2021 йилда қўшимча дам олиш кунлари белгиланди
3 декабрь 2020, 16:31

2021 йилда қўшимча дам олиш кунлари белгиланди

3 декабрь куни қабул қилинган президент фармонига кўра, 2021 йилда 2−3 сентябрь кунлари қўшимча дам олиш кунлари этиб белгиланди.

Тошкентда Япония рақамли университети ташкил этилди
3 декабрь 2020, 16:02

Тошкентда Япония рақамли университети ташкил этилди

Тошкент шаҳрида Япония рақамли университети ташкил этилди. Университет ахборот-коммуникация технологиялари ва ахборот тизими каби соҳаларда мутахассисларни тайёрлашга ихтисослашади. Ўқитиш япон ва ўзбек тилларида тўлов-контракт асосида амалга оширилади.

Содиқ Сафоев: «Сўз эркинлиги бўлмаганида, пандемия даврида аҳволимиз анча мураккаб бўларди»
3 декабрь 2020, 15:53

Содиқ Сафоев: «Сўз эркинлиги бўлмаганида, пандемия даврида аҳволимиз анча мураккаб бўларди»

Сенат раисининг биринчи ўринбосари Содиқ Сафоев коронавирус пандемияси давридаги сўз эркинлигининг аҳамияти ҳақида сўзлади. «Сўз эркинлиги, матбуот эркинлиги — демократиянинг қон айланиш тизимидир, усиз бу тушунчалар фаолият кўрсата олмайди», — дея таъкидлади у.

Яна учта шифохона одатий иш фаолиятига қайтди
3 декабрь 2020, 15:24

Яна учта шифохона одатий иш фаолиятига қайтди

Коронавирусга чалиниш ҳолатлари камайгани сабабли COVID-19 беморларини даволашга ихтисослашган яна 3 та шифохона — Тошкент шаҳар тез тиббий ёрдам клиник шифохонаси, Тошкент шаҳар перинатал маркази ва Тошкент шаҳар 3-сон юқумли касалликлар шифохоналари ўз йўналиши бўйича одатий иш фаолиятига қайтди.

Учувчи бўлишни орзу қилувчи инклюзия қаҳрамони
3 декабрь 2020, 14:34

Учувчи бўлишни орзу қилувчи инклюзия қаҳрамони

Халқаро ногиронлиги бўлган инсонлар кунига бағишлаб «Газета.uz» ЮНИСEФ томонидан тайёрланган оддий мактабга борувчи, тенгдошлари билан осон дўстлашувчи ва доимо кулиб турувчи Даун синдроми мавжуд бўлган 8 ёшли бола ҳақидаги ҳикояни тақдим этади.

Пешкў ва Шеробод туманларига янги ҳокимлар тайинланди
3 декабрь 2020, 13:43

Пешкў ва Шеробод туманларига янги ҳокимлар тайинланди

Савдо-саноат палатаси вилоят ҳудудий бошқармаси бошлиғи Ваҳоб Қаҳҳоров Бухоро вилоятининг Пешкў туманига, Жарқўрғон тумани ҳокими лавозимида фаолият юритиб келаётган Зиёдулла Давлатов эса Сурхондарё вилоятининг Шеробод туманига ҳоким этиб тасдиқланди.

Польшада ҳам COVID-19 билан касалланганлар сони 1 миллиондан ошди
3 декабрь 2020, 12:09

Польшада ҳам COVID-19 билан касалланганлар сони 1 миллиондан ошди

Польшада охирги кун давомида 13 855 та касалланиш ҳолатлари аниқланиб, умумий COVID-19 билан касалланганлар сони 1 миллиондан ошди. Аввалроқ Германияда ҳам ушбу кўрсаткич миллиондан ошган эди. Ҳозирда дунё бўйича коронавирус билан касалланганлар сони 64,5 млн га етди.

Пандемия сабабли деярли бутун дунёда иш ҳақи пасайди — ХМТ
3 декабрь 2020, 11:53

Пандемия сабабли деярли бутун дунёда иш ҳақи пасайди — ХМТ

COVID-19 пандемияси деярли бутун дунёда иш ҳақининг пасайишига ёки ўсишининг тўхташига олиб келди, деди ХМТ. Инқироз, айниқса, аёллар ва кам маошли ишчиларнинг даромадларига таъсир кўрсатди.

Қозоғистонликлар ҳайдовчилик гувоҳномасини ўзлари билан олиб юрмасликлари мумкин бўлади
3 декабрь 2020, 11:33

Қозоғистонликлар ҳайдовчилик гувоҳномасини ўзлари билан олиб юрмасликлари мумкин бўлади

Қозоғистонда ҳайдовчилик гувоҳномаси ва транспорт воситаси билан боғлиқ бўлган хужжатлари йўқлиги учун маъмурий жавобгарликни бекор қилиш кутилмоқда. Барча керакли маълумот маълумотлар базасидан текширилади.

Жондор тумани ҳокими ўзгарди
3 декабрь 2020, 11:28

Жондор тумани ҳокими ўзгарди

Санъатилло Ҳикматов Жондор тумани ҳокими этиб тасдиқланди. У Бухоро вилоят ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари лавозимида фаолият юритиб келган.

Бухоро туманига янги ҳоким тайинланди
3 декабрь 2020, 10:46

Бухоро туманига янги ҳоким тайинланди

Хайрулло Жўраев Бухоро тумани ҳокими этиб тайинланди. У ҳозирга қадар «Ғиждувон» ЭИЗ раҳбари вазифасида фаолият юритган.

Тошкентда янги туғилган чақалоқларнинг эшитиш қобилияти текширувдан ўтказилади
2 декабрь 2020, 22:29

Тошкентда янги туғилган чақалоқларнинг эшитиш қобилияти текширувдан ўтказилади

15 ёшгача бўлганларда 60 фоиз ҳолатда эшитиш қобилияти нуқсонини олдини олишда профилактика чоралари ас қотиши мумкин. Қолаверса, Тошкентда йилига 70 мингдан ортиқ чақалоқ дунёга келади. Шундан келиб чиқиб, пойтахтда янги туғилган чақалоқларни эшитиш қобилиятининг универсал скринингидан ўтказиш синов лойиҳаси амалга оширилмоқда.

Жаҳон янгиликлари дайжести
2 декабрь 2020, 20:20

Жаҳон янгиликлари дайжести

Япония парламентининг аҳолини бепул эмлаш тўғрисидаги қонунни қабул қилгани, Шимолий Корея хакерларининг олтита фармацевтика компаниясига ҳужуми, дунёда 40 миллиондан ортиқ одамнинг қулликда яшаётгани ва бошқа янгиликлар — «Газета.uz»нинг жаҳон янгиликлари дайжестида.

Россияда коронавирусга қарши оммавий эмлашни бошлаш бўйича кўрсатма берилди
2 декабрь 2020, 19:13

Россияда коронавирусга қарши оммавий эмлашни бошлаш бўйича кўрсатма берилди

Путин келаси ҳафта Россияда коронавирусга қарши оммавий эмлашни бошлаш бўйича кўрсатма берди.Биринчи бўлиб ўқитувчилар ва шифокорлар эмланиши кутилмоқда.

Миллий тест тизими учун онлайн рўйхатга олиш бошланди
2 декабрь 2020, 18:27 1

Миллий тест тизими учун онлайн рўйхатга олиш бошланди

ДТМ миллий тест тизимида онлайн рўйхатдан ўтиш бошланганини эълон қилди. Декабрь ойидан она тили ва адабиёт ҳамда математика фанлари бўйича тестларни топшириш мумкин бўлади.

Халқ таълими вазирлиги тизимида 70 млрд сўмлик ўғирлик ва ўзлаштириш аниқланди
2 декабрь 2020, 18:11

Халқ таълими вазирлиги тизимида 70 млрд сўмлик ўғирлик ва ўзлаштириш аниқланди

Халқ таълими вазирлиги тизимида 11 ой ичида 69,9 млрд сўм иш ҳақидан ўғрилик ва ортиқча тўловлар амалга оширилганлиги маълум қилинди. Бундан ташқари, 220,8 млрд сўм миқдоридаги молиявий хато камчиликлар аниқланган.

Гаянэ Умерова Ўзбекистоннинг UNESCO ишлари бўйича Миллий комиссияси Бош котиби этиб тайинланди
2 декабрь 2020, 17:24

Гаянэ Умерова Ўзбекистоннинг UNESCO ишлари бўйича Миллий комиссияси Бош котиби этиб тайинланди

Ўзбекистоннинг UNESCO ишлари бўйича Миллий комиссияси Бош котиби этиб Гаянэ Умерова тайинланди. У ҳозирда Маданият вазирлиги ҳузуридаги Санъат ва маданиятни ривожлантириш жамғармасининг ижрочи директори лавозимида фаолият юритади.

Россиядаги ЙТҲда икки нафар Ўзбекистон фуқароси вафот этди
2 декабрь 2020, 17:21

Россиядаги ЙТҲда икки нафар Ўзбекистон фуқароси вафот этди

Россиянинг Екатеринбург шаҳрида Ўзбекистон фуқаролари ҳаракатланаётган автомашина билан ЙТҲ содир бўлди. Ҳалоқат натижасида икки нафар инсон вафот этди. Яна беш нафар фуқаро эса оғир аҳволда касалхоналарга ётқизилган.

Шавкат Мирзиёев Россия Федерацияси делегациясини қабул қилди
2 декабрь 2020, 17:19

Шавкат Мирзиёев Россия Федерацияси делегациясини қабул қилди

Президент Шавкат Мирзиёев Россия Федерацияси президенти Администрацияси раҳбарининг ўринбосари Дмитрий Козак бошчилигидаги делегацияни қабул қилди. Учрашувда Ўзбекистон раислигида бўлиб ўтадиган саммитга тайёргарлик масалалари ҳам муҳокама қилинди.

Ўзбeкистонда камбағаллик чeгарасини қандай ҳисоблаш мумкин? ЖБ иқтисодчиси Уилям Зейтц билан интeрвю
2 декабрь 2020, 17:15 2

Ўзбeкистонда камбағаллик чeгарасини қандай ҳисоблаш мумкин? ЖБ иқтисодчиси Уилям Зейтц билан интeрвю

Бир кишига кунига 5600 сўм миқдорида бўлган камбағаллик чeгараси қандай бeлгиланган ва нeга бу ҳисоб-китоб мукаммал эмас? Ўзбeкистонда камбағаллик мeзонларини ишлаб чиқишда қандай омилларни ҳисобга олиш кeрак? Бу ҳақда Жаҳон банки иқтисодчиси Уилям Зейтц билан суҳбатда ўқинг.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг