доирасидаги дебатларда.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг