Тошкентда оғир касал болаларни даволаш учун деб ёлғон хайрияга пул йиғган аёл ушланди. Фуқаро болаларнинг фотосуратларини интернетдан кўчириб олиб фойдаланган. Уларлан бири февраль ойида вафот этган.
АҚШ Афғонистондан олиб чиқилаётган қўшин ва ҳарбий техникани Марказий Осиё, жумладан Ўзбекистон ва Тожикистонга жойлаштирилиши имкониятларини кўриб чиқаётгани ҳақида хабар берилган эди.
Ҳафта давомида Ўзбекистонда ўртача илиқ об-ҳаво бўлиши кутилмоқда. Республика бўйича баъзи жойларда шамол 15−20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳаво ҳарорати эса кечалари 13−18 даража, кундуз кунлари 23−28 даража атрофида бўлади
Ўзбекистонда 15 майдан жисмоний шахсларга якка тартибдаги тадбиркор сифатида йўловчиларни ташишга рухсат беришга оид тажриба бошланади. Транспорт бошқармаси бошлиғи Анвар Жўраевнинг маълумотига кўра, мамлакатда ноқонуний таксилар сони 100 мингдан ошади. Ҳукумат ноқонуний таксичиларни қандай тартибга солишни режалаштирмоқда — президент қарорининг энг асосий жиҳатлари.
ЕТТБ, ЕИБ ва Proparco Самарқанд вилоятида 100 МВт қувватга эга Total Eren қуёш электр станциясини қуриш учун 87,4 млн евро ажратмоқда.
Ўзбекистонда бозорида устунлигини сақлаб турган компаниялар рўйхатига 107 хил маҳсулот ва хизмат кўрсатиш тури бўйича 93 та компания киритилди.
Фарғона шаҳридаги «Ватанпарварлар боғи»да фашистлар армияси аскарлари акс этган плакат ўрнатилди. Вилоят ҳокимлиги бу «қўпол техник хато» ва «билимсизлик» натижасида бўлганлигини айтди.
Президент матбуот котиби Шерзод Асадов давлат раҳбарининг шу ҳафтада иш графигидан ўрин олган маҳаллий тадбирлар ҳақида маълумот берди. Унга кўра, Шавкат Мирзиёев ҳафта давомида иккита тақдимот ва бир видеоселекторни ўтказади. Қолаверса, президент Япония етакчиси ва минтақа мамлакатлари раҳбарлари билан мулоқот қилиши кутилмоқда.
Зангиота туманида болалар боғчаси мудираси амалда ишламаган 37 нафар ходим номига очилган пластик карталарни ноқонуний равишда ўзида қолдиришни талаб қилиб, сохта маълумотлар киритиш орқали 983,5 млн сўм бюджет маблағларини ўзлаштириб юборган.
Президент Хотира ва қадрлаш қадрлаш кунида Шон-шараф музейига ҳам ташриф буюриб, «бу ер халқ музейи бўлиши керак», дея таъкидлади. Ҳозир музейда 12,5 мингдан ортиқ экспонат мавжуд. «Бу уруш даҳшатини англаш, тарихдан сабоқ чиқариш учун муҳим. Музей бунда асос, тарих билан бугунги кун ўртасида кўприк бўлиши керак», — деди давлат раҳбари.
Шанба куни Афғонистон пойтахти Қобулдаги қизлар мактаби яқинида портлаш рўй берди. Оқибатда 63 киши вафот этди, 150 дан ортиғи жароҳатланди. Афғонистон ҳукумати ҳужумда «Толибон»ни айбламоқда, аммо улар ҳужумга алоқадор эмасликларини айтишмоқда.
Наманган шаҳри таркибида Янги Наманган тумани ҳокимлиги ташкил этилди. Туманда қўшимча штат бирликлари ажратилган ҳолда адлия бўлими, давлат хизматлари маркази ва фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органлари ташкил этилади.
Президент Шавкат Мирзиёев Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан Ғалаба боғига ташриф буюрди. Давлат раҳбари уруш қатнашчиларини табриклаб, Иккинчи жаҳон урушида жанг қилган 2 млнга яқин ватандошларнинг тўлиқ рўйхати шакллантирилаётганини маълум қилди. Шунингдек, уруш қатнашчилари ҳақида тўлиқ маълумотлар акс этган электрон база яратилиши ҳам таъкидланди.
2021 йилнинг I чорагида Ўзбекистон Қозоғистонга 82,6 млн доллар миқдорда 8 468 дона енгил автомобил экспорт қилган. Бу ушбу даврдаги Ўзбекистон енгил автомобил экспортининг деярли 95 фоизини ташкил қилади.
Футбол бўйича ЕЧЛ ва ЕЛ мусобақасида финалчилар номи маълум бўлди, ўзбекистонлик боксчи 4 йил муддатга дисквалификация қилинди, Токио-2020 олдидан Ўзбекистон делегациясини коронавирусга қарши эмлаш бошланди ва бошқа энг муҳим хабарлар — «Газета.uz» ҳафталик спорт янгиликлари дайжестида.
10 майдан бошлаб Ўзбекистондан Туркия ва Ҳиндистонга авиақатновлар учун чекловлар жорий этилди. Ушбу мамлакатларга фақат иш, ўқиш ёки даволаниш юзасидан кетаётганлар, шунингдек дипломатлар ва чет эллик мутахассислар учишлари мумкин. Авиачипталар фақат махсус комиссиянинг рухсати билан ёки кетиш учун тасдиқланган сабаб бўлса сотилади.
Ўзбекистоннинг халқаро захиралари бир ой ичида 1,5 млрд долларга ошиб, 1 май ҳолатига кўра 34,1 млрд долларни ташкил қилди.
«Ўзбекистон темир йўллари» АЖ томонидан халқаро темир йўл қатновларини босқичма-босқич тиклаш бўйича Қозоғистон ва Россия темир йўл маъмуриятларига мурожаат юборилди.
Тошкентда 11 май куни Христиан дини «Ота-оналарни хотирлаш» тадбирлари ўтказилиши муносабати билан бир кунлик автобус йўналишлари ташкил этилади
Zira.uz байрамларга олдиндан тайёрланишни таклиф қилади ва Ҳайит байрами учун мазали ва ғайриоддий чиройли пишириқлар рецептлари рўйхатини тақдим этади.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг