Маданият вазири Озодбек Назарбеков телевидениедаги жонли эфирда коронавирусга қарши эмланди
3 июль 2021, 12:34

Маданият вазири Озодбек Назарбеков телевидениедаги жонли эфирда коронавирусга қарши эмланди

Маданият вазири Озодбек Назарбеков Халқаро пресс-клубнинг сессиясида жонли эфирда коронавирусга қарши эмланди.

«ОАВларни ишига аралашиб, у нотўғри, бу тўғри дейиш давлатнинг иши эмас» — Танзила Нарбаева
3 июль 2021, 12:30

«ОАВларни ишига аралашиб, у нотўғри, бу тўғри дейиш давлатнинг иши эмас» — Танзила Нарбаева

Сенат раиси журналистлар учрашувда давлат идора ва ташкилотлари мансабдорлари цензура ўрнатиши, ОАВ ишига тўсқинлик қилиши, тазйиқ ва босим ўтказишига қарши жавобгарлик янада кучайтирилишини маълум қилди. «Сизларни фаолиятингизга аралашишга, кўрсатма, йўналиш беришга ҳеч кимнинг ҳаққи йўқ», — деди у.

Зангиотада 2 минг кишилик касалхонада 2,5 мингдан ортиқ коронавирус бемори даволанмоқда
3 июль 2021, 12:23

Зангиотада 2 минг кишилик касалхонада 2,5 мингдан ортиқ коронавирус бемори даволанмоқда

Зангиотадаги коронавирусга чалингани гумон қилинган беморларни даволашга мўлжалланган юқумли касалликлар шифохонаси беморлар билан тўлди. 2 минг кишига мўлжалланган касалхонада айни вақтда 2550 нафар бемор даволанмоқда.

2 июль куни Ўзбекистонда 3 нафар коронавирус бемори вафот этди, 482 та янги касалланиш ҳолатлари қайд этилди
3 июль 2021, 11:36

2 июль куни Ўзбекистонда 3 нафар коронавирус бемори вафот этди, 482 та янги касалланиш ҳолатлари қайд этилди

Кеча Ўзбекистонда 482 нафар фуқарода коронавирус аниқланди. Шунингдек, сўнгги кун ичида 395 нафар бемор касалликдан соғайиб, Ўзбекистонда соғайиш кўрсаткичи 96 фоизни ташкил этмоқда.

Нима учун ковидга қарши оммавий эмлаш клиник синовлар якунига етмасдан бошланди?
3 июль 2021, 10:35

Нима учун ковидга қарши оммавий эмлаш клиник синовлар якунига етмасдан бошланди?

Инновацион ривожланиш вазири ўринбосари, биология фанлари доктори Шаҳло Турдикулова «Газета.uz»га нима сабабдан ZF-UZ-VAC2001 вакцинасининг учинчи босқич клиник синовлари якунига етмасдан коронавирусга қарши оммавий эмлаш бошлаб юборилгани ҳамда перепаратнинг самарадорлиги қай даражада эканлиги ҳақида сўзлаб берди.

Нима тайёрлаймиз: совуқ десертлар
3 июль 2021, 10:30

Нима тайёрлаймиз: совуқ десертлар

«Орео» ва творогли тортлар, «Картошка» пирожнийси, шоколадли мусс ва чизкейк — Zira.uz пиширишни талаб этмайдиган совуқ десертлар рецептлари рўйхатини тақдим этади.

Германия ҳарбийлари Афғонистонни тарк этди
3 июль 2021, 09:15

Германия ҳарбийлари Афғонистонни тарк этди

30 июнь куни Германия аскарларининг охирги гуруҳи Афғонистонни тарк этди. ГФР мудофаа вазири буни «муҳим тарихий воқеа» деб атади. «Биз Афғонистондан тезда европача намунадаги давлатни ярата оламиз, деган нотўғри таассуротни уйғотдик», — деди у. Вазир шунингдек, НАТО иттифоқдошлари Афғонистонга бошқа йўллар орқали ёрдам бериш ҳақида бош қотираётганини ҳам маълум қилди.

«Ота-оналарини киритсак ҳам, давлат хизматчилари „тирқиш“ топади». Акмал Бурхонов — декларациялаш тизими ҳақида
3 июль 2021, 08:24

«Ота-оналарини киритсак ҳам, давлат хизматчилари „тирқиш“ топади». Акмал Бурхонов — декларациялаш тизими ҳақида

Коррупцияга қарши курашиш агентлиги директори Акмал Бурхонов даромад ва мол-мулкларни мажбурий декларация қилиш тизими нима учун давлат хизматчилари, уларнинг турмуш ўртоқлари ва вояга етмаган фарзандларини қамраб олиш билан чекланаётгани, бошқа қариндошлари ҳозирча ҳисобга олинмаётганига изоҳ берди. У тизим нима сабабдан давлат хизматчиларининг харажатларини ҳисобга олмаслиги ҳақида ҳам тўхталиб ўтди.

Қашқадарёда бемордан 5000 сўм сўраган фельдшер ишдан бўшатилди
2 июль 2021, 23:54

Қашқадарёда бемордан 5000 сўм сўраган фельдшер ишдан бўшатилди

Қашқадарё вилояти Чироқчи тумани юқумли касалликлар шифохонаси ходими беморни рўйхатга олиш учун 5000 сўм сўрагани учун ишдан бўшатилди.

Ўзбекистонда аҳолининг 2 фоизи коронавирусга қарши тўлиқ эмланди
2 июль 2021, 23:42

Ўзбекистонда аҳолининг 2 фоизи коронавирусга қарши тўлиқ эмланди

Уч ой ичида Ўзбекистонда, ССВ маълумотларига кўра, 685,5 минг киши коронавирусга қарши тўлиқ эмланди. Бу доимий аҳолининг (33,9 миллион) 2 фоизи ёки 19 ёшдан катта бўлган аҳолининг 3,1 фоизи демакдир. Аввалроқ июнга қадар аҳолининг 60 фоизи эмланиши режалаштирилаётгани хабар қилинган эди.

Жаҳон янгиликлари дайжести
2 июль 2021, 21:36

Жаҳон янгиликлари дайжести

AҚШда федерал даражада ўлим жазосига мораторий жорий этилгани, Париждаги «Шарль-де-Голль» аэропортида иш ташлаш, Бразилия парламентининг аёлларга нисбатан психологик зўравонликни жиноят деб тан олгани ва бошқа янгиликлар — «Газета.uz»нинг жаҳон янгиликлари дайжестида.

Пайариқда Damas автобусга урилиши оқибатида икки киши вафот этди
2 июль 2021, 20:50

Пайариқда Damas автобусга урилиши оқибатида икки киши вафот этди

Самарқанд вилояти Пайариқ туманидан ўтувчи йўлда аҳолига хизмат кўрсатувчи автобуснинг йўлига, қарама-қарши томондан келаётган Damas автомашинаси чиқиб кетиши натижасида тўқнашув содир бўлган. Оқибатда Damas ичида бўлган икки нафар фуқаро ҳодиса жойида вафот этган.

2 июль куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим хабарлар дайжести
2 июль 2021, 20:30

2 июль куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим хабарлар дайжести

Тошкентда коронавирус беморлари учун тақсимлаш марказлари қайта очилиши, Абдулазиз Камиловнинг АҚШга ташрифи, пойтахтда боғлар, яшил ҳудудлар ва хиёбонлар сони кўпайтирилиши, Ўзбекистонда бир нечта ижтимоий тармоқлар фаолияти вақтинчалик чекланиши — «Газета.uz»нинг 2 июлдаги энг муҳим хабарлари дайжестида.

Ўзбекистон иккиламчи бозорида уй-жойлар бир чоракда 5,7 фоизга қимматлашди
2 июль 2021, 19:25

Ўзбекистон иккиламчи бозорида уй-жойлар бир чоракда 5,7 фоизга қимматлашди

Иккиламчи бозорда уй-жойлар нархи II чорак давомида ўртача 5,7 фоизга кўтарилди. Нархлар энг кўп Наманган, Сурхондарё ва Тошкент вилоятларида қимматлашди, барча олди-сотди шартномаларининг учдан бири эса Тошкентга тўғри келмоқда. Пойтахтдаги кўчмас мулк нархлари аҳоли жон бошига даромади юқорироқ бўлган дунёнинг бошқа пойтахт-шаҳарларидан баландроқ, дейилади МБ мутахассиси шарҳида.

Ўтган 6 ой ичида энг кўп чақалоқ Самарқандда туғилган
2 июль 2021, 19:16

Ўтган 6 ой ичида энг кўп чақалоқ Самарқандда туғилган

2021 йилнинг январь-июнь ойларида республикада 391 минг 258 та туғилиш қайд этилган. Ҳудудлар кесимида энг кўп туғилиш бўйича Самарқанд, Фарғона ҳамда Қашқадарё вилоятлари юқори ўринни эгаллаган

ЎзЛиДеП логотипини ўзгартирмоқда
2 июль 2021, 18:49

ЎзЛиДеП логотипини ўзгартирмоқда

ЎзЛиДеП партияни ребрендинг қилиш доирасида ўз логотипини ўзгартирмоқда.

Тошкент вилоятида 80 сотих ерни 450 минг долларга сотмоқчи бўлган шахс қўлга олинди
2 июль 2021, 18:35

Тошкент вилоятида 80 сотих ерни 450 минг долларга сотмоқчи бўлган шахс қўлга олинди

Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманида дам олиш маскани қуриш учун мўлжалланган 80 сотих бўш ер майдонини 450 минг АҚШ долларига сотмоқчи бўлган шахс қўлга олинди. Ҳолат юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

АҚШ Марказий Осиё мамлакатларидан 9000 га яқин афғонларни вақтинча қабул қилишни сўради — Bloomberg
2 июль 2021, 17:44

АҚШ Марказий Осиё мамлакатларидан 9000 га яқин афғонларни вақтинча қабул қилишни сўради — Bloomberg

АҚШ Ўзбекистон, Қозоғистон ва Тожикистондан АҚШ ҳарбий кучлари билан ишлаган ва ҳозирда «Толибон» қасосидан қўрқаётган 9000 га яқин афғонистонликларни вақтинча қабул қилишни илтимос қилиб мурожаат қилди, деб ёзади Bloomberg.

Долларнинг расмий курси кўтарилди
2 июль 2021, 17:31

Долларнинг расмий курси кўтарилди

Долларнинг расмий курси 25,95 сўмга кўтарилди ва жами 10 613,54 сўм этиб белгиланди. Евро ва рубль курслари ҳам бироз пасайди.

Ўзбекистонда бир нечта ижтимоий тармоқлар фаолияти вақтинчалик чекланди
2 июль 2021, 17:13

Ўзбекистонда бир нечта ижтимоий тармоқлар фаолияти вақтинчалик чекланди

«Фуқароларнинг шахсга доир маълумотларига ишлов беришнинг қонуний талаблари» бузилганлиги учун Ўзбекистонда айрим ижтимоий тармоқлардан фойдаланиш чекланди, дея таъкидламоқда «Ўзкомназорат». Фаолияти чекланган ижтимоий тармоқлар номи кўрсатилмаган, аммо ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари Twitter, TikTok ва ВКонтакте фаолиятида узилишлар бўлаётганини айтмоқда.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг