Жиззах ва Андижон нефть базалари раҳбарлари ишдан олинди
25 май 2021, 20:23

Жиззах ва Андижон нефть базалари раҳбарлари ишдан олинди

Андижон нефть базасида 33 млн сўмлик камомад ва 24,3 млрд сўмлик дебиторлик қарзлар аниқланди. Бундан ташқари, ходимларга ортиқча ойлик ва мукофот пуллари берилгани маълум бўлди. 10 нафар мансабдор ишдан олинди.

Россия ва АҚШ президентлари Женевада учрашади
25 май 2021, 19:45

Россия ва АҚШ президентлари Женевада учрашади

Россия ва АҚШ президентлари 16 июнь куни Женевада музокаралар олиб боради. Бу Жо Байден АҚШ президенти этиб тайинланганида сўнг икки давлат раҳбарлари ўртасидаги биринчи учрашув бўлади.

Европа Иттифоқида Ўзбекистон президентининг йил охирига қадар Брюсселга ташрифи кутилмоқда
25 май 2021, 18:24

Европа Иттифоқида Ўзбекистон президентининг йил охирига қадар Брюсселга ташрифи кутилмоқда

Ўзбекистон ва Европа Иттифоқи янги кенгайтирилган шериклик ва ҳамкорлик тўғрисидаги икки томонлама битимнинг асосий бўлимларини якунлаш арафасида. Мазкур жараённи йил сўнггига қадар якунлаш режалаштирилмоқда. Шу муносабат билан Брюсселда Шавкат Мирзиёевнинг ташрифини кутишмоқда.

2021 йилда битта тез тиббий ёрдам чақириғи учун 7700 сўмдан маблағ ажратилган
25 май 2021, 18:21

2021 йилда битта тез тиббий ёрдам чақириғи учун 7700 сўмдан маблағ ажратилган

2020 йилда тез тиббий ёрдам хизматига дори-дармон ва тиббий буюмлар сотиб олиш учун 58 млрд сўм ажратилган. Бу — 2016 йилга нисбатан 12 баравар кўп маблағ ажратилган дегани. Жорий йилда ҳар бир тез тиббий ёрдам чақириғи учун 7700 сўмдан ажратилади.

Тез тиббий ёрдам хизматида «Damas»дан бутунлай воз кечиш режалаштирилмоқда
25 май 2021, 17:34

Тез тиббий ёрдам хизматида «Damas»дан бутунлай воз кечиш режалаштирилмоқда

Тез тиббий ёрдамда «Damas» автомашинасидан бутунлай воз кечиш режалаштирилмоқда. Унинг ўрнини Б ва С классидаги тиббий транспорт воситалари эгаллайди. Жорий йилнинг ўзида 1000 дона Б классига мансуб замонавий машиналар харид қилиш кўзда тутилган.

«Агробанк» ва «Россельхозбанк» ўртасида ҳамкорлик алоқалари ривожлантирилмоқда
25 май 2021, 17:00

«Агробанк» ва «Россельхозбанк» ўртасида ҳамкорлик алоқалари ривожлантирилмоқда

«Агробанк» ва «Россельхозбанк» вакиллари ўзаро тажриба алмашиб, банклараро ҳамкорликни ривожлантиришни назарда тутувчи меморандумни имзолашди.

Вазирлар Маҳкамаси ҳудудида меҳрибонлик уйи собиқ тарбияланувчиларига куч ишлатилгани айтилмоқда
25 май 2021, 16:56

Вазирлар Маҳкамаси ҳудудида меҳрибонлик уйи собиқ тарбияланувчиларига куч ишлатилгани айтилмоқда

22 май куни Вазирлар Маҳкамасига ёрдам сўраб борган меҳрибонлик уйининг собиқ тарбияланувчилари ички ишлар ходимлари уларга куч ишлатишганини таъкидламоқда. Тошкент шаҳар ИИББ воқеа юзасидан хизмат текширув ўтказмоқда. Ҳолат ИИББ раҳбарияти томонидан назоратга олинган.

Aзиз Aбдуҳакимов бирданига 3 та таклиф берган йигитни вазирликка ишга таклиф қилди
25 май 2021, 16:26

Aзиз Aбдуҳакимов бирданига 3 та таклиф берган йигитни вазирликка ишга таклиф қилди

«Беш ташаббус ҳаракати» давомида бош вазир ўринбосари, туризм ва спорт вазири Aзиз Aбдуҳакимов ёшлар билан мулоқот қилди ва туризм соҳасида бирданига 3 та таклифни билдирган Шаҳбоз Зариповни вазирликка ишга таклиф қилди.

Долларнинг расмий курси яна кўтарилди
25 май 2021, 16:10

Долларнинг расмий курси яна кўтарилди

Долларнинг расмий курси 4,78 сўмга кўтарилди ва жами 10 601,54 сўм этиб белгиланди. Шунингдек, евро ва рубль курслари ҳам бироз кўтарилди.

«Мен ўзим бориб у лавозимларни талаб қилиб, олганим йўқ». Азиз Абдуҳакимов 5 та лавозимда ишлаши ҳақида
25 май 2021, 16:07

«Мен ўзим бориб у лавозимларни талаб қилиб, олганим йўқ». Азиз Абдуҳакимов 5 та лавозимда ишлаши ҳақида

Сешанба куни «Беш ташаббус» фестивали доирасида бош вазир ўринбосари, туризм ва спорт вазири Азиз Абдуҳакимов ёшларни саволларига жавоб берар экан, «Мен ўзим бориб у лавозимларни талаб қилиб олган жойим йўқ», — деди у. У шунингдек, 5 та лавозими орасидан фақат бош вазир ўринбосарлиги учун ойлик маош олишини қўшимча қилди.

UzReport TV Beeline устидан судга мурожаат қилди
25 май 2021, 15:56

UzReport TV Beeline устидан судга мурожаат қилди

UzReport TV ўз мобил иловасида телеканалларнинг қайта трансляцияси туфайли Unitel (Beeline) компаниясини муаллифлик ҳуқуқини бузганликда айблаб, унга қарши судга мурожаат қилди. Beeline Uzbekistan ушбу айблов билан рози эмаслигини ва ўз позициясини қонунлар доирасида ҳимоя қилишга тайёрлигини билдирди.

Музаффар Комилов Халқаро ислом академиясига раҳбар этиб тайинланди
25 май 2021, 15:34

Музаффар Комилов Халқаро ислом академиясига раҳбар этиб тайинланди

Дин ишлари бўйича қўмита раисининг биринчи ўринбосарига Ўзбекистон халқаро ислом академиясининг ректори вазифасини бажариш юклатилди.

Enter Engineering ижтимоий фаол ва ижодий изланувчан ёшлар учун челленж эълон қилди
25 май 2021, 15:00

Enter Engineering ижтимоий фаол ва ижодий изланувчан ёшлар учун челленж эълон қилди

Ёшлар куни муносабати билан Enter Engineering 16 дан 30 ёшгача бўлган ёшлар учун челленжни ўтказмоқда. Ғолиб компаниянинг қимматбаҳо совғаси билан тақдирланади.

Бир гуруҳ шахслар ХДП депутатини калтаклади
25 май 2021, 14:31

Бир гуруҳ шахслар ХДП депутатини калтаклади

Сурхондарёнинг Бойсун туманида бир гуруҳ шахслар Халқ демократик партияси вилоят кенгаши депутатини калтакладилар. ХДП ушбу ҳодиса бўйича «суриштирув ишлари бошланганига бир ярим ойдан ошган бўлса-да, ҳамон муайян бир хулосага келинмагани» ни маълум қилди.

Европанинг бир қатор йирик авиакомпаниялари Беларус осмонини четлаб ўтган ҳолда парвозларни амалга оширмоқда
25 май 2021, 14:17

Европанинг бир қатор йирик авиакомпаниялари Беларус осмонини четлаб ўтган ҳолда парвозларни амалга оширмоқда

Европанинг бир қатор йирик авиакомпаниялари, жумладан, KLM (Нидерландия), Air France (Франция), SAS (Швеция), LOT (Польша), Wizz Air (Венгрия), Air Baltic (Латвия), Singapore Airlines Беларус осмонини четлаб ўтган ҳолда парвозларни амалга оширмоқда.

Сариосиё туманига янги ҳоким тайинланди
25 май 2021, 11:26

Сариосиё туманига янги ҳоким тайинланди

Сурхондарё вилояти ҳокимининг ўринбосари, маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқарма бошлиғи сифатида фаолият юритаётган Абдусалом Хўжақулов Сариосиё тумани ҳокими этиб тасдиқланди.

Малайзияда 2 та метро поезди тўқнашди, 200 дан ортиқ қиши жароҳатланди
25 май 2021, 11:23

Малайзияда 2 та метро поезди тўқнашди, 200 дан ортиқ қиши жароҳатланди

24 май куни кечқурун Куала-Лумпурда ер ости туннелида иккита метро поезди тўқнашди. 213 киши жабрланди, улардан 47 нафарида оғир жароҳатлар қайд этилган.

Давлат солиқ қўмитаси раисига янги ўринбосар тайинланди
25 май 2021, 11:10

Давлат солиқ қўмитаси раисига янги ўринбосар тайинланди

ДСҚ Хавфни таҳлил қилиш ва солиқ тўловчиларни сегментлаш департаменти бошлиғи сифатида фаолият юритиб келган Жахонгир Абдиев Давлат солиқ қўмитаси раисининг ўринбосари лавозими этиб тайинланди.

Қурилиш вазирининг ўринбосари ўзгарди
25 май 2021, 10:50

Қурилиш вазирининг ўринбосари ўзгарди

Сариосиё тумани ҳокими лавозимида фаолият юритган Ўктам Тўраев қурилиш вазирининг ўринбосари этиб тайинланди.

Шоазим Миноваров президент маслаҳатчиси лавозимига тайинланди
25 май 2021, 10:16

Шоазим Миноваров президент маслаҳатчиси лавозимига тайинланди

Шоазим Миноваров президентнинг жамоат ва диний ташкилотлар билан ҳамкорлик масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозимига тайинланди. У Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ислом цивилизацияси маркази директори ҳисобланади.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг