Тошкентда ўтган бадиий гимнастика бўйича ёшлар ва катталар ўртасидаги Осиё чемпионатида Ўзбекистон 17 та медални қўлга киритди: 10 та олтин ва 7 та кумуш. Гуруҳ машқи дастурида қизларнинг қўлга киритган олтини Париж-2024 Олимпия ўйинлари йўлланмасини тақдим этди.
Тошкент инвестиция форуми якунлари бўйича 26,6 млрд долларлик келишувлар имзоланди. «Янги Тошкент» инфратузилмаси, маълумотлар маркази ва электр станциялари қуриш, Нукус, Фарғона, Қувасой шаҳарларида иссиқлик тизимини модернизация қилиш ва бошқа лойиҳалар режала қилинмоқда.
Вазирлар Маҳкамасининг март ойидаги қарори билан Ўзбекистон ҳудудидаги 157 та бинодаги мозаика ва паннолар маданий мерос объектлари рўйхатига киритилди ва давлат муҳофазаси олинди. «Газета.uz» уларнинг рўйхати ва манзилларини тақдим этади.
Наманган вилояти Косонсой туманида зилзила содир бўлди. Унинг кучи 3 баллни ташкил этди. Ер силкиниши вилоятнинг Янгиқўрғон, Чортоқ, Тўрақўрғон ва Наманган ҳудудларида ҳам сезилди.
Veolia Energy Tashkent устига дарахт қулаши оқибатида ҳалок бўлган бир ёшли қизнинг оиласига ёрдам кўрсатишини маълум қилди. Компания иш жараёнларига, жумладан, таъмирлаш ишларига ўзгартиришлар киритишни режалаштирмоқда.
Юнусобод туманидаги 414-сонли давлат боғчасида тарбиячи болаларга қўпол муомалада бўлиб, уларни қўрқитиб, куч ишлатгани аниқланди. Пойтахт мактабгача таълим бошқармаси тарбиячи ишдан бўшатилганини билдирди.
Россия Ички ишлар вазирлиги Украина президенти Владимир Зеленскийни қидирувга бергани маълум бўлди. Унинг қачондан бери қидирувдалиги ва қандай жиноятда айбланаётгани номаълум. Шунингдек, Украинанинг собиқ президенти Пётр Порошенко ҳам қидирувга берилган.
ADM Global компаниялар гуруҳи 27 апрель куни Бухоро вилоятида With Chery With Love тадбири доирасида Chery Tiggo 8 Pro ва Chery Tiggo 8 Pro Max автомобиллари эгаларини жамлади.
Тошкент вилоятидаги Сирдарё қирғоғида экология инспекторларига ҳужум қилган икки браконьер ушланиб, уларга нисбатан жиноят иши қўзғатилди. Ҳуқуқбузарлар икки инспекторни сувга йиқитиб, резина қайиқларни ёқиб юборганди.
Чилонзор туманида дарахт қулаб, 1 ёшли қиз вафот этгани юзасидан жиноят иши қўзғатилди. Текширувда сув қувурларини таъмирлаганлар қазиш ишларини олиб бориши оқибатида бир туп дарахт илдизи очилгани ва ўз вазнини кўтара олмай, йиқилгани аниқланди. Ҳодиса сабабли битта автомобилга ҳам зарар етган.
Onix турар жой мажмуасидаги коттежлар учун капитал таъмирлаш ва кадастр билан эрта бронь қилиш имконияти мавжуд.
Энергетика вазири Жўрабек Мирзамаҳмудов «Газета.uz» саволига жавобан «Ўзтрансгаз» (магистрал газ қувурлари оператори) ишончли бошқарувга берилиши мумкинлиги ҳақида эшитмаганини маълум қилди. Ўтган ой «Ўзбекнефтгаз» «Ўзтрансгаз» ва унинг қарзи билан боғлиқ қатор операцияларни амалга оширганди.
Тошкент вилояти Оҳангарон туманидаги тўқайзорда олдин тахмин қилинганидек 1500 та эмас, 775 та дарахт ва бута ёқиб юборилгани аниқланди. Оқибатда табиатга 459,6 млн сўм зарар етган. Экология бўлими ерни аукциондан олиб, давлатга қайтариш бўйича прокуратурага сўровнома юборди.
Юнусобод туманидаги 235-мактабнинг 4 нафар 8-синф ўқувчиси дарс пайтида қарта ўйнагани учун уларнинг ота-оналари жавобгарликка тортилди. Синф раҳбарига эса интизомий чора кўрилди.
Нодирбек Абдусатторов Швецияда ўтказилган TePe Sigeman Chess Tournament 2024 турнири чемпионига айланди. У тай-брейкда Аржун Эригайси ва Пётр Свидлерни мағлуб этди.
Ўзбекистондаги биринчи чиқиндиларни ёқиш заводини қуриш бўйича China CAMC Engineering компанияси билан келишувга эришилди. Заводнинг дастлабки лойиҳасини ишлаб чиқиш учун Хитойдан эксперт гуруҳ юборилади. Ўзбекистон чиқиндиларни ёқиш орқали электр энергияси олишни мақсад қилган.
АҚШ элчиси Жонатан Ҳеник Ўзбекистон фуқароларининг боғлар ва тоза ҳавони муҳофаза қилишдаги саъй-ҳаракатларини олқишлади. «Халқларимиз ўз ҳуқуқларини эркин ҳимоя қилиши ва сиёсатни ишлаб чиқишда иштирок этиши мумкин бўлса, мамлакатларимиз кучлироқ, атроф-муҳитимиз эса хавфсизроқ бўлади», — деди у.
Қатарда ўтган футбол бўйича 23 ёшгача бўлган спортчилар ўртасидаги Осиё чемпионатида Япония ёшлар терма жамоаси Ўзбекистон устидан ғалаба қозонди — 1:0.
Маҳаллаларда зўравонликка учраган аёлларга ижтимоий ёрдам берилмаяпти, дейилади президент билан учрашувда. Буни ўзгартириш режалаштирилмоқда. «Инсон» марказлари томонидан туман миқёсида ёрдам кўрсатилади. Зўравонликка қарши кураш таълим ва меҳнат муносабатлари соҳаларида ҳам кўриб чиқилади.
П️резидент тўқимачилик саноатини ривожлантиришга доир чора-тадбирларни белгилади. Жумладан, айрим импорт хомашёлар 2027 йилгача божхона божидан озод этилади. Юқори тоифадаги тадбиркорларда солиқ текширувлари ўтказилмайди. Made in Uzbekistan бренди остида миллий маҳсулотлар дўконлари ташкил этилади.
Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг