Ўзбекистонлик велоспортчилар Осиё кубогида 14 та медални қўлга киритди
30 август 2022, 18:36

Ўзбекистонлик велоспортчилар Осиё кубогида 14 та медални қўлга киритди

Велоспорт бўйича Осиё кубогида Ўзбекистон терма жамоаси жами 14 та — 3 та олтин, 4 та кумуш ва 7 та бронза медалини қўлга киритди.

Япония мева-сабзавотчилик соҳасини ривожлантириш учун Ўзбекистонга қўшимча $200 млн ажратади
30 август 2022, 18:09

Япония мева-сабзавотчилик соҳасини ривожлантириш учун Ўзбекистонга қўшимча $200 млн ажратади

Япония халқаро ҳамкорлик агентлиги «Мева-сабзавотчилик тармоғида қўшилган қиймат занжири яратишни ривожлантириш» лойиҳаси доирасида қўшимча $200 млн ажратади. Маблағлар фермер хўжаликлари, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш мақсадида маҳаллий тижорат банкларига йўналтирилади.

Футболдаги Украина байроғи монтажчи хатоси билан хиралаштирилган — «Ёшлар» телеканали
30 август 2022, 16:40 2

Футболдаги Украина байроғи монтажчи хатоси билан хиралаштирилган — «Ёшлар» телеканали

«Ёшлар» телеканалининг «Янги давр» кўрсатувида Real Madrid жамоаси номи ёнидаги Украина байроғи хиралаштириб кўрсатилди. Буни монтажчи хато қўйилган деб ўйлаган ва ўзбошимчалик билан беркитган, дея тушунтирди телеканал раҳбарияти. Монтажчи ва масъул муҳаррир жазолангани айтилмоқда.

ОИВ ва ОИТС билан касалланганликда гумонланган шахсларни мажбурий текширувдан ўтказиш таклиф этилмоқда
30 август 2022, 15:19

ОИВ ва ОИТС билан касалланганликда гумонланган шахсларни мажбурий текширувдан ўтказиш таклиф этилмоқда

ИИВ ОИВ/ОИТС билан касалланганликда гумон қилинаётган шахсларни мажбурий тиббий текширувдан ўтказиш тартибини белгилашни таклиф қилмоқда. «Хавфли гуруҳ» қаторидагилар ва улар билан алоқада бўлган шахслар ушбу тоифага кириши мумкин.

Asialuxe Travel ва Travel World Group куз-қиш мавсумида Чехияга саёҳатларни эълон қилди
30 август 2022, 15:00

Asialuxe Travel ва Travel World Group куз-қиш мавсумида Чехияга саёҳатларни эълон қилди

Travel World Group ва Asialuxe Travel компаниялари Чехияга тўғридан-тўғри парвозлар амалга оширишда, меҳмонхона топиш ва виза олишга ёрдам беради.

Ўзбекистонда 190 мингдан ортиқ абитуриент талаба бўлди — ДТМ
30 август 2022, 14:52

Ўзбекистонда 190 мингдан ортиқ абитуриент талаба бўлди — ДТМ

Давлат тест маркази 2022−2023 ўқув йили учун 190 375 нафар абитуриент талабаликка тавсия этилганини маълум қилди. Хусусан, 39 962 нафари давлат гранти, 150 413 нафари эса тўлов-контракт асосида ўқишга кирди. ОТМга қабул қилинганларнинг 13 мингдан кўпроғи имтиёзга эга номзодлар ҳисобланади.

«Жамоатчилик фикрини олиш жуда муҳим». АҚШ элчиси — Конституциянинг 90-моддасига ўзгартишлар киритилиши ҳақида
30 август 2022, 13:42

«Жамоатчилик фикрини олиш жуда муҳим». АҚШ элчиси — Конституциянинг 90-моддасига ўзгартишлар киритилиши ҳақида

АҚШ элчиси Дэниел Розенблюм Ўзбекистон ҳукумати ва фуқаролари президентлик муддатларини ўзгартиришнинг «фойда ва хатарларини диққат билан кўриб чиқишларига» умид билдирди. Бу борада баҳс-мунозаралар борлиги яхши, дея қайд этди у.

Шавкат Мирзиёев бир гуруҳ Озарбайжон фуқароларини мукофотлади
30 август 2022, 13:08

Шавкат Мирзиёев бир гуруҳ Озарбайжон фуқароларини мукофотлади

Президент Ўзбекистон ва Озарбайжон ўртасида биродарлик ришталарини мустаҳкамлашга қўшаётган муносиб ҳиссаси учун бир гуруҳ озарбайжонликларни тақдирлади. Улардан бирига «Ўзбекистон халқ артисти» фахрий унвони, қолган уч нафарига эса «Дўстлик» ордени берилди.

2022 йилда ЯИМ 5,77 фоизга ўсиши прогноз қилинмоқда
30 август 2022, 12:55

2022 йилда ЯИМ 5,77 фоизга ўсиши прогноз қилинмоқда

2022 йил учун ялпи ички маҳсулотнинг реал ўсиш суръати 5,77 фоиз даражасида прогноз қилинмоқда. Учинчи чоракда ЯИМнинг тахминий ҳафталик ижобий тенденциялари ўсиш суръатини йилига камида 0,68 фоизга ошириши кутилмоқда.

Байрам муносабати билан пенсия тўловлари пластик картага 1 сентябргача тўлаб берилади
30 август 2022, 12:44

Байрам муносабати билан пенсия тўловлари пластик картага 1 сентябргача тўлаб берилади

Пенсия жамғармаси мустақиллик байрами муносабати билан сентябрь учун пенсия ва нафақа тўловлари (нақдсиз шаклда) ойнинг биринчи санасигача пластик карталарга ўтказилишини маълум қилди. Нақд шаклда олувчи фуқароларга эса 5 сентябрдан бошлаб нафақа пуллари етказиб берилади.

Хивага борувчи тезюрар поездга Жалолиддин Мангуберди номи берилади
30 август 2022, 11:50

Хивага борувчи тезюрар поездга Жалолиддин Мангуберди номи берилади

Президент таклифига кўра, Тошкентдан Хивага қатновчи тезюрар поездга Жалолиддин Мангуберди номи берилади. У 2024 йилда ишга туширилиши режалаштирилган.

Самарқандда илк бор кон техноген чиқиндиларидан вольфрам олинди
30 август 2022, 11:26

Самарқандда илк бор кон техноген чиқиндиларидан вольфрам олинди

Самарқанд вилоятида жойлашган «Ингичка» конининг техноген чиқиндиларидан илк марта вольфрам маҳсулоти олинганлиги маълум қилинди. Ушбу лойиҳанинг йўлга қўйилиши 150 та янги иш ўрнини яратиб, қайта ишлаш эвазига йилига 100 тонна вольфрам олишга имкон берди.

Нукус воқеаларида гумонланиб, ҳибсга олинган 24 нафар фуқаро жамоат кафиллиги асосида қўйиб юборилди
30 август 2022, 11:06

Нукус воқеаларида гумонланиб, ҳибсга олинган 24 нафар фуқаро жамоат кафиллиги асосида қўйиб юборилди

Нукусдаги воқеаларни ўрганиш бўйича парламент комиссияси таклифи ва Қорақалпоғистон Жўқорғи Кенгеси илтимосномасига кўра, намойишларда гумонланган 24 нафар фуқаро жамоат кафиллиги асосида ўз оиласига қайтарилди. Уларнинг қамоқ жазоси жамоатчилик назорати ва уй қамоғига ўзгартирилди.

Янги Chevrolet Tracker`нинг нархлари эълон қилинди
30 август 2022, 10:51

Янги Chevrolet Tracker`нинг нархлари эълон қилинди

UzAutoMotors`нинг биринчи миллий кроссовери Chevrolet Tracker автомобилининг сотуви бошланди. Бошланғич комплектация нархи 179 000 000 сўмни ташкил этади. Харидорлар 30 августдан бошлаб шартнома тузишлари мумкин бўлади.

100 ёшдан ошган 14 нафар фуқаро «Шуҳрат» медали билан мукофотланди
30 август 2022, 10:48

100 ёшдан ошган 14 нафар фуқаро «Шуҳрат» медали билан мукофотланди

Шавкат Мирзиёев мустақиллик байрами арафасида 100 ёшдан ошган 14 нафар фуқарони «Шуҳрат» медали билан тақдирлади.

Тошкентда $16 мингга яқин қалбаки доллар мусодара қилинди
30 август 2022, 10:09

Тошкентда $16 мингга яқин қалбаки доллар мусодара қилинди

Август бошида Тошкентда Spark автомобили салонидан қарийб 16 минг қалбаки доллар топилган. Мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, қалбаки пул ясаш ва уларни ўтказиш билан шуғулланган шахсларни аниқлаш ишлари олиб борилмоқда.

Самарқанд шаҳридаги мактабларда ШҲТ саммити сабабли дарслар 19 сентябрдан бошланади
30 август 2022, 09:59

Самарқанд шаҳридаги мактабларда ШҲТ саммити сабабли дарслар 19 сентябрдан бошланади

Самарқандда ўтадиган ШҲТ саммити ва хорижий мамлакат раҳбарларининг расмий ташрифлари сабабли шаҳар мактабларида дарслар 19 сентябрдан бошланади. Ўқувчилар қолдирилган дарс соатларини ўқув йили давомида таътиллар ҳисобидан тўлдириб боради.

Ўзбекистонда заҳарли ва йиртқич ёввойи ҳайвонларни гувоҳномасиз сақлаш тақиқланиши мумкин
30 август 2022, 08:29

Ўзбекистонда заҳарли ва йиртқич ёввойи ҳайвонларни гувоҳномасиз сақлаш тақиқланиши мумкин

Қонунчилик палатасида «Ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш тўғрисида»ги қонунга ўзгартириш киритиш бўйича ҳужжат лойиҳасининг муҳокамаси бўлиб ўтди. Унда депутатлар ёввойи йиртқич ва заҳарли ҳайвонларни ҳужжатсиз сақлашни тақиқлаш масаласини кўриб чиқдилар.

Президент бир қатор чет эл фуқароларини мукофотлади
30 август 2022, 08:15

Президент бир қатор чет эл фуқароларини мукофотлади

Шавкат Мирзиёев 12 нафар чет эл фуқаросини «Дўстлик» ордени билан тақдирлади. Улар орасида Туркия вице-президенти, Россия бош вазири ўринбосари, Саудия Арабистони ва Бирлашган Араб Амирликлари вазирлари, АҚШ ва Озарбайжон элчилари ва бошқалар бор.

Қарама-қарши йўналишда ҳаракатланган Lacetti ҳайдовчиси МЖтКнинг учта моддаси бўйича жаримага тортилди
29 август 2022, 22:46

Қарама-қарши йўналишда ҳаракатланган Lacetti ҳайдовчиси МЖтКнинг учта моддаси бўйича жаримага тортилди

Тошкент ИИББ Чилонзорда йўлнинг қарама-қарши бўлагида авария ҳолатини вужудга келтирган ҳолда ҳаракатланган Lacetti ҳайдовчисини топди. Унга нисбатан МЖтКнинг учта моддаси бўйича баённома расмийлаштирилди, машина эса жарима майдончасига қўйилди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг