Қашқадарёда ота ва ўгай онаси томонидан калтакланган 14 ёшли қиз маҳалла қарамоғига олиниб, хавфсизлиги таъминланди. Ҳозирда уни васийликка бериш масаласи кўриб чиқилмоқда.
Рамазон ҳайити куни Тошкент метрополитени ўз фаолиятини тонгги 04:00 дан бошлайди. Байрам муносабати белгиланган бошқа дам олиш кунлари метро поездлари якшанба куни учун тасдиқланган жадвал асосида соат 05:00 дан ҳаракатланади.
Академик В. Воҳидов номидаги Республика ихтисослаштирилган жарроҳлик марказида шифокорлар томонидан мингинчи буйрак кўчириб ўтказиш операцияси ўтказилди. Операция сурункали буйрак етишмовчилигининг сўнгги босқичида бўлган аёлда ўтказилди, унинг эри донор бўлди.
Март ойида Ўзбекистон кўчмас мулк бозорида фаоллик 7,3 фоизга пасайиб, олди-сотди битимлари сони қарийб 21 мингтани ташкил этди. Шунингдек, пойтахтнинг аксарият туманларида ижарага бериладиган уй-жойлар нархи арзонлашди — ИТИМ шарҳидан.
Ўзбекистон Афғонистонга зарур озиқ-овқат маҳсулотларидан иборат 185 тоннали инсонпарварлик ёрдамини юборди. Юклар Балх вилояти шимолидаги Ҳайратон шаҳрига етказилди. Икки давлат расмийлари савдо-иқтисодий ва гуманитар соҳадаги ҳамкорлик борасида музокаралар ўтказди.
Косон туманида ота ва она вояга етмаган қизини калтаклади. Ҳолат юзасидан текширув ишлари бошланган. Ота руҳий касалликлар диспансерига текшириш учун юборилган.
Ўзбекистондаги Yandex Go иловасида ногиронлиги бўлган фойдаланувчилар учун имкониятлар пайдо бўлди: йўловчи энди ҳайдовчининг машинасини топишда ёрдам сўраши, ногиронлар аравачасида эканини билдириши, гапирмаслиги ёки фақат матн орқали мулоқот қилиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантириши мумкин.
Ўзбекистондаги 9 минг 400 нафар ҳоким ёрдамчилари «Хитой тажрибаси асосида камбағалликни қисқартириш» мавзусида икки ҳафта мобайнида хитойлик мутахассислардан онлайн таълим олади. Лойиҳанинг 2-босқичида 200 нафар ҳоким ёрдамчилари Хитойда икки ҳафталик амалиёт ўтайди.
«Ўзкомназорат» телефонларни бепул станцияларда қувватлантириш хавфидан огоҳлантирди. Бундай қурилмалар орқали шахсий маълумотлардан онлайн ҳисобларга киришда фойдаланиш ёки уни бошқа ҳужумчиларга сотиш мумкин. Инспекция бунинг олдини олишда қатор тавсиялар берди.
Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси мамлакатда зарур даражада шакар мавжудлиги ва ҳеч қандай хавотирга ўрин йўқлигини билдирди. Унга кўра, шакар хомашёси Бразилиядан жаҳон нархига нисбатан арзонроқ харид қилинмоқда, эҳтимолий хавф-хатарлар ҳукумат назоратида.
Балиқчи туманида иккинчи турмуш ўртоғини бўёқ суюлтиргич билан ёқиб юборган 43 ёшли эркак 17 йилга қамалди. У суд жараёнида ушбу жиноятни қилишига аёли билан муносабатлари совуқлашганини сабаб қилиб кўрсатган. Марҳума воқеадан 13 кун ўтиб шифохонада вафот этган.
Самарқанд вилояти Пастдарғом туманига Ваҳобжон Муротқобилов ҳоким этиб тасдиқланди.
«Асакабанк» фармацевтика соҳасида янги лойиҳаларнинг 25 фоизгача қисмига ўз улуши билан кириб, инвестор сифатида иштирок этади. Банк ҳузурида фармацевтика лойиҳалари маркази очилиб, тадбиркорларга ёрдам кўрсатилади.
Президент сув хўжалиги тизимидаги айрим таклифларни маъқуллади. Энди Жиззах, Қашқадарё, Наманган ва Сирдарёда ёпиқ қувурли суғориш тизими яратилади. Насос станциялари хусусий шерикликка ҳам берилади. Донли экин ва сабзавотни сув тежовчи тизимда етиштирганлар гектарига 8 млн сўмгача субсидия олади.
19 апрелдан Ўзбекистоннинг янги Конституциясини қабул қилиш бўйича референдумда муддатидан олдин овоз бериш жараёни бошланди. Унда референдум куни айрим сабабларга кўра яшаш манзилида бўлмайдиган фуқаролар қатнашиши мумкин. Овоз бериш тартиби ҳақида батафсил.
Ўзбекистонда 1 майдан йўл ҳаракати қоидаларини бузганлик учун жарималар миқдори ошади: ҳужжатсиз юриш — 330 минг сўм; «қизил»да ўтиш — 660 минг сўм; телефонда гаплашиш — 990 минг сўм; маст ҳолда рулга ўтириш ва рухсатсиз «тонировка» — 8 млн 250 минг сўм.
Феруз Абилов Самарқанд вилояти ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари, Шунқор Худойбердиев эса қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари этиб тайинланди.
Президент имзолаган қонун билан маъмурий жарималарнинг 50 фоизини 15 кун ичида, 70 фоизини 30 кун ичида тўлаганлар унинг қолган қисмини тўлашдан озод қилинади. Бироқ шундай ҳуқуқбузарлик 1 йил давомида такрор содир этилганда ёки протест билдирилганда чегирма қўлланилмайди.
Ҳукумат қарори билан аэровокзал яқинида тўхташ фақат йўналишсиз ва йўналишли таксиларга рухсат этилади. Бошқа транспортлар эса тураргоҳ ва тўхташ жойларига йўналтирилади. Эстакададан фойдаланишда енгил автомобиллар 5 дақиқагача, автобус ва микроавтобуслар 10 дақиқагача тўхтаб туриши мумкин бўлади.
Тижорат банклари 19 апрель куни аҳолидан 1 АҚШ долларини 11 380 — 11 410 сўмдан сотиб олмоқда, сотиш курси эса 11 430 — 11 495 сўм.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг